Эргашев Ботир Зокир ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш занжирларининг барқарор ривожланишида интермодал ташишларни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш”, 05.08.01 – “Мамлакат, унинг минтақа, шаҳар ва саноат марказларининг транспорт тизимлари. Транспорт логистикаси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2024.4.PhD/Т5146
Илмий раҳбар: Саматов Ғаффор Аллокулвич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш
Расмий оппонентлар: Илесалиев Даурен Ихтиярович, техника фанлари доктори (DSc), профессор; Журабоев Камолжон Абдумуминович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш занжирларини барқарор ривожлантиришда интермодал ташишларни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудлардаги экспорт кўрсаткичларини ҳисобига олган ҳолда симулацион моделлаштриш усули ёрдамида контрейлер терминалларини рационал жойлаштириш модели такомиллаштирилган.
юк терминали параметрларининг статистик маълумотлари орқали экспортчилар ҳамда ташувчилар манфаатларини инобатга олган ҳолда юк терминалларини баҳолаш мезони ишлаб чиқилган. 
юк терминалларини баҳолаш мезонларининг муҳимлик даражаларини ҳисобга олган ҳолда кўп мезонли оптималлаштриш усули ёрдамида контрейлер ташишларни минимал муддат ичида амалга оширишда юк терминалини танлаш услуби ишлаб чиқилган.
темир йўл платформасининг техник-эксплуатацион кўрсаткичлари орқали дискрет ҳодиса моделлаштириш усули ёрдамида юк терминали параметрларини оптималлаштриш модели такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Етказиб бериш занжирларининг барқарор ривожланишини таъминлашда интермодал ташиш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
Ўзбекистон ҳудудида контрейлер терминалларини  рационал жойлаштириш модели “Ўзбекстон экспортчилар уюшмаси”да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025 - йил 27 - январдаги 4/Э119 - сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ҳудудида рационал контрейлер терминалларини жойлаштириш имкони яратилган. 
Юк терминалларини баҳолаш мезони “Ўзбекстон экспортчилар уюшмаси”да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025 - йил 27 - январдаги 4/Э119 - сон маълумотномаси). Натижада, юк терминалларини баҳолаш мезони муҳимлик даражаларини аниқлаш имкони яратилган.
Мева ва сабзавот маҳсулотларини контрейлерда минимал вақт муддат ичида ташишини ташкил этишда юк терминалларни танлаш усули “Ўзбекстон экспортчилар уюшмаси”да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025 - йил 27 - январдаги  4/Э119 - сон маълумотномаси). Натижада, мева ва сабзавот маҳсулотларини контрейлерда минимал вақт муддат ичида ташишини ташкил этишда юк терминалларни танлаш имкони яратилган.
Юк терминали параметрларини такомиллаштирилган дискрет ҳодиса модели “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Халқаро рақамли транспорт коридорларини ривожлантириш стратегияси лойиҳа офиси” жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025 - йил 27 - январдаги 4/Э119 - сон маълумотномаси). Натижада, контрейларларнинг бекор туриб қолиш вақти 12 фоизга қисқарди ва логистика харажатлари 10 фоизгача камайди. Йиллик иқтисодий самара 415,5 миллион сўмни ташкил этишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish