Хамраев Обид Зокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир билиар панкреатитни жарроҳлик даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини оптималлаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tib4996.
Илмий раҳбар: Дусияров Мухаммад Мукумбаевич, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Мамараджабов Собиржон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент. Матмуродов Қувондиқ Жуманиёзович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: В.И.Разумовский номидаги Саратов давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
ўткир билиар панкреатит билан оғриган беморларни хирургик даволаш тактикасини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир билиар панкреатитда оптимал жарроҳлик тактикасини танлашнинг етакчи мезонлари аниқланган, улардан асосийлари холедохолитиаз ва катта дуоденал сўрғич (КДС)га кирган тош, шунингдек панкреатитнинг клиник кечишининг оғирлик даражаси аниқланган;
илк бор ўткир билиар панкреатитда холангит ва панкреонекроз ривожланишининг асосий сабаби бўлган ўт ва панкреатик йўллар гипертензиясини бартараф этишда эндоскопик папиллосфинктеротомиянинг патогенетик аҳамияти исботланган;
илк бор рецидивнинг олдини олиш мақсадида эндоскопик папиллосфинктеротомиядан кейинги биринчи суткада лапароскопик холецистэктомия ўтказиш ва ўткир панкреатит хуружини тўхтатиш асосида даволаш алгоритми ишлаб чиқилган;
билиар йўл патологиясини ўз вақтида коррекция қилмаслик сабабли касалликнинг чўзилиши ва инфекцияланган панкреонекрозга ўтишига, шунингдек очиқ жарроҳлик аралашувларини ўтказиш заруратига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир билиар панкреатитни жарроҳлик даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини оптималлаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 15.02.2025й. 12/29-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: ўткир билиар панкреатитда оптимал жарроҳлик тактикасини танлашнинг етакчи мезонлари аниқланган, улардан асосийлари холедохолитиаз ва катта дуоденал сўрғич (КДС)га кирган тош, шунингдек панкреатитнинг клиник кечишининг оғирлик даражаси аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси (29.11.2024 й. 4469-7-107-TB/2024-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали (23.11.2024 й. 110-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ўткир билиар панкреатитнинг оғир шаклларида жарроҳлик усулини танлаш тамойиллари асосланган, ўткир билиар панкреатитни аниқлашнинг энг самарали инструментал ва лаборатория усуллари белгиланган ҳамда унинг оғирлик даражаси ва кечишини башорат қилишнинг тактик алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: холедохолитиаз ва катта дуоденал сўрғичга кирган тош, шунингдек панкреатитнинг клиник кечишининг оғирлик даражасини аниқлаш амалиётини ўтказиш жарроҳлик даволашни қўллаш доирасида беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 9-12 кун учун 4523400 сўм. Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами 875650 сўм сарфланади. миниинвазив ёндошувлар ёрдамида операция килинганда стационар даволаниш 5 кунга қискариб, иқтисодий кўрсаткич 4876450 сўмни ташкил етади (бир нафар бемор учун). Хулоса: ўткир билиар панкреатитни даволашнинг оптимал тактикасини танлашда асосий мезон билиар йўлларидаги тошларни аниқлаш, касалликнинг клиник кечиши оғирлиги ва қорин парда орти соҳасининг яллиғланиш жараёнига қай даражада боғлиқлиги ҳисобланади. Ушбу мезонлар эндоскопик папиллосфинктеротомия, литоекстракция, суюқлик тўпланмаларини дренажлашнинг кам инвазив пунксион усуллари ёки "очиқ" жарроҳлик амалиётига кўрсатмаларни белгилаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: илк бор ўткир билиар панкреатитда холангит ва панкреонекроз ривожланишининг асосий сабаби бўлган ўт ва панкреатик йўллар гипертензиясини бартараф этишда эндоскопик папиллосфинктеротомиянинг патогенетик аҳамияти исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси (29.11.2024 й. 4469-7-107-TB/2024-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали (23.11.2024 й. 110-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ўткир билиар панкреатит кечишининг оғирлигини ўз вақтида баҳолаш ва асосли прогноз қилиш жарроҳлик амалиётининг мақбул муддатларини аниқлаш ва ўлим ҳолатларини камайтириш имконини бериши исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: миниинвазив технологиялардан фойдаланиш беморларнинг стационарда қолиш муддатининг қисқариши, дори-дармон сарфи камайиши ҳисобига 1 бемор ҳисобида 1790000 сум тежалишига олиб келди. Бу маблағнинг тежалиши стационарда даволаниш муддатини камайтирди, шу асосда тиббий хизматга сарфланадиган маблағни тежалиши билан асосланган. Хулоса: эндоскопик папиллосфинктеротомия ўткир билиар панкреатит ҳолатида ўт йўллари ва панкреатик йўллар обструксиясини самарали бартараф этади ҳамда йирингли холангит ва панкреонекрознинг асосий сабаби бўлган без йўллари гипертензиясини бартараф этади.
