Бўрибоева Дилрабохон Норбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Талабаларнинг график компетентлигини ривожлантиришнинг электрон ресурслар тизимини такомиллаштириш методикаси 13.00.06 - Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6332.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Абдувалиева Дилсора Нодиржон қизи, педагогика фанлари доктори (DSc); доцент, Ўразметова Шоира Азатбаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. талабаларнинг график компетентлигини электрон ресурслар тизими воситасида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг график компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари графиканинг конструксиялаш, лойиҳалашга оид функсионал жиҳатларни таъсирчанлик омилларига визуал аниқликда мақсадни мослаштириш, операцион-фаолиятнинг дидактик ва рақамли ресурслар тизимига интеграциясини рефлексив-диагностикага боғлиқ баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг чизмачилик фанида график компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий-дидактик таъминоти касбий контекстидаги CАД муҳитида электрон ўқитишнинг тескари алоқани таъминлаш, интерактив график воситаларини жорий этишга автоматик баҳолаш ва рефлексив-диагностика орқали эришиш асосида такомиллаштирилган;
электрон ресурслар тизими воситасида талабаларнинг график компетентлигини ривожлантириш модели компетенсия индекаторларини график тизимлар (МатҳCад, Мапле, Матлаб, АутоCад) га мазмунан мослаштириш, лойиҳавий-модулли таълим технологияларини касбий контекст компонентларига адаптив-визуал индентификациялаш асосида такомиллашган;
талабаларнинг график компетентлигини электрон ресурслар тизими воситасида ривожлантириш методикаси таълим жараёнини электрон ресурслар орқали фаоллаштиришда методологик асосларга устуворлик бериш, интерактив ва лойиҳавий ўқитиш методларини қўллаш, шахсий билимларни ривожлантиришга адаптив самарадорлигини натижавий баҳолаш ва назорат қилиш тезлиги ва динамиклигини оширишга эришиш асосида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон ресурслар тизими воситасида талабаларнинг график компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларнинг график компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари графиканинг конструксиялаш, лойиҳалашга оид функсионал жиҳатларни таъсирчанлик омилларига визуал аниқликда мақсадни мослаштириш, операцион-фаолиятнинг дидактик ва рақамли ресурслар тизимига интеграциясини рефлексив-диагностикага боғлиқ баҳолаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Чизмачилик фанини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 25-мартдаги 11-05-1878/04 рақамли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг график компетентлини ривожлантиришга оид ўқув жараёни самарадорлигини ошириш имкони кенгайтирилган;
талабаларнинг чизмачилик фанида график компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий-дидактик таъминоти касбий контекстидаги CАД муҳитида электрон ўқитишнинг тескари алоқани таъминлаш, интерактив график воситаларини жорий этишга автоматик баҳолаш ва рефлексив-диагностика орқали эришиш асосида такомиллаштирилга оид тавсиялар “Чизмачилик фанини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 25-мартдаги 11-05-1878/04 рақамли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг график компетентлигини ривожлантириш орқали такомиллаштиришга эришилган;
электрон ресурслар тизими воситасида талабаларнинг график компетентлигини ривожлантириш модели компетенсия индекаторларини график тизимлар (МатҳCад, Мапле, Матлаб, АутоCад) га мазмунан мослаштириш, лойиҳавий-модулли таълим технологияларини касбий контекст компонентларига адаптив-визуал индентификациялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Чизмачилик фанини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 25-мартдаги 11-05-1878/04 рақамли маълумотномаси). Натижада, дидактик таъминотини такомиллаштиришнинг назарий имкониятлари кенгайтилган;
талабаларнинг график компетентлигини электрон ресурслар тизими воситасида ривожлантириш методикаси таълим жараёнини электрон ресурслар орқали фаоллаштиришда методологик асосларга устуворлик бериш, интерактив ва лойиҳавий ўқитиш методларини қўллаш, шахсий билимларни ривожлантиришга адаптив самарадорлигини натижавий баҳолаш ва назорат қилиш тезлиги ва динамиклигини оширишга эришиш асосида оптималлаштиришга оид тавсиялар “Чизмачилик фанини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 25-мартдаги 11-05-1878/04 рақамли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг график компетентлиги ривожланганлигини узлюксиз назорат қилиш технологияси асосида ўқув жараёни самарадорлиги ошган.