Исмати Амир Олимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори ошқозон-ичак трактидан қон кетиши бўлган беморларда салбий оқибатлар хавфини баҳолашнинг башоратли усулларини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия, 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менеджмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3921.
Илмий раҳбарлар: Аносов Виктор Давидович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент. Мамараджабов Собиржон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зайниев Алишер Фаридунович, тиббиёт фанлари доктори (DSc). Искандарова Шахноза Тулкуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: CHA University, Жанубий Корея.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
ошқозон-ичакдан қон кетиши бўлган (юқори бўлимлар) беморларда 30 кунлик стационар ўлим кўрсаткичини прогноз қилиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сунъий интеллект дастуридан (program of AI) фойдаланиб, юқори ошқозон-ичак трактидан қон кетиши бўлган беморларни прогнозлаш тизимини такомилаштириш орқали ярали қон кетишларда 32.1% дан 19.6% гача, варикозли қон кетишларда 10.5% дан 6.1% гача рецидивларлар сонининг камайиши илмий асосланган;
ретроспектив тахлиллар асосида беморлар гуруҳида тавсия этилган прогностик тизимларнинг AUROC кўрсаткичлари бўйича юқори ошқозон-ичак трактидан қон кетишидан кейинги ўлим курсаткичи асосан ошқозон-ичак тизимида варикоз кон томирлар кенгайиши булган беморларда кўп учраши аникланган;
ошқозон-ичакнинг юқори бўлимларидан қон кетишлари бўлган беморларда такомиллаштирилган прогностик мезонларини кўллаш буйича, даволашнинг ташкилий-услубий жиҳатлари асосида клиник протоколлар такомиллаштирилган;
юқори ошқозон-ичак трактидан қон кетиши билан боғлиқ (ярали қон кетиш учун 85.3%, варикозли қон кетиш учун – 94.1%) 30 кунлик госпитал леталликни олдини олиш имконини берувчи интеллектуал моделнинг прототипи такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори ошқозон-ичак трактидан қон кетиши бўлган беморларда салбий оқибатлар хавфини баҳолашнинг башоратли усулларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 10.06.2025 й. 19/11-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: илк бор сунъий интеллектни машинали ўрганиш дастуридан фойдаланиб юкори ошқозон-ичак трактидан қон кетиши бўлган беморларда стационар шароитида прогнозлаш тизими такомилаштирилган ва натижада (ярали қон кетишлар учун дастлаб 32.1% ва кейинчалик пасийиши билан 17.6% даражагача, варикозли қон кетишлар учун дастлаб 10.5% ва кейинчалик пасийиши билан 6.1% даражагача) рецидивлар сонининг камайиши илмий исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (05.05.2025 й. 187-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилояти филиали (12.05.2025 й. 215-сон буйруғи) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: такомиллаштирилган прогностик тизимлардан фойдаланган ҳолда дастурий стратификация қабул бўлими шароитида беморларни юқори ва паст хавф гуруҳларига ажратиш, шунингдек, динамикада бемор ҳолатини кузатиш имконини берди, бу эса ўлим хавфи юқори бўлган беморларга ўз вақтида кенгайтирилган тиббий ёрдам ҳажмини тезкор кўрсатиш, шунингдек, паст хавфдаги беморлар учун тиббиёт муассасаси ресурсларидан фойдаланишни дозаланган ҳолда оптималлаштириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморларни табақалаштириш консерватив терапия ва гемотрансфузия харажатларини камайтиришга имкон берди, бу эса ўртача ётоқ кунлари сонини 7.8±2.2 дан 6.6±1.9 гача (ҳар бир ҳолат учун ≈279 600 сўмни тежаш) ва 30 кун ичида такрорий касалхонага ётқизиш кўрсаткичини 7.2% дан 4.9% гача камайтиришга олиб келди. Бундай ёндашув соғлиқни сақлаш тизими учун йилига 100 минг аҳолига 50 та ҳолатда 5.6 миллиард сўмга яқин маблағни тежаш имконини бериши кутилмоқда. Ретроспектив гуруҳда рецидивларнинг ўртача частотаси ярали қон кетиши бўлган беморларда 32.1% ни ташкил этди, такомиллаштирилган прогностик тизимлардан фойдалангандан сўнг пасайиш 17.6% даражасига етди. Варикоз қон кетишларда 10.5% дан 6.1% гача пасайиш кузатилди. Рецидивлар частотасининг пасайиши беморларнинг реабилитациясини тезлаштиришга ёрдам берди (ўртача ётоқ кунлари сони 7.8±2.2 дан 6.6±1.9 гача камайди, ҳар бир ҳолат учун ≈279 600 сўм иқтисод қилинди; реанимацияда ўртача қолиш 2.0±0.4 дан 1.2±0.2 кунгача камайди), шунингдек, янада рационалликни таъминлади. Хулоса: илк бор юқори ошқозон-ичак қон кетиши бўлган беморларда сунъий интеллект технологияларини машинали ўқитиш моделлари асосида касаллик оқибатларини стационар башоратлаш тизими такомиллаштирилган. Ярали ва варикоз қон кетишларда рецидивлар частотасининг пасайиши исботланган. Тизимнинг жорий этилиши хавфни табақалаштириш аниқлигини оширди, тиббий ресурслардан фойдаланишни оптималлаштирди ва сезиларли иқтисодий таъсир потенциалига эга бўлган касалхонада ётишнинг ўртача давомийлигини камайтирди.
иккинчи илмий янгилик: ретроспектив тахлиллар асосида беморлар гуруҳида тавсия этилган прогностик тизимларнинг AUROC кўрсаткичлари асосида юқори ошқозон-ичак трактидан қон кетишидан кейинги ўлим курсаткичи асосан ошқозон-ичак тизимида варикоз қон томирлар кенгайиши булган беморларда камроқ учраши аникланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (05.05.2025 й. 187-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилояти филиали (12.05.2025 й. 215-сон буйруғи) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, варикоз қон кетиш билан оғриган беморларда ўлим даражаси ярали қон кетиш гуруҳларига қараганда рестроспектив деривацион (31.3%) ва проспектив валидацион (30.6%) намуналарда паст бўлган (деривацион ва валидацион гуруҳларда мос равишда 37.7% ва 33.3%). Ўлим даражасидаги фарқларни аниқлаш беморларни йўналтиришни оптималлаштириш имконини беради, госпитал ўлимни камайтиришга ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифатини яхшилашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар сезиларли иқтисодий самарадорликка ега, чунки ошқозон-ичак трактининг юқори бўлимларидан қон кетишидан кейин ўлим хавфи турлича бўлган беморлар гуруҳларини аниқроқ ажратиш имконини беради. Дифференсиал ёндашув касалхона ресурсларидан оқилона фойдаланишга, асоссиз касалхонага ётқизишлар сонини камайтиришга (татбиқ етиш босқичида 30 кунлик даврда 7.2% дан 4.9% гача) ва такрорий ендоскопик аралашувларни (татбиқ етиш босқичида ўртача 56% га) камайтиришга ёрдам беради. Беморларни йўналтиришни оптималлаштириш ва саъй-ҳаракатларни салбий оқибат хавфи юқори бўлган беморларга йўналтириш касалхонада қолиш муддатини қисқартиришни таъминлайди. Хулоса: ретроспектив таҳлил натижасида биринчи марта ошқозон-ичак трактининг юқори қисмларидан қон кетишидан кейинги ўлим кўрсаткичи варикоз манбалари бўлган беморларда ярали манбаларга нисбатан паст еканлиги аниқланди. Ишлаб чиқилган прогностик тизимларнинг жорий етилиши беморларни йўналтиришни оптималлаштириш, госпитал ўлимни, такрорий ендоскопик аралашувлар ва асоссиз касалхонага ётқизишни камайтириш, шунингдек, касалхонада қолиш муддатини қисқартириш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ошқозон-ичакнинг юқори бўлимларидан қон кетишлари бўлган беморларда такомиллаштирилган прогностик мезонларини кўллаш буйича, даволашнинг ташкилий-услубий жиҳатлари асосида клиник протоколлар такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (05.05.2025 й. 187-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилояти филиали (12.05.2025 й. 215-сон буйруғи) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: хавфларни юқори ва пастга табақалаштириш юқори хавфли беморларни ўз вақтида интенсив терапия ўринларига ўтказиш, шунингдек, амбулатор даволанишни узоқ муддатли режалаштириш билан стационар шароитда паст хавфли беморларни даволаш, тиббий ёрдамнинг манзиллилиги ва самарадорлигини ошириш, ресурсларни енг оғир беморларни даволашга ўз вақтида йўналтириш ва асоратлар ривожланишининг олдини олиш имконини беради (рецидивлар сони иккала етиологик гуруҳда ўртача 56% га камайди). Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ошқозон-ичак трактининг юқори бўлимларидан қон кетиши бўлган беморларда юқори ва паст хавф гуруҳларига ажратилган ҳолда прогностик мезонлар асосида клиник алгоритмларни такомиллаштириш диагностика ва даволаш ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштириш, асоссиз касалхонага ётқизиш ва такрорий аралашувлар сонини камайтириш (3 ойлик жорий етиш даврида 39% га камайди), шунингдек, беморларнинг касалхонада қолиш муддатини қисқартириш (ўртача ётоқ кунлари 7.8±2.2 дан 6.6±1.9 гача камайди) ва реанимация (ўртача реанимацияда қолиш 2.0±0.4 дан 1.2±0.2 кунгача камайди), ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ташкил етишнинг умумий самарадорлигини ошириш имконини беради. Хулоса: ошқозон-ичак трактининг юқори бўлимларидан қон кетиши билан оғриган беморларни даволашнинг клиник протоколлари прогностик мезонлар ва хавфларни табақалаштириш асосида такомиллаштирилган. Жорий етиш юқори хавфли беморларни интенсив терапия бўлимларига ўз вақтида ётқизишни таъминлади, касалликнинг қайталаниш частотасини, такрорий аралашувлар сонини камайтирди, касалхонага ётқизиш ва реанимацияда бўлиш муддатини қисқартирди, ихтисослаштирилган ёрдамнинг самарадорлиги ва манзиллилигини оширди.
тўртинчи илмий янгилик: юқори ошқозон-ичак трактидан қон кетиши билан боғлиқ (ярали қон кетиш учун 85.3%, варикозли қон кетиш учун – 94.1%) 30 кунлик госпитал леталликни олдини олиш имконини берувчи интеллектуал моделнинг прототипи такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (05.05.2025 й. 187-сон буйруғи) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилояти филиали (12.05.2025 й. 215-сон буйруғи) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган прогноз тизимлари юқори хавфли беморларни аниқ аниқлаш имконини берди, ўз вақтида бажарилган эндоскопик аралашувлар сонини оширди (медиана 4.3 соатдан 3.3 соатгача қисқарди), улим курсаткичи ярали қон кетишда 16% дан 8% гача ва варикоз қон кетишлар учун 12% дан 4% гача камайтирди 3 ой ичида (p <0.05), қайта ётқизилишларни 39% га пасайтирди 3 ой ичида. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тизимларнинг юқори спетсификлиги паст хавфли беморларнинг ортиқча ётқизилишлари ва интенсив терапияга кераксиз ўтказишларни чеклади, ўртача стационар кунларни 7.2 кундан 5.8 кунгача қисқартирди (3 ой кузатувда). Бу эса қон трансфузияси ва дори харажатларини оптималлаштирди ҳамда қайта ётқизилишлар кўрсаткичининг пасайишига, амбулатор даволаниш муддатининг қисқаришига ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик харажатларининг камайишига олиб келди. Миллий миқёсда татбиқ этиш йиллик камида 28 млрд сўм тежашни, 3 йилда ROI ≈ 4.5 кўрсаткичини ва бир вақтнинг ўзида леталликни пасайтириш ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишни таъминлайди. Хулоса: 26 та предиктор асосида ишлаб чиқилган янги прогностик тизим варикоз манбаларига эга ошқозон-ичакдан қон кетиши бўлган беморларда 30 кун ичида стационарда ўлим хавфини башорат қилишда AUROC 0.941 (95% ИШ 0.835–0.988; p <0.0001) қийматини кўрсатиб, барча мавжуд тизимлардан устун эканини тасдиқлади.