учинчи илмий янгилик: илк бор рецидивнинг олдини олиш мақсадида эндоскопик папиллосфинктеротомиядан кейинги биринчи суткада лапароскопик холецистэктомия ўтказиш ва ўткир панкреатит хуружини тўхтатиш асосида даволаш алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси (29.11.2024 й. 4469-7-107-TB/2024-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали (23.11.2024 й. 110-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ўткир билиар панкреатитнинг енгил ҳамда оғир кечишида эндоскопик папиллосфинктеротомиядан сўнг асоратлар бўлмаган ҳолларда бир марта шифохонада даволаниш давомида санацион холецистэктомияни ўтказиш мумкинлиги исботланган, бу эса ўткир панкреатитнинг такрорий хуружини олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: лапароскопик холецистэктомия ўтказиш ва ўткир панкреатит хуружини камайтириш мақсадида каминвазив аралашувларни устувор қўллаш билан инструментал ва лаборатория имкониятларидан одатда умумий ўртача 1180400 сўм сарфланади. Беморларга юқоридаги тавсия қилинган минимал инвазив жарроҳликни ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 5311800 сўмни ташкил етади. Хулоса: холецистэктомияни, асосан лапароскопик усулда, енгил билиар панкреатитни консерватив даволашдан сўнг, касалликнинг қайталаниш хавфи туфайли, хуруждан кейинги кунларда амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Эндоскопик папиллосфинктеротомия ўтказилгандан сўнг, агар папиллотомия асоратларсиз бажарилган бўлса, беморни касалхонадан чиқармасдан холецистэктомия қилиш ҳам ўринли ҳисобланади. Стерил ёки инфекцияланган суюқлик тўпланиши билан асоратланган ўткир билиар панкреатитда эса, холецистэктомияни ушбу тўпланмалар тўлиқ бартараф этилгунига ва тизимли яллиғланиш реакцияси бартараф этилгунга қадар қолдириш мақсадга мувофиқ.
тўртинчи илмий янгилик: билиар йўл патологиясини ўз вақтида коррекция қилмаслик сабабли касалликнинг чўзилиши ва инфекцияланган панкреонекрозга ўтишига, шунингдек очиқ жарроҳлик аралашувларини ўтказиш заруратига олиб келиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси (29.11.2024 й. 4469-7-107-TB/2024-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали (23.11.2024 й. 110-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бир босқичли жарроҳлик амалиётларини ўтказиш беморларнинг шифохонада ётиш муддатини қисқартириши ва икки босқичли жарроҳлик даволашда юзага келиши мумкин бўлган касалликнинг қайталаниши ҳамда асоратлар ривожланиши хавфини бартараф этиши аниқланган. Ўткир билиар панкреатитни босқичма-босқич жарроҳлик йўли билан даволаш унинг оғир кечиши ва кучли маҳаллий яллиғланиш ўзгаришлари ривожланганда ўзини оқлайди, чунки бу ҳолатларда ўт пуфагини хавфсиз олиб ташлаш, айниқса буни лапароскопик усулда амалга ошириш имконсиздир. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: лапароскопик амалиётлар учун беморларни стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 4893350 сўм сарфланади. Бу сумманинг ичида оператив даво ва 2 кун реанимация ва 5-7 кун интенсив терапия бўлимидаги ўрин-кунлар 1829900 (431300 + 1398600) сўмни ташкил қилади. Беморларга юқоридаги тавсия қилинган комплекс даво натижасида лапароскопик жарроҳлик амалиётини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 32659800 сўмни (2 та беморга) ташкил етади. Хулоса: билиар панкреатитни текшириш ва даволашнинг таклиф этилган алгоритми, шунингдек турли хил жарроҳлик аралашувларига бўлган асосли кўрсатмалар жарроҳлик тактикасини индивидуаллаштириш имконини берди ҳамда қорин парда орти соҳасининг бир ёки икки томонлама флегмонаси билан асоратланган ўткир билиар панкреатит ҳолатидан ташқари барча ҳолатларда ўлим ҳолатларининг олдини олишга эришилди. Ўткир билиар панкреатитнинг 4 ҳафтадан узоқроқ давом этиши, беморнинг ихтисослаштирилган бўлимга кечикиб келтирилиши ва самараси паст жарроҳлик амалиёти ошқозон ости бези, парапанкреатик ва қорин парда орқаси бўшлиқларида ўткир алкогол панкреатитга ўхшаш ўзгаришларни келтириб чиқаради. Бу ҳолат ўлим кўрсаткичи 23,3% бўлган 30 нафар беморда кузатилган. Бундай ҳолларда энг самарали жарроҳлик амалиёти "очиқ қорин" усулидир.