Суюмов Жўрабек Юнусалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумтаълим мактаб ўқув жараёнини компютер имитацион моделлар асосида такомиллаштириш технологиялари (9-синф биология дарслиги мисолида)” 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3769.
Илмий раҳбар: Лутфиллайев Махмуд Хасанович педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Ped.04.03
Расмий оппонентлар: Ахмеджонов Дилмурод Гʻуломович, техника фанлари доктори (DSc); Мухтаров Фаррух Муҳаммадович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 9-синф биология дарслиги мавзулари бўйича компютер имитацион моделларини яратиш ва ўқув жарёнига жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биология ўқитиш жараёнини такомиллаштиришда компютер имитацион моделларнинг дидактик имкониятлари виртуал, реал эксперимент жараёнини конструктивистик таълим парадигмаси асосида интеграциялашни интерактив симуляция муҳитида таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
ўқув жараёнини компютер имитацион моделлар асосида такомиллаштиришнинг кўп функсионал модели индивидуал ўқув суръатига мослаштирилган ўқув топшириқларида биологик жараёнлар синтезини қийинлик даражаларда форматив баҳолашни мақбуллаштириш асосида такомиллаштирилган;
компютер имитацион моделларида биология фанини ўқитишнинг модификацияланган дидактик таъминоти анъанавий дидактик тизимда динамик визуал контентни иллюстратив-интерпретацион функсияларда қисқа интервалли мониторингда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва амалий-таҳлил фаолияти самарадорлиги компютер имитацион моделларга асосланган ўқитиш муҳитида таъминланиши проектив-академик ўқув кейсларини Испринг ҚуизМакер, Испринг Про, Cоурсе Лаб дастурларида якка, жамоавий шаклларда қўлланилиши орқали далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 9-синф биология дарслигини мавзулари бўйича ишлаб чиқилган КИМларни умумтаълим мактабларининг дарс жараёнида қўллашга доир тадқиқот натижалари асосида:
биология ўқитиш жараёнини такомиллаштиришда компютер имитацион моделларнинг дидактик имкониятлари виртуал, реал эксперимент жараёнини конструктивистик таълим парадигмаси асосида интеграциялашни интерактив симуляция муҳитида таъминлашга оид тавсиялари “Компютер тармоқлари” номли ўқув қолланма мазмунига сингдирилган(Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги № 384944-сон гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларнинг биология ўқув предметидан ўқув фаолиятини симуляция муҳитида такомиллаштиришга хизмат қилган.
ўқув жараёнини компютер имитацион моделлар асосида такомиллаштиришнинг кўп функсионал модели индивидуал ўқув суръатига мослаштирилган ўқув топшириқларида биологик жараёнлар синтезини қийинлик даражаларда форматив баҳолашни мақбуллаштиришга оид таклифлардан “ОТ-Атех-2018-519 компютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурсларнинг Wеб-иловасини дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги инновацион тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2023-йил 28-августдаги 212/02-сон маълумотномаси). Ушбу лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган компютер имитацион моделлар 9-синф ўқувчиларининг биология ўқув предметидан креатив фикрилашини ривожлантиришга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва амалий-таҳлил фаолияти самарадорлиги компютер имитацион моделларга асосланган ўқитиш муҳитида таъминланиши проектив-академик ўқув кейсларини Испринг ҚуизМакер, Испринг Про, Cоурсе Лаб дастурларида якка, жамоавий шаклларда қўллашга оид илмий-методик тавсиялардан ўқув жараёнида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 14-октябрдаги 02-07-4614/04-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларининг биология ўқув предметини ўзлаштириш самарадорлигини ошишига эришилган.