Қодиров Сарвар Азаматовичнинг 
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Муқобил қурилиш битум асосида “Гидроизол К” олиш технологияси», 02.00.08 -Нефт ва газ кимёси ва технологияси, (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4366.
Илмий раҳбар: Ҳамидов Басит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.05/2025.27.12.К/Т.19.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Ойбек Юлибоевич, техника фанлари доктори, профессор; Алиева Лейлуфер Имран гизи, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нефт шлами, экстракт қолдиғи, госсипол қатрони, сўндирилмаган оҳаклардан фойдаланиб муқобил қурилиш битумни олиш ва у асосида «Гидроизол-К» ўрамали том ёпиш материалини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таркиби 30% нефт шлами, 24,5% экстракт қолдиғи, 40% госсипол қатрони ва 5,5% сўндирилмаган оҳак бўлганда муқобил қурилиш битумнинг энг оптимал рецептураси эканлиги аниқланган;
муқобил қурилиш битум таркибидаги асфалтен миқдорини ошириш учун нефт шлами ва экстракт қолдиқларидан, қатрон ва мой миқдори камайиб кетмаслиги учун эса госсипол қатронидан фойдаланиш самарали эканлиги аниқланган;
ишлаб чиқилган муқобил қурилиш битумининг физик-кимёвий (юмшаш ҳарорати 97°C, пенетрацияси 11 мм, 25°C ҳароратдаги дуктиллиги 2,1 см, иситишдан кейин масса ўзгариши 0,56%, чақнаш ҳарорати 245°C) кўрсаткичлари стандарт қурилиш битумига қўйилган минимал талабларидан қолишмаслиги исботланган; 
муқобил қурилиш битуми ҳамда ишлатилган (ондулин ва полимер) сепма қолдиқлари асосида иссиқ ва совуқ кунларда ўз тузилишини йўқотмайдиган “Гидроизол-К” ўрамали том ёпиш материалини олиш технологияси ишлаб чиқилган; 
“Гидроизол-К” ўрамали том ёпиш материалнинг асосий сифат (эгилувчанлик ҳарорати минус 14,0 ºС, сув ютувчанлик 0,66 %, қиздирилганда масса юқотилиши 2,58%) кўрсаткичлари бошқа аналогларига нисбатан яхшироқ эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий иккиламчи хом ашё ва қўшимчалардан тайёрланган янги таркибли муқобил қурилиш битумни олиш технологиясини ҳамда у асосида “Гидроизол-К” ўрамали том ёпиш материалини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқ қилишдан олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий нефтшлами, экстракт қолдиғи, госсипол қатрони ва сўндирилмаган оҳак ёрдамида янги таркибли муқобил қурилиш битумини ишлаб чиқариш ва у асосида “Гидроизол-К” ўрамали том ёпиш материалини олиш технологияси Шўртан НГҚЧБнинг “2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2025 йил 17 мартдаги 01/18-531-сон маълумотномаси). Натижада, маҳалий иккиламчи хом ашёлар асосида муқобил қурилиш битумини ҳамда “Гидроизол-К” ўрамали том ёпиш материалини ишлаб чиқиш имконини беради;
иккиламчи хом ашёлар ва қўшимча асосида олинган муқобил қурилиш битумини ҳамда “Гидроизол-К” ўрамали том ёпиш материалини сифатини аниқлаш ва ундан фойдаланиш усули Шўртан НГҚЧБнинг “2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2025 йил 17 мартдаги 01/18-531-сон маълумотномаси). Натижада, муқобил қурилиш битумининг физик-механик кўрсаткичлари БН 90/10 битумдан қолишмаганлигини ва у асосида сифатли “Гидроизол-К” ўрамали том ёпиш материалини олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish