Азимова Азиза Қодирали қизининг
фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Витис Л. ўсимликларининг кимёвий тадқиқи ва улар асосида олинган товарларни синфлаш”, 02.00.10 – Биоорганик кимё, 02.00.09 – Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/К1043.
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Исломов Акмал Хушвақович, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекицон Миллий  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.07.04.
Расмий оппонентлар: Хўжаев Вахобжон Умарович, кимё фанлари доктори, профессор; Холбоев Юсуфжон Хакимович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент кимё- технология инцитути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекицон флорасида ўсувчи Витис Л. мева қисм қуюқ экцрактининг кимёвий тадқиқи, у асосида биологик фаол қўшимча олиш ва ТИФТН бўйича товар кодини синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
“ГЕНЕРАЛ БИОИММУНАА” намунаси таркибидаги 40 дан ортиқ элементлар миқдори «Индуктив боғланган аргон плазмали Оптик эмиссион спектрометрияда аниқланиб, К, П, Мг, Cа, На, Фе, Мн, Зн, Си каби ҳаётий зарур элементларни юқори миқдорда сақлаши ҳамда Пб, Cд, Ҳг ва Ас каби оғир металл ионларининг миқдори халқаро озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги гигийеник нормалари меъёрига мос келиши аниқланган;  
“ГЕНЕРАЛ БИОИММУНАА” БФҚ таркибида самарали таъсир этиши исботланган Б гуруҳи витаминларни Б9˃C˃Б6˃Б2˃ПП камайиб бориш тартибида ва аминокислоталардан глутамин кислота, фенилаланин, треонин, пролиннинг миқдори нисбатан юқори эканлиги ҳамда  дигидрокверситин, розавин, рутин, кверситин, салидрозид каби фенол бирикмалари сақлаши ЮССХ усулида исботланган;
Витис Л. Тоифи нави мева қисми қуюқ экцрактининг таркибида учрайдиган углеводлари (глюкоза, фруктоза, сахароза) билан ГКМАТ ни 1:2, 1:4, 1:9 (мол) нисбатдаги комплекс бирикмалари олинди, УБ, ИҚ, масс спектри ўрганилган ва ВИ-гуруҳ “заҳарсиз бирикмалар” синфига тегишли эканлиги,  гепатопротекторлик таъсири, йаллиғланиш ҳамда иммунитет фаолликни намоён этиши асосланган;
Тоифи нави мевасининг қуюқ экцракти ва уруғининг ин витро шароитида  антиоксидантлик фаоллиги ўрганилганда ИC50, (мкл)- т50 сек. кўрсаткичи Витис Л. ўсимлигини Тоифи нави мева қисми қуюқ экцрактида 12,5 ± 1,2 ни 125 ± 14  вақтни, уруғи эса 7,6 ± 1,6 ни 180 ± 22 вақтни  ташкил этиши яъни мева экцрактида тез ва самарали радикал тутиб қолувчилиги, уруғида эса эркин радикалларни зарарсизлантириш жараёни мева экцрактига нисбатан камроқ вақтни ташкил этиши  аниқланган;
Витис Л. Тоифи нави мева қисми қуюқ экцракти асосида олинган табиий “ГЕНЕРАЛ БИОИММУНАА” БФҚ ТИФ ТН қоидалари бўйича, кимёвий таркиби асосида синфланган ва товар кодлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекицон флорасида ўсувчи Витис Л. мева қисм қуюқ экцрактининг кимёвий таркибини аниқлаш, у асосида биологик фаол қўшимча олиш ва ТИФТН бўйича синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Витис Л. Тоифи нави мевас қисми асосида олинган биологик фаол қўшимча “ГЕНЕРАЛ БИОИММУНАА” номли қуюқ экцрактини ишлаб чиқариш учун  технологик йўриқнома (ТЙ 28624239-06:2025) ишлаб чиқилган ва Ўзбекицон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган (Ўзбекицон Республикаси Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги назоратининг 2025-йил 02-октябрдаги 01-28/8818 - сонли маълумотномаси).  Натижада, иммунитетни, гемоглобинни кўтарадиган, қувват берувчи, юрак-қон томирлари, нафас йўлларидаги шамоллашни олдини олишга ёрдамчи озиқ-овқат қўшилмасини ишлаб чиқариш имконини берган;
Витис Л. Тоифи нави мевасининг қуюқ экцракти асосида ишлаб чиқилган “ГЕНЕРАЛ БИОИММУНАА” номли табиий биологик фаол қўшимча кимёвий таркиби асосида синфланиб, унга ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича 2106 90 540 1 халқаро товар код рақами ишлаб чиқилган ва давлат божхона қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекицон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2026 йил 28-январ № 29/05-26-0056 - сонли маълумотномаси). Натижада, антиоксидант, иммунитетни кўтарадиган, қувват берувчи, қон кўпайтирувчи хоссали озиқ-овқат қўшилмаларини синфлаш, экспорт ва импорт қилишда улардан ундириладиган бож тўловларини назорат қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish