Саматова Нафиса Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тошкент вилояти бузилган ерларини қайта тиклашда ландшафт ёндашувини қўллаш”, 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Gr436.
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Мухамажанович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.01.17.
Расмий оппонентлар: Сабитова Наила Исмаиловна, география фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Илхом Хатамович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилояти ландшафтларининг бузилган ерлари, уларнинг турлари ва омилларини аниқлаш, бузилган ерларни қайта тиклаш чора-тадбирларини ландшафтларнинг хусусиятларига мутаносиб амалга ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент вилояти ландшафтларининг бузилишига сабаб бўлувчи жараёнлар ва бузилган ерларнинг асосий турлари баҳоланган ҳамда йирик масштабли (1:100 000) картаси яратилган;
вилоят ландшафтларида жар эрозияси хавфи даражаси (паст, ўрта, юқори, жуда юқори) баҳоланган ва йирик масштабли (1:100 000) картаси яратилган;
вилоятда бузилган ерларнинг вужудга келишида табиий ва антропоген омилларнинг тарқалишидаги табиий географик қонуниятлар (баландлик минтақаланиши, ёнбағирлар қиялиги ва экспозицияси) аниқланган;
вилоят ландшафтларининг табиий ва антропоген омиллар таъсирида бузилганлик даражаси (бузилмаган, кам, ўртача, кўп) аниқланган ҳамда йирик масштабли (1:100 000) картаси яратилган;
бузилган ерларни қайта тиклаш ва ландшафтлардан оқилона фойдаланишни уларнинг хусусиятларига мутаносиб амалга ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилояти бузилган ерларини қайта тиклашда ландшафт ёндашувини қўллаш бўйича олинган натижалар асосида:
ГИС ва Ерни масофадан зондлаш маълумотлари асосида Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги ерларининг бузилишига сабаб бўлувчи жараёнлар аниқланган ҳамда бузилган ерларнинг асосий турлари маълумотлари акс эттирилган 1:100 000 масштабли картаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида фойдаланилмаётган ерларни аниқлашда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 24-февралдаги 05/06-04-217-сонли маълумотномаси). Натижада, фойдаланилмаётган ва ҳолати ёмонлашган ерларни аниқлаш ишларини такомиллаштириш имконини берган;
Тошкент вилояти ерларининг жар эрозияси хавфи даражасини баҳоланган ҳамда йирик масштабли картаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида ерларни таҳлил этиб бориш ва улардаги ўзгаришларни аниқлашда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 24-февралдаги 05/06-04-217-сонли маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги ерларини мониторинг қилиш ишларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Тошкент вилояти ландшафтларининг табиий ва антропоген омиллар таъсирида бузилганлик даражаси аниқланган ҳамда 1:100 000 масштабли картаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида ирригация эрозияси натижасида жарланган майдонларда рекультивация ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 24-февралдаги 05/06-04-217-сонли маълумотномаси). Натижада, ирригация эрозияси кузатилган майдонда рекультивация ишларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Тошкент вилоятидаги бузилган ерларни қайта тиклаш ва ландшафтлардан оқилона фойдаланишни уларнинг хусусиятларига мутаносиб амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида бузилган ерларни рекультивация қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 24-февралдаги 05/06-04-217-сонли маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги ерларининг бузилган қисмларини рекультивация қилиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларни такомиллаштириш имконини берган.