Парпиев Умиджон Мелиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.03-Тери, мўйна, поябзал ва тери-галантерия буюмлари технологияси “Чарм хомашёсини ёғсизлантириш жараёнининг ресурстехнологиясини такомиллаштириш”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5412
Илмий раҳбар: Шамсиева Махбуба Бадриевна, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат
техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.15.03
Расмий оппонентлар: Илҳамова Малоҳат Уткуровна , техника фанлари фалса доктори доцент,
Қаюмов Жўрамирза Абдироматович, техника фанлари фалсафа доктори,
профессор;
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ресурстежамкор технология асосида чарм хомашёсини ёғсизлантириш жараёнини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадгқиготнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
тадқиқотлар асосида қолдиқ маҳсулот газолиннинг ёғсизлантириш хусусияти илк бор тадқиқ этилиб, унинг таркиби толуол, гептан, фенол, циклогексан, октан, этилбензол ва ксилол каби аралаш углеводородлардан ташкил топганлиги аниқланган;
қўй териларини ёғсизлантириш жараёнининг оптимал шароити сифатида  қолдиқ маҳсулот газолин, СФМ миқдорлари ва пҲ кўрсаткичининг мақбул қийматлари регрессион математик модел орқали аниқланган;
мавжуд ёғсизлантирувчи моддалардан фарқли бўлган қолдиқ маҳсулот газолин+СФМ ни қўллаб, қўй териларини ёғсизлантириш жараёнининг технологик режимлари ишлаб чиқилган;
юқори ёғсизлантириш қобилияти, паст кўпикланиш ва экологик талабларни ҳисобга олишни бирлаштирувчи қолдиқ маҳсулот газолин ва СФМ композициялардан фойдаланишнинг устунлиги исботланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: қўй териларини ёғсизлантириш жараёнининг технологик режимлари ишлаб чиқилган;
кимёвий реагентлар ва сув ресурсларини тежаш ҳамда ишлаб чиқариш циклини камайтиришга эришилган;
қолдиқ маҳсулот газолин+СФМ иштирокида ёғсизлантириш экстракцияланувчи моддаларни 1,73 ва эркин формалдегидни 3,69 баравар камайтирган;
турли усулда ёғсизлантириш натижасида ишчи эритма таркиби бўйича қолдиқ маҳсулот газолин+СФМ меъёрга тўлиқ мос келадиган ягона вариант бўлиб, механик ва коллоид ифлосланишни рақобатдош таркибларга нисбатан 3,3–6,3 бараваргача камайишига эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қўй териларидан астарлик чарми олишда қолдиқ маҳсулот газолин+СФМ асосида такомиллаштирилган ёғсизлантириш технологияси бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
астарлик чарми олишнинг ёғсизлантириш жараёнида қолдиқ маҳсулот газолин+СФМ асосидаги ёғсизлантирувчи композиция “Голд Леатҳер Эхпорт Импорт” МЧЖ ва “Юксалиш чарм саноати сервис” МЧЖ ларда ишлаб чиқаришга жорий этилган. (“Узчармсаноат” уюшмасининг 02-07/3281-сонли маълумотномаси). Натижада импорт маҳсулоти ҳисобланган СФМ сарфи 73% га қисқартирилган, қолдиқ маҳсулот газолин+СФМ иштирокида ёғсизлантириш тери таркибидаги экстракцияланувчи моддаларни 1,73 % га камайишига ва физик-механик хоссаларининг яхшиланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish