Даулетов Бахадир Утебаёвичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спорт маҳоратини такомиллаштириш гуруҳида шуғулланувчи спринтга ихтисослашган байдаркада эшкак эшувчиларнинг йиллик машғулот циклини оптималлаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped10454.
Илмий раҳбар: Мамбетназаров Исламбек Муратбаевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.28/2025.27.12.Ped.01.01
Расмий оппонентлар:Рахматова Дилноза Нигбаевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор;
Икрамов Бахром Фарходович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спорт маҳоратини такомиллаштириш гуруҳида шуғиланувчи спринтга ихтисослашган байдаркада эшкак эшувчиларнинг йиллик машғулот юкламаларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
спринтга ихтисослашган байдаркачиларнинг энергетик тизимларини стартда портловчи куч, старт тезлигини яхшилаш, тезлик ритмини барқарорлаштириш, чарчоққа бардошлиликни ошириш ҳамда анаероб чидамлиликни ривожлантиришга қаратилган сувда ва қуруқликда бажариладиган махсус машқлар мажмуасидан фойдаланиш ҳисобига байдаркада эшкак эшувчиларнинг энергия тақсимоти самарали такомиллаштирилган;
спринтга ихтисослашган байдаркада эшкак эшувчиларнинг тезлик ва старт қувватини ривожлантириш учун машғулотларда махсус куч, базавий чидамлилик, масофавий чидамлилик, мусобақа чидамлилиги сифатларини шиддат зоналари бўйича юкламанинг метоболик интенсивлик мезонларини ишлаб чиқиш ҳисобига машғулот жараёнини тизимлаштириш имконияти кенгайтирилган;
малакали байдаркачиларнинг йиллик тайёргарлик даврини мусобақалар тақвими, юкламалар ҳажми ва шиддат нисбатини инобатга олган ҳолда машғулот кетма-кетлигини вақт бўйича ўзгариши асосида турли машғулот юкламаларини кўп йиллик тайёргарликнинг тўпловчи, амалга оширувчи мезоциклларида анаероб гликолитик йўналишдаги машқлар ҳажмини кўпайтиришга қаратилган машғулот юкламалари моделини ишлаб чиқиш ҳисобига такомиллаштирилган;
спринтга ихтисослашган байдаркада эшкак эшувчиларнинг функсионал ҳолати, куч сифатлари, махсус иш қобилияти ҳамда машғулот жараёнини бошқаришда муҳим бўлган анаероб алмашинув чегараси (АнАЧ) ва максимал юрак уриш частотаси (МЮЧ) каби кўрсаткичлар динамикасига ижобий таъсир этиш асосида ишлаб чиқилган кўп циклли машғулот юкламаларини қўллаш ҳисобига йиллик тайёргарлик даврида турли йўналишдаги машғулот юкламаларини оптимал тақсимлаш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спорт маҳоратини такомиллаштириш гуруҳида шуғулланувчи спринтга ихтисослашган байдаркада эшкак эшувчиларнинг йиллик машғулот юкламаларини кўп циклли вариант асосида тақсимлаш орқали йиллик тайёргарлик циклини оптималлаштириш бўйича олинган натижалари асосида:
спринтга ихтисослашган байдаркачиларнинг энергетик тизимларини стартда портловчи куч, старт тезлигини яхшилаш, тезлик ритмини барқарорлаштириш, чарчоққа бардошлиликни ошириш ҳамда анаероб чидамлиликни ривожлантиришга қаратилган махсус машқлар мажмуасидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон РОWИНГ & CАНОЕ федерацияси байдаркада эшкак эшиш бўйича тарбияланувчиларнинг ўқув машғулотлар жараёнига татбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги 2025-йил 27-июндаги         01-09/3803-сон маълумотномаси). Натижада, малакали эшкак эшувчиларнинг мушак массаси кўрсаткичи 8,6% га ортди, ёғ массаси эса 8,1% га камайганлиги кузатилди, шу билан бирга куч сифатларини баҳолашга қаратилган штангани кўкракка тушириб кўтариш тести бўйича кўрсаткичлар – 11,7 % га, ётган ҳолда штангани тортиш тести бўйича кўрсаткичлар – 10,2 % га яхшиланган;
спринтга ихтисослашган байдаркада эшкак эшувчиларнинг тезлик ва старт қувватини ривожлантириш учун машғулотларда махсус куч, базавий чидамлилик, масофавий чидамлилик, мусобақа чидамлилиги сифатларини шиддат зоналари бўйича юкламаларнинг самарадорлик мезонлари бўйича таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси сув Спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби байдаркада эшкак эшиш бўйича малакали спортчиларнинг махсус иш қобилиятини назорат қилиш жараёнига татбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги 2025-йил 27-июндаги 01-09/3803-сон маълумотномаси). Натижада, малакали эшкак эшувчиларнинг махсус иш қобилияти ва функсионал ҳолатини аниқлашга қаратилган 40 сониялик эшкак эшиш тести бўйича қондаги лактат консентрацияси тикланишнинг 3-дақиқасида 9,7 мМол/л ни, тикланишнинг 8-дақиқасида 6,5 мМол/л ни ташкил этиб, гликолиз қувватининг ортиши кузатилди, 40 сониялик эшкак эшиш тести бўйича спортчиларнинг эшиш қуввати – 8,1% га, тест давомидаги эшишлар сони – 9,3% га, эшиш тезлиги – 6,8% га ва 40 сонияда босиб ўтилган масофа – 8,4 % га яхшиланган;
малакали байдаркачиларнинг йиллик тайёргарлик даврини мусобақалар тақвими, юкламалар ҳажми ва шиддат нисбатини инобатга олган ҳолда машғулот кетма-кетлигини вақт бўйича ўзгариши асосида турли машғулот юкламаларини кўп йиллик тайёргарликнинг тўпловчи, амалга оширувчи мезоциклларида анаероб гликолитик йўналишдаги машқлар ҳажмини кўпайтириш асосида трансформациялаш моделини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Урганч Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўқув машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги 2025-йил 27-июндаги       01-09/3803-сон маълумотномаси). Натижада, спринтга ихтисослашган эшкак эшувчиларда энергия таъминотининг аероб механизми имкониятлари даражасини аниқлаш имконини берувчи анаероб алмашинув чегараси (АнАЧ) ва максимал юрак уриш частотаси (МЮЧ) бўйича кўрсаткичлари мос равишда 8,5% ва 7,9% га ошган;
спринтга ихтисослашган байдаркада эшкак эшувчиларнинг функсионал ҳолати, куч сифатлари, махсус иш қобилияти ҳамда машғулот жараёнини бошқаришда муҳим бўлган анаероб алмашинув чегараси (АнАЧ) ва максимал юрак уриш частотаси каби кўрсаткичлар динамикасига ижобий таъсир этиш асосида ишлаб чиқилган кўп циклли машғулот юкламаларининг тақсимотини қўллаш бўйича рационал тақсимлашга таклиф ва тавсиялар «Эшкак эшиш спорт турида режалаштириш ва ҳакамлик фаоляти» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги 2025-йил 27-июндаги 01-09/3803-сон маълумотномаси).       Натижада,  малакали эшкак эшувчиларнинг махсус ва умумий чидамлилик қобилияти бўйича кўрсаткичи        200 м га эшкак эшишда ўртача 7,9% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish