Хужамова Санобар Болтаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қашқадарё вилоятининг нозогеографик вазияти ва уни яхшилашнинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Gr257.
Илмий раҳбар: Файзуллаев Мақсуд Абдуллаевич, география фаҳлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Комиловав Нилуфар Каршибоевна, география фаҳлари доктори, профессор; Мухаммедов Одил Лапасович, география фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё вилоятининг маъмурий-ҳудудий бирликлари ва тиббий-географик зоналари кесимида аҳолининг турли касалликларга чалиниш даражаси ҳамда атроф-муҳит ифлосланиш кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлашдан ва шу асосда ҳудуддаги нозогеогртафик вазиятни яхшилашга қаратилган илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий, геоекологик ва саломатлик омилларини бирлаштирган ҳолда интеграциялашган баҳолаш тизими ишлаб чиқилган ҳамда шу асосда хусусий баҳолаш натижалари аниқлаштирилган;
касалликларнинг тарқалишига таъсир қилувчи табиий, экологик ва ижтимоий-иқтисодий омилларни тизимли равишда баҳолаш асосида тиббий географик раёнлар ажратилган ҳамда раёнларнинг тиббий географик хусусиятлари очиб берилган;
Қашқадарё вилоятининг нозогеографик ва нозоекологик вазиятини яхшилаш ҳамда оптималлаштириш мақсадида 1:1140000 масштабда нозогеографик ва нозоекологик карталари яратилган;
вилоятда гепатит касалликларнинг кенг тарқалишига таъсир қилувчи омиллар (ичимлик сув та'миноти, мактабгача ва мактаб та'лими муассалари сони ва зичлиги) ўзаро алоқаларини баҳолаш мақсадида Спеарман корреляция коеффициенти ёрдамида статистик моделлаштириш механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилоятининг нозогеографик вазияти таъсирини баҳолаш боʻйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Қашқадарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий, геоекологик ва саломатлик омилларини бирлаштирган ҳолда ишлаб чиқилган интеграциялашган баҳолаш тизимидан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизими амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 21 апрелдаги 03-03/1-03/3-3803-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудий саломатлик зоналари аниқланиб, касалликларнинг тарқалишини прогнозлаш, экологик хавфларни камайтириш ва соғлиқни сақлаш тизимининг самарадорлигини оширишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган;
касалликларнинг тарқалишига таъсир қилувчи табиий, экологик ва ижтимоий иқтисодий омилларни тизимли равишда баҳолаш асосида ажратилган тиббий географик раёнлардаги тиббий географик вазиятларни баҳолашларидан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизими амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 21 апрелдаги 03-03/1-03/3-3803-сон маълумотномаси). Натижада, тиббий хизматлар ва ресурслар тақсимоти оптималлаштириш, нозоекологик жиҳатдан касалликлар тарқалишининг экологик сабаблари аниқ белгилаб олиш, касалликларни олдини олиш ва даволашнинг самарадорлигини сезиларли даражада кучайтириш, касалликларнинг тарқалиш хавфини олдиндан прогнозлаш ва профилактик чора-тадбирларни минтақавий эҳтиёжларга мос равишда амалга ошириш имкониятларини яратган;
Қашқадарё вилоятининг нозогеографик ва нозоекологик вазиятини яхшилаш ҳамда оптималлаштириш мақсадида 1:1140000 масштабда яратилган нозогеографик ва нозоекологик карталаридан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизими амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 21 апрелдаги 03-03/1-03/3-3803-сон маълумотномаси). Натижада, экологик шарт-шароитларни яхшилашга қаратилган инновацион ёндашувларни жорий этиш, саломатликка таъсир этувчи экологик хавфларни камайтириш, экологик ҳолатини баҳолаш, атроф-муҳитни яхшилаш бўйича тегишли чораларни кўриш, соғлиқни сақлаш инфратузилмасининг самарали ишлашини мониторинг қилиш, эпидемиологик хавф-хатарларга қарши профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган;
вилоятда гепатит касалликларнинг кенг тарқалишига таъсир қилувчи омиллар (ичимлик сув таъминоти, мактабгача ва мактаб таълими муассасалари сони ва зичлиги) ўзаро алоқаларини баҳолаш мақсадида Спеарман корреляция коеффициенти ёрдамида ишлаб чиқилган статистик моделлардан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизими амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 21 апрелдаги 03-03/1-03/3-3803-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятда гепатит касалликларининг тарқалишига таъсир қилувчи экологик, ижтимоий-иқтисодий ва демографик омилларни аниқ белгилаб беиш, сув таъминоти сифати, атроф-муҳит ифлосланиши ва таълим муассасаларининг зичлиги гепатит касалликларининг кенг тарқалишига сезиларли таъсир кўрсаиши, омилларнинг ўзаро алоқалари асосида профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, вилоятнинг саломатлик тизимини оптималлаштириш, касалликларни олдини олиш ва экологик шароитларни яхшилаш имкониятини яратган.