Байзакова Малика Абдукаюмовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Халқаро баҳолаш дастури асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш (ПИРЛС мисолида)”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD./Ped9975.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Элмуратова Дилрабо Мухамматовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Ўзбекистон МИллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлюба Жо'раевна, педагогика фанлари доктори (DSc); Азизова Қизлархон Машрабовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Халқаро баҳолаш дастури асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари педагогик жараённинг ташкилий консептуал структурасини ДИФ (Дифферентиал Итем Фунcтионинг) ҳолатини ҳисобга олган холда лойиҳалаш мазмунига устуворлик бериш, ахборотни излаш ва ажратиб олиш жараёнларини семантик парадигма шарт шароитларига мос аудентив-рефлекциялаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишда методик тайёргарлигини ривожлантириш модели касбий контекстидаги мазмунли-жараёнли-натижавий компонентларини педагогик таълим мазмунга интеграциялаш, амалиётга йўналтирилган дифференциал таълимни когнитив инновацион технологиялар, баҳолаш ва мониторинг кўрсаткичларини трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида методик тайёргарлигини ривожлантириш методикаси тахлил ва танқидий фиклашни фанлараро интеграциялашган мазмунига “Леарнинг креатив” технологияси, контекстли модулли ва интеллектуал тафаккурни ривожлантирувчи методларни жорий этиш, матнлар билан ишлаш стратегияларини рақамли ресурслардан самарали фойдаланиш орқали визуаллаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишда методик тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлиги баҳолаш компетенсиясини халқаро бенчмарк (Интернатионал Бенчмарк) талабларига мос идентив индикаторларини киритиш, тайёргарликнинг натижадорлиги ва аниқлигини форматив ва сумматив баҳолаш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишда методик тайёргарлигини ривожлантиришга оид олинган илмий натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари педагогик жараённинг ташкилий консептуал структурасини ДИФ (Дифферентиал Итем Фунcтионинг) ҳолатини ҳисобга олган холда лойиҳалаш мазмунига устуворлик бериш, ахборотни излаш ва ажратиб олиш жараёнларини семантик парадигма шарт шароитларига мос аудентив-рефлекциялаш асосида аниқлаштирилганга доир ишланмалар “Бошланғич таълимда матн устида ишлаш методикаси” номли ўқув қ ўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149–сонли буйруғига асосан берилган 149124-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишда методик тайёргарлигини такомиллаштириш шарт-шароитларини таҳлил қилиш имкони яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишда методик тайёргарлигини ривожлантириш модели касбий контекстидаги мазмунли-жараёнли-натижавий компонентларини педагогик таълим мазмунга интеграциялаш, амалиётга йўналтирилган дифференциал таълимни когнитив инновацион технологиялар, баҳолаш ва мониторинг кўрсаткичларини трансформациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълимда матн устида ишлаш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149–сонли буйруғига асосан берилган 149124-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитиш методикасини ривожлантиришнинг моделини такомиллаштириш имкони оширилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида методик тайёргарлигини ривожлантириш методикаси тахлил ва танқидий фиклашни фанлараро интеграциялашган мазмунига “Леарнинг креатив” технологияси, контекстли модулли ва интеллектуал тафаккурни ривожлантирувчи методларни жорий этиш, матнлар билан ишлаш стратегияларини рақамли ресурслардан самарали фойдаланиш орқали визуаллаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълимда матн устида ишлаш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149–сонли буйруғига асосан берилган 149124-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастурига тайёрлаш технологияси босқичларини аниқлаш имкони яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишда методик тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлиги баҳолаш компетенсиясини халқаро бенчмарк (Интернатионал Бенчмарк) талабларига мос идентив индикаторларини киритиш, тайёргарликнинг натижадорлиги ва аниқлигини форматив ва сумматив баҳолаш асосида оширишга оид таклифлар “Бошланғич таълимда матн устида ишлаш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149–сонли буйруғига асосан берилган 149124-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишда анъанавий коммуникатив методларнинг электрон дидактик воситалар билан узвий алоқасини таъминлаш асосида методик тайёргарлигини такомиллаштиришга эришилган.