Саматова Севара Ғайратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ота-она ва ўсмир фарзанд муносабатларини барқарорлаштиришда аффилиация мотивининг ижтимоий-психологик хусусиятлари” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/P1013. 
Илмий раҳбар: Рустамов Шавкат Шухратович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Саидов Азамат Исмоилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор, Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи  ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ота-она ва ўсмир фарзанд муносабатларини барқарорлаштиришда аффилиация мотивининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ота-она ва ўсмир фарзанд муносабатларидаги аффилиация мотиви коммуникатив установкалар, ижтимоий персепсия жараёнларидаги селективлик, ижтимоий рефлекцияни дифференциал намоён бўлишига асосланиб оиладаги “эмоционал яқинлик”, “ҳамкорлик”, “ўзаро ишонч”нинг ота-оналик установкалари асосида динамик шаклланишига таъсир этиши далилланган;
оилавий мулоқотда аффилиация мотивларининг намоён бўлиши оиланинг иерархик, ўзаро муносабатлардаги меҳр ва ахлоқ даражаси, тарбияда боланинг ёш хусусиятларига мослашувчанлик жиҳатларига асосланиб ота-онанинг фарзандга нисбатан эмоционал қабул қилиш, ҳамкорлик ва симбиотик ёндашуви орқали ўзига ишонч ҳамда ҳиссий яқинликнинг кечинмалар модаллигига боғлиқ эканлиги аниқланган;
оилавий муносабатлар тизимида ўсмирлардаги аффилиация мотивининг намоён бўлиши оила микромуҳитида ижтимоий муносабатларга мансубликни ҳис қилиш ва ўзаро бир-бирларини қабул қилишга интилишнинг ҳамдардликни рационал ва позитив эмоционал установкаларига боғлиқ хусусиятлар таъсирида кучли ифодаланишига асосланиб эмпатиянинг интрасубектив ресурсларини ижтимоийлашув жараёнида “тан олиниш” эҳтиёжи орқали фаоллашуви асосида юзага келиши аниқланган; 
ота-она – ўсмир фарзанд муносабатларини барқарорлаштириш учун оиладаги коммуникатив, персептив, интерактив, дидактик функсияларнинг конструктивлиги орқали соғлом социализацияни таъминлаш муҳимлиги туфайли аффилиация мотивини оилавий роллардаги рефлексив хусусиятларга боғлиқ ижобий установкалар асосида ривожланишига эришиш зарурлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилинганлиги. “Ота-она ва ўсмир  фарзанд муносабатларини барқарорлаштиришда аффилиация мотивининг ижтимоий-психологик хусусиятлари”ни ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
ота-она ва ўсмир фарзанд муносабатларидаги аффилиация мотиви коммуникатив установкалар, ижтимоий персепсия жараёнларидаги селективлик, ижтимоий рефлекцияни дифференциал намоён бўлишига асосланиб оиладаги “эмоционал яқинлик”, “ҳамкорлик”, “ўзаро ишонч”нинг ота-оналик установкалари асосида динамик шаклланишига таъсир этиши далилланганлигига оид натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-379-сон буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-245а-сон маълумотномаси). Натижада ота-она ва ўсмир  фарзанд муносабатларини барқарорлаштиришда аффилиация мотивини тадқиқ этиш имконияти яратилган;
оилавий мулоқотда аффилиация мотивларининг намоён бўлиши оиланинг иерархик, ўзаро муносабатлардаги меҳр ва ахлоқ даражаси, тарбияда боланинг ёш хусусиятларига мослашувчанлик жиҳатларига асосланиб ота-онанинг фарзандга нисбатан эмоционал қабул қилиш, ҳамкорлик ва симбиотик ёндашуви орқали ўзига ишонч ҳамда ҳиссий яқинликнинг кечинмалар модаллигига боғлиқ эканлиги аниқланганлигига оид натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-379-сон буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-245а-сон маълумотномаси). Натижада ота-она ва ўсмир  фарзанд муносабатларини барқарорлаштиришда аффилиация мотивини шакллантиришнинг асосий усуллари коърсатиб берилган;
оилавий муносабатлар тизимида ўсмирлардаги аффилиация мотивининг намоён бўлиши оила микромуҳитида ижтимоий муносабатларга мансубликни ҳис қилиш ва ўзаро бир-бирларини қабул қилишга интилишнинг ҳамдардликни рационал ва позитив эмоционал установкаларига боғлиқ хусусиятлар таъсирида кучли ифодаланишига асосланиб эмпатиянинг интрасубектив ресурсларини ижтимоийлашув жараёнида “тан олиниш” эҳтиёжи орқали фаоллашуви асосида юзага келиши аниқланганлигига оид натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-379-сон буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-245а-сон маълумотномаси). Натижада ота-она ва ўсмир фарзанд муносабатларини барқарорлаштиришда аффилиация мотивини ривожлантириш модели ишлаб чиқилган;
ота-она – ўсмир фарзанд муносабатларини барқарорлаштириш учун оиладаги коммуникатив, персептив, интерактив, дидактик функсияларнинг конструктивлиги орқали соғлом социализацияни таъминлаш муҳимлиги туфайли аффилиация мотивини оилавий роллардаги рефлексив хусусиятларга боғлиқ ижобий установкалар асосида ривожланишига эришиш зарурлиги далилланганлигига оид натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-379-сон буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-245а-сон маълумотномаси). Натижада ота-она ва ўсмир  фарзанд муносабатларини барқарорлаштиришда аффилиация мотивини оърганиш имконияти оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish