Кахорова Анора Нусратовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тармоқ миқёсидаги таркибий ўзгаришларнинг  иқтисодий оъсишга таъсирини баҳолашни тадқиқ қилиш”, 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4862.
Илмий раҳбар: Маҳмудов Носир Маҳмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети,  DSc. 03/2025.27.12.I.23.02.
Расмий оппонентлар: Қаҳрамон Мамбетжанов Курбандурдиевич - иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Исраилова Шоира Турғуновна - иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент амалий фанлар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Саноат тармоғи таркибий ўзгаришларининг иқтисодий ўсишга таъсирини баҳолашни такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Услубий ёндашувга кўра “саноат тармоқларидаги таркибий ўзгаришлар” тушунчасининг иқтисодий мазмуни миллий ривожланиш стратегиясида белгиланган устувор мақсадларга мос тарзда тармоқлар таркибини оптималлаштириш, технологик янгиланишни жадаллаштириш, қўшилган қиймат даражасини ошириш ва рақобатбардош саноат тузилмасини шакллантиришга қаратилган комплекс иқтисодий-трансформацион жараённи ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
Интеграллашган тармоқ таркибий ўзгаришлари индекси (ИТТЎИ) ва унинг чегаравий мезонлари келтирилган. Таклиф этилаётган усул саноат тармоғидаги таркибий ўзгаришларни “ўртача таркибий янгиланиш” (40<ИТТЎИ≤70) ёки “суст/номувофиқ силжиш” (0<ИТТЎИ≤40) мезонлари асосида баҳолаш учун қўлланган. 
“Саноат инфратузилмасини такомиллаштириш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантиришнинг консептуал модели” ишлаб чиқилган бўлиб, унда ресурслар интеграл индекси (РИ) ва инфратузилма интеграл индекси (ИҚИ) нормаллаштирилган ҳолда ягона интеграл кўрсаткич сифатида шакллантирилган ҳамда уларнинг таъсири вазн коеффициентлари орқали ҳисобланган;
Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни ифодаловчи асосий кўрсаткичлар ва саноат тармоғи таркибий ўзгаришларининг ўзаро боғлиқлиги асосида 2025-2030-йилларга мўлжалланган узоқ муддатли прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Саноат тармоғи таркибий ўзгаришларининг иқтисодий ўсишга таъсирини баҳолашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “саноат тармоқларидаги таркибий ўзгаришлар” тушунчасининг иқтисодий мазмунини миллий ривожланиш стратегиясида белгиланган устувор мақсадларга мос тарзда тармоқлар таркибини оптималлаштириш, технологик янгиланишни жадаллаштириш, қўшилган қиймат даражасини ошириш ва рақобатбардош саноат тузилмасини шакллантиришга қаратилган комплекс иқтисодий-трансформацион жараённи ҳисобга олган ҳолда такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалардан иқтисодиётнинг барча таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган “Саноат иқтисодиёти ва стратегияси” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси 2026-йил 15-январдаги 05-33-374-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши талабаларда саноат таркибидаги ўзгаришлар тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имконини берган;
Интеграллашган тармоқ таркибий ўзгаришлари индекси (ИТТЎИ) ва унинг чегаравий мезонлари келтирилган. Таклиф этилаётган усул саноат тармоғидаги таркибий ўзгаришларни “ўртача таркибий янгиланиш” (40<ИТТЎИ≤70) ёки “суст/номувофиқ силжиш” (0<ИТТЎИ≤40) мезонлари асосида баҳолаш учун қўлланган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 9-январдаги 04/26-1-4-406-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида саноат тармоғидаги таркибий ўзгаришлар ҳолатини баҳолаш услубиётининг такомиллашуви ва баҳолаш натижаларининг 4-5 % га яхшиланишига эришилган;
“Саноат инфратузилмасини такомиллаштириш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантиришнинг консептуал модели” ишлаб чиқилган бўлиб, унда ресурслар интеграл индекси (РИ) ва инфратузилма интеграл индекси (ИҚИ) нормаллаштирилган ҳолда ягона интеграл кўрсаткич сифатида шакллантирилган ҳамда уларнинг таъсири вазн коеффициентлари орқали ҳисобланган таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026-йил 9-январдаги 04/26-1-4-406-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида саноат инфратузилмасини фақат “ёндош омил” сифатида эмас, балки иқтисодий ўсишнинг интеграл драйвери сифатида кўриш асосида иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг истиқболли стратегияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни ифодаловчи асосий кўрсаткичлар ва саноат тармоғи таркибий ўзгаришларининг ўзаро боғлиқлиги асосида ишлаб чиқилган.2025-2030-йилларга мўлжалланган узоқ муддатли прогноз ссенарийлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси 2026-йил 15-январдаги 05-33-374-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида саноат тармоғи таркибий ўзгаришлари асосида иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ва прогноз ссенарийлари асосида узоқ муддатли истиқболдаги кўрсаткичларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish