Ниёзматов Анвар Баҳодировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек халқ ўйинлари асосида ўқувчиларни маънавий тарбиялашнинг педагогик омиллари (Хоразм воҳаси мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Ped3833
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети. 
Илмий раҳбар: Собирова Марҳабо Абдуғаниевна, фалсафа фанлари номзоди, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.12.01. 
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Нафасов Дониёр Шернафасович; педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Мухсиева Азиза Шамситдиновна. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек халқ ўйинларининг ўқувчиларни маънавий тарбиялашдаги педагогик моҳияти, тарихий тараққиёт хусусиятлари ва тарбиявий имкониятларини аниқлаш ҳамда Хоразм воҳаси мисолида педагогик шарт-шароитлар тизими сифатида асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўзбек халқ ўйинлари асосида ўқувчиларни маънавий тарбиялашнинг педагогик имкониятлари этнографик анъаналарни миллий қадриятлар категорияларига кўп манбали қиёсий-тахлилий диагностикалашнинг асосий жиҳатлари ва сабабларини йиғма комплициялаш орқали аниқлаштирилган; 
ўзбек халқ ўйинлари воситасида ўқувчиларни маънавий ривожлантиришнинг педагогик омиллари персептив, эмпатик қобилиятларини ўзаро адаптив мувофиқлаштириш, фаол шахс стратегияси ва миллийлик хос фазилатларни (жамоавийлик, жасорат, қатъият ва очиқлик) мужассамлаштирувчи “оила–мактаб–маҳалла” ҳамкорлигининг идентивлиги таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўзбек халқ ўйинлари асосида ўқувчиларни маънавий тарбиялаш механизмлари жамоавий фаолиятни моделлаштиришни таълим жараёнига интеграциялаш, импровизация комбинацияларида интенсив мулоқотлар самарадорлигига эришишни тизимли-амалий структуралаш асосида такомиллаштирилган; 
ўзбек халқ ўйинларининг ўқувчиларни маънавий тарбиялаш таъсирчанлигини оширишга оид таклиф ва тавсиялар интенсивлик-когнитивлик воситалари орқали ўз-ўзини баҳолашни такомиллаштириш, интегратив-дидактик ўйинлар мажмуасининг ўқитувчи-ўқувчи фаолиятининг ўзаро уйғунлигини тизимли комбинациялаш ва ижтимоийлашган фаол шахс стратегиясини илмий модернизациялаш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек халқ ўйинлари (Хоразм воҳаси мисолида) асосида ўқувчиларни маънавий тарбиялашнинг педагогик омилларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек халқ ўйинлари асосида ўқувчиларни маънавий тарбиялаш механизмлари (ўйинларнинг тарбиявий мазмунини аниқлаш, халқ ўйинларини таълим жараёнига интеграциялаш, ўйин натижаларини маънавий таҳлил қилиш, ота-оналар билан ҳамкорлик, жамоавий фаолиятни ташкил қилиш,халқ ўйинларини рақамли воситалар билан уйғунлаштириш)ни такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлар “Миллий ғоя, маънавиятнинг педагогик асослари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356 – сонли буйруғи асосида берилган 356-063 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада ўзбек халқ ўйинлари асосида ўқувчиларни маънавий тарбиялашнинг педагогик омилларини аниқлаш имконияти кенгайтирилган;
ўзбек халқ ўйинлари асосида ўқувчиларни маънавий тарбиялашда моделлаштириш ва импровизация: кузатиш, эксперимент, машқ, конструксия, намуна ва тақлиднинг турли комбинацияларида фойдаланишга асосланган тизимли-амалий моделини такомиллаштиришга оид тавсиялар “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 07-майдаги 149 – сонли буйруғи асосида берилган 701782 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада ўзбек халқ ўйинларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини ривожлантиришнинг педагогик моделини бойитишга эришилган;
дарс ва дарсдан ташқари педагогик жараёнларда интенсивлик, когнитивлик, тизимлилик асосида ўзбек халқ ўйинлари воситасида ўқувчиларни маънавий тарбиялашнинг педагогик омилларини такомиллаштиришга оид таклифлардан “Миллий ғоя, маънавиятнинг педагогик асослари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356 – сонли буйруғи асосида берилган 356-063 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада дарс ва дарсдан ташқари педагогик жараёнларда ўзбек халқ ўйинларидан фойдаланган ҳолда ўқувчиларни маънавий тарбиялашнинг ўзига хос хусусиятларини ривожлантириш технологиясининг дидактик таъминотини такомиллаштиришга эришилган.
тажриба-синов ишлари давомида таклиф этилаётган ўқитиш ва тарбиялаш методикаси нафақат ўқувчиларнинг маънавий тарбия соҳасидаги билим ва кўникмаларини шакллантиришга, балки таълим ва тарбия жараёнида ўзбек халқ ўйинларидан фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий, ижтимоий-маърифий ва жисмоний салоҳиятини ривожлантиришга ҳам хизмат қилишини аниқлашга оид таклифлар “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 07-майдаги 149 – сонли буйруғи асосида берилган 701782 рақамли нашр гувоҳномаси). мавзусидаги халқаро лойиҳани бажаришда фойдаланилган. Натижада ўзбек халқ ўйинларидан самарали фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий, ижтимоий-маърифий ва жисмоний салоҳиятини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish