Аширов Бойбури Шералиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув омборларига қуйиладиган каналлар ўзанида деформация қонуниятларини баҳолаш”. 05.09.07 – “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Т2157
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Базаров Дилшод Раимович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.17.02. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахмонов Комилжон Раджабович – география фанлари доктори, (DSc), доцент. Раҳимов Ашраф Расул ўғли. –техника фанлари фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд архитектура-қурилиш университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Сув омборларига қуйиладиган каналлар ўзанида деформация қонуниятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув омборига қуйиладиган каналлар ўзанида оқимнинг лойқа оқизиқларини ташувчанлик қобилияти, ўзан кўндаланг кесими ва оқим чуқурлиги бўйича тезликлар тақсимланиши боғланишлар асосида баҳоланган;
сув омборига қуйиладиган каналлар ўзанида тиндиргичнинг гидравлик параметрларини аниқлаш усули сув омборининг эксплуатацион режими инобат олиниб такомиллаштирилган;
сув омборига қуйиладиган каналнинг юқори нишаблигини инобатга олиб туташ иншоотларнинг элементлари ва сўндириш соҳасининг чуқурлиги, мустаҳкамлик чегаралари гидравлик схемалар асосида ишлаб чиқилган;
сув келтириш каналида узунлиги бўйича лойқа оқизиқларни чўкиш динамикасини аниқлаш усули, оқимнинг гидрологик режимини инобатга олиниб такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
сув омборига қуйиладиган каналлар ўзанларида лойқа чўкиндилар фраксион таркибини инобатга олиб, тиндиргичнинг оптимал параметрларини ҳисоблаш усули, Сурхондарё сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси томонидан жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 7-февралдаги 02/19-543-сон маълумотномаси). Натижада сув омборининг ишончлилиги ва самарадорлилигини 5-8 % га ошириш имконияти яратилган.
сув омборига қуйиладиган каналнинг юқори нишаблилигини инобатга олиб туташ иншоотларнинг элементлари ва сўндириш соҳасининг чуқурлиги, мустаҳкамлик чегаралари ва гидравлик схемалари Сурхондарё сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси томонидан жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 7-февралдаги 02/19-543-сон маълумотномаси). Натижада сув олиб келиш каналининг узунлиги бўйича лойқа чўкиндиларни тақсимланиши ва деформацион жараёнларини 7-10 % га ошириш имконияти яратилган.
каналнинг оптимал параметрларини аниқлаш натижасида каналда сув тақсимлашда оқимнинг лойқа босмайдиган тезликлар ва оқизиқлар транспорти бўйича бажарилган таҳлил ва эксперимент натижаларини қайта ишлаш асосида канал ишончли эксплуатация режимини таъминлайдиган гидравлик ва морфометрик қийматлар Сурхондарё сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси томонидан жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 7-февралдаги 02/19-543-сон маълумотномаси). Натижада каналнинг ФИК 7-12 % ошириш имконияти яратилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish