Худайбердиева Севара Боходир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Оилавий ҳаёт циклларида шахслараро муносабатлар барқарорлигини таъминлашнинг ижтимоий-психологик омиллари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2024.3.PhD/P1014.
Илмий раҳбар: Акрамова Феруза Акмаловна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Оʻзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.P.03.02.
Расмий оппонентлар: Байкунусова Гулмира Юлдибаевна, психология фанлари доктори, профессор; Файзиева Мавлуда Худаяровна, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оилавий ҳаёт циклларида шахслараро муносабатлар барқарорлигини таъминлашнинг ижтимоий-психологик омилларини эмпирик жиҳатдан ўрганиш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли оилавий ҳаёт циклларида шахслараро муносабатларнинг оила мустаҳкамлигига таъсири ижтимоий идентификациясининг симпатия ҳиссини кучайиши асосида барқарорлашувига кўра, оиладаги фарзанд тарбиясига нисбатан ролли кутилмалар асимметриясига боғлиқ равишда динамик намоён бўлиши далилланган;
оилавий ҳаёт циклларида оилавий муҳит динамикаси шахслараро муносабатларда миллий қадриятларга мувофиқ эркакларда ўзига ишонч, раҳмдиллик, аёлларда эса итоаткорликнинг доминант намоён бўлишига асосланиб мулоқотдаги ижтимоий установкалар ва конформистик позициянинг интегратив шаклланишига боғлиқ эканлиги аниқланган;
оилавий ҳаёт циклларида шахслараро муносабатлар барқарорлигини таъминлаш эр-хотиннинг ўзаро муносабатларидаги қадриятлар трансформациясини ижтимоий фаоллик даражасини ортишига адаптив интеграциясига мувофиқ, ота ва онанинг фарзандни эмоционал қабул қилишидаги қарашлари ва идеалларининг якдил қадрият сифатидаги таъсирига боғлиқ эканлиги исботланган;
турли оилавий ҳаёт циклларида барқарор шахслараро муносабатларнинг намоён бўлиши эр-хотинлар орасидаги ўзаро ва оилавий ҳаётга бўлган психологик, эмоционал, коммуникатив установкалар ҳамда мажбуриятларининг тақсимотига асосланиб эр ва хотиннинг ижтимоий ролларига хос экспрессив-ҳиссий ҳолатларни бола тарбиясига оид ота-оналик ролларига интеграцияси таъсирида фелицитологик позицияни юзага келишига боғлиқ эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: «Оилавий ҳаёт циклларида шахслараро муносабатлар барқарорлигини таъминлашнинг ижтимоий-психологик омиллари» юзасидан олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
турли оилавий ҳаёт циклларида шахслараро муносабатларнинг оила мустаҳкамлигига таъсири ижтимоий идентификациясининг симпатия ҳиссини кучайиши асосида барқарорлашувига кўра, оиладаги фарзанд тарбиясига нисбатан ролли кутилмалар асимметриясига боғлиқ равишда динамик намоён бўлиши далилланганлигига доир таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 28-августдаги ПМ–438-сон буйруғига асосан «Оила психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ–438 а-сон маълумотномаси). Натижада, маҳалла оилалари ва ФХДЙ боʻлимида оилаларни мустаҳкамлаш учун аҳоли ва ёшларга тавсиялар берилган;
оилавий ҳаёт циклларида оилавий муҳит динамикаси шахслараро муносабатларда миллий қадриятларга мувофиқ эркакларда ўзига ишонч, раҳмдиллик, аёлларда эса итоаткорликнинг доминант намоён бўлишига асосланиб мулоқотдаги ижтимоий установкалар ва конформистик позициянинг интегратив шаклланишига боғлиқ эканлиги аниқланганлигига доир илмий хулосалар Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 28-августдаги ПМ–438-сон буйруғига асосан «Оила психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ–438 а-сон маълумотномаси). Натижада, маҳалла оилалари ва ФХДЙ бўлимида оилаларни мустаҳкамлаш учун аҳоли ва ёшларга тавсиялар бериш учун ваколатли мутахассисларга амалий фаолиятига зарур бўлган тавсиялар тақдим этилган;
оилавий ҳаёт циклларида шахслараро муносабатлар барқарорлигини таъминлаш эр-хотиннинг ўзаро муносабатларидаги қадриятлар трансформациясини ижтимоий фаоллик даражасини ортишига адаптив интеграциясига мувофиқ, ота ва онанинг фарзандни эмоционал қабул қилишидаги қарашлари ва идеалларининг якдил қадрият сифатидаги таъсирига боғлиқ эканлиги исботланганлигига оид илмий хулосалар Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 28-августдаги ПМ–438-сон буйруғига асосан «Оила психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ–438 а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак педагог-психолог мутахассисларни оилада «ота-она–бола» муносабатлари психологиясига оид ўқув машғулотлари мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
турли оилавий ҳаёт циклларида барқарор шахслараро муносабатларнинг намоён бўлиши эр-хотинлар орасидаги ўзаро ва оилавий ҳаётга бўлган психологик, эмоционал, коммуникатив установкалар ҳамда мажбуриятларининг тақсимотига асосланиб эр ва хотиннинг ижтимоий ролларига хос экспрессив-ҳиссий ҳолатларни бола тарбиясига оид ота-оналик ролларига интеграцияси таъсирида фелицитологик позицияни юзага келишига боғлиқ эканлиги далилланганлигига оид илмий хулосалар Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 28-августдаги ПМ–438-сон буйруғига асосан «Оила психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ–438 а-сон маълумотномаси). Мазкур моделнинг жорий этилиши натижасида бўлажак педагог-психолог мутахассислар учун оила билан ишлашда «эр-хотин, ота-она–фарзанд, қайнона-келин» муносабатлари психологиясига оид ўқув машғулотлари мазмунини такомиллаштиришга эришилган.