Номозова Латофат Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори синф ўқитувчиларида психологик компетенсиялар ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/P935. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Дилбар Убайдуллаевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Кабулов Қосимбой Пиржанович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Кулатова Светлана Юлдашовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори синф ўқитувчиларида психологик компетенсиялар ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ҳамда амалий тавсийалар ишлаб сҳиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори синф ўқитувчиларидаги психологик компетенсияларнинг ривожланиши ўқувчилар билан самарали мулоқот қилиш, уларнинг индивидуал хусусиятларини тушуниш ва қулай таълим муҳитини яратиш имконини берувчи билим, кўникма ва шахс хусусиятларининг шаклланганлик даражасига боғлиқлиги туфайли, интеллектуал ва конатив сифатларнинг ахлоқий интуиция орқали уйғунлашуви билан боғлиқ эканлиги далилланган;
юқори синф ўқитувчиларининг психологик компетенсияларини ривожланиши педагогнинг касбий-психологик позициясини психологик саводхонлик, фаоллик, ўзини бошқариш, интеллектуал хусусиятларга боғлиқ динамик шаклланишига асосланиб профессионал ўзини ўзи англашнинг таъсирига боғлиқ ижодий қобилиятларни субект локус назорат асосида ифодаланишига идентив эканлиги исботланган;
юқори синф ўқитувчиларидаги психологик компетенсияларнинг ривожланиши педагогни ўқувчиларнинг ҳиссий кечинмаларини идрок этиши, баҳолаши, тушуниш, ўз кечинмаларини бошқариши, фарқлаши ижтимоий персепсия билан детерминацияланган касбий-субектив омил эканлиги туфайли эмоционал интеллектнинг профессионал «мен» образи таъсир даражасида шаклланганлигига боғлиқ эканлиги аниқланган;
юқори синф ўқитувчиларининг психологик компетенсияларини ривожлантириш модели педагогик мулоқотда ўқувчининг индивидуал шаклланиш траекториясини баҳолай олиш кўникмаси, ҳиссий билимдонлик, ижтимоий-персептив хусусиятларнинг ривожланиши шахснинг касбий қадриятлар тизимини қайта баҳолашига таъсир этганлиги туфайли, дидактик ижтимоийлашув жараёнида метакогнитив сифатларни шакллантиришнинг интеллектуал-регулятив детерминантлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Юқори синф ўқитувчиларида психологик компетенсиялар ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари”ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:  
юқори синф ўқитувчиларидаги психологик компетенсияларнинг ривожланиши ўқувчилар билан самарали мулоқот қилиш, уларнинг индивидуал хусусиятларини тушуниш ва қулай таълим муҳитини яратиш имконини берувчи билим, кўникма ва шахс хусусиятларининг шаклланганлик даражасига боғлиқлиги туфайли, интеллектуал ва конатив сифатларнинг ахлоқий интуиция орқали уйғунлашуви билан боғлиқ эканлиги далилланган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 19 майдаги ПМ-341-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 12 майдаги ПМ-341а-сон маълумотномаси) Натижада юқори синф ўқитувчиларида психологик компетенсияларни намоён бўлишидаги устувор омиллар аниқлаштирилган.
юқори синф ўқитувчиларининг психологик компетенсияларини ривожланиши педагогнинг касбий-психологик позициясини психологик саводхонлик, фаоллик, ўзини бошқариш, интеллектуал хусусиятларга боғлиқ динамик шаклланишига асосланиб профессионал ўзини ўзи англашнинг таъсирига боғлиқ ижодий қобилиятларни субект локус назорат асосида ифодаланишига идентив эканлиги исботланган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 19 майдаги ПМ-341-сон буйруғи билан "Онтогенез психологияси. Дифференциал психология" модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 12 майдаги ПМ-341а-сон маълумотномаси) Натижада юқори синф ўқитувчиларида психологик компетенсияларни намоён бўлишидаги ижодий фаолликнинг ўрни аниқланган.
юқори синф ўқитувчиларидаги психологик компетенсияларнинг ривожланиши педагогни ўқувчиларнинг ҳиссий кечинмаларини идрок этиши, баҳолаши, тушуниш, ўз кечинмаларини бошқариши, фарқлаши ижтимоий персепсия билан детерминацияланган касбий-субектив омил эканлиги туфайли эмоционал интеллектнинг профессионал «мен» образи таъсир даражасида шаклланганлигига боғлиқ эканлиги аниқланган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 19 майдаги ПМ-341-сон буйруғи билан "Онтогенез психологияси. Дифференциал психология" модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 12 майдаги ПМ-341а-сон маълумотномаси) Натижада юқори синф ўқитувчиларида психологилк компетенсияларни ривожланишига эмосионал, интеллектнинг таъсирини аниқлаш имконияти яратилган
юқори синф ўқитувчиларининг психологик компетенсияларини ривожлантириш модели педагогик мулоқотда ўқувчининг индивидуал шаклланиш траекториясини баҳолай олиш кўникмаси, ҳиссий билимдонлик, ижтимоий-персептив хусусиятларнинг ривожланиши шахснинг касбий қадриятлар тизимини қайта баҳолашига таъсир этганлиги туфайли, дидактик ижтимоийлашув жараёнида метакогнитив сифатларни шакллантиришнинг интеллектуал-регулятив детерминантлари асосида такомиллаштирилган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 19 майдаги ПМ-341-сон буйруғи билан «Психокоррексия» модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 12 майдаги ПМ-341а-сон маълумотномаси) Натижада юқори синф ўқитувчиларида психологик компетенсияларни ривожланишини таъминлович психологик модел ва тренинг дастури ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish