Хўжаёрова Садоқат Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХИХ аср охири-ХХ аср бошларида савдо алоқалари тарихи (Еттисув, Фарғона ва Каспиёрти вилоятлари мисолида)” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tar996
Илмий раҳбар: Эргашев Бахтияр Эргашевич, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Таг.09.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедов Шуҳрат Баҳронович, тарих фанлари доктори, доцент, Кличев Ойбек Абдурасулович, тарих фанлари доктори DSc, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХИХ аср ўрталари – ХХ аср бошларида Туркистон генерал-губернаторлиги вилоятлари ҳисобланган Еттисув, Фарғона, Каспиёрти вилоятларининг Россия империяси ташқи сиёсий ва иқтисодий алоқаларидаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тарихий манбалар Туркистон генерал-губернаторлиги маъмурияти дастлаб қўшни давлатлар билан савдо алоқалари ҳақида етарли билимга эга бўлмаганлиги, бу аниқ ташкил этилган чегара ва божхона постларининг йўқлиги, чегара савдосини тартибга солувчи давлатлараро шартномалар тузилмаганлиги билан боғлиқлиги далилланган;
чегара ҳудудлари ҳокимиятларининг қўшни давлатлар билан савдо алоқаларини йўлга қўйишда дастлаб етарли тажрибага эга бўлмаганига қарамай, ушбу соҳани институционал жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган аниқ чоралар кўрилгани, империя томонидан божхона назоратининг муайян стандартлари жорий этилгани, яъни, ҳудудларни демаркация қилиш тартибларининг белгиланиши, божларни йиғишда таъқиқ ва чеклов тизимининг шакллантирилиши, закот муассасаларининг 2,5% ставкага асосланган тажрибасидан божхона амалиётида фойдаланилгани исботланган;
Россия империяси жанубий минтақалар билан ташқи сиёсатини олиб боришда Туркистон ўлкаси фақат маъмурий-ҳудудий бошқарув органи эмас, давлатнинг Осиё йўналишидаги ташқи сиёсий стратегиясини амалга оширувчи муҳим механизм бўлгани, империянинг жанубий минтақаларга ташқи сиёсатда савдо, божхона, миграция ва диний омилларнинг ўзаро боғлиқ бўлганлиги генерал-губернаторликнинг чегара хавфсизлигини таъминлаш, дипломатик фаолиятни қўллаб-қувватлаш орқали ташқи сиёсий таъсирни кучайтиришдаги роли асосланган;
чегара ҳудудлари билан савдо алоқаларининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилди: Хитой билан (Етти ва Фарғона вилоятлари мисолида) ва Форс ва Афғонистон билан (Касприёрти минтақаси мисолида). Бу соҳаларнинг ҳар бири ўзаро фойдали товарлар алмашинуви ва ҳаракатини ўз ичига олган савдонинг ўзига хос шакллари билан ажралиб турганлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Туркистоннинг Россия империяси назорати остидаги савдо ва элчилик алоқалари тарихига доир илмий изланишлар натижасида олинган илмий янгиликлари асосида:
тарихий манбалар Туркистон генерал-губернаторлиги маъмурияти дастлаб қўшни давлатлар билан савдо алоқалари ҳақида етарли билимга эга бўлмаганлиги, бу аниқ ташкил этилган чегара ва божхона постларининг йўқлиги, чегара савдосини тартибга солувчи давлатлараро шартномалар тузилмаганлиги билан боғлиқлигига доир илмий хулоса ва янгиликлардан ЎзМТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалида кўрсатилаётган айрим кўрсатувлар, хусусан, “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2021 йил 5 майдаги 02-40-917-сонли маълумотномаси). Натижада маълумотлар жамоатчиликда Туркистонда савдо ёʻллари ва элчилик муносабатларнинг ўрнатилиши ва уларнинг аҳамияти ҳақида қўшимча маʼлумотларнинг бойиши учун хизмат қилган.
чегара ҳудудлари ҳокимиятларининг қўшни давлатлар билан савдо алоқаларини йўлга қўйишда дастлаб етарли тажрибага эга бўлмаганига қарамай, ушбу соҳани институционал жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган аниқ чоралар кўрилгани, империя томонидан божхона назоратининг муайян стандартлари жорий этилгани, яъни, ҳудудларни демаркация қилиш тартибларининг белгиланиши, божларни йиғишда таъқиқ ва чеклов тизимининг шакллантирилиши, закот муассасаларининг 2,5% ставкага асосланган тажрибасидан божхона амалиётида фойдаланилгани ҳақидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш фойдаланилган. (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 26 июлдаги 02/02/1204 сонли маълумотномаси). Натижада, маълумотлар марказ фаолиятининг тарихий мавзуларини давлатчилик тарихи, тарихшунослиги ва манбашунослиги маълумотларини бойитишга хизмат қилган.
Россия империяси жанубий минтақалар билан ташқи сиёсатини олиб боришда Туркистон ўлкаси фақат маъмурий-ҳудудий бошқарув органи эмас, давлатнинг Осиё йўналишидаги ташқи сиёсий стратегиясини амалга оширувчи муҳим механизм бўлгани, империянинг жанубий минтақаларга ташқи сиёсатда савдо, божхона, миграция ва диний омилларнинг ўзаро боғлиқ бўлганлиги генерал-губернаторликнинг чегара хавфсизлигини таъминлаш, дипломатик фаолиятни қўллаб-қувватлаш орқали ташқи сиёсий таъсирни кучайтиришдаги роли ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фондини бойитишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2022 йил 21 сентябрдаги №155-сонли маълумотномаси). Натижада келтирилган маълумотлар музейнинг ХИХ-ХХ асрлар қисмини газета ва журналлар, фото, турли хариталар, статистик материаллар орқали экспозициянинг қизиқарли ва таъсирчан бўлишига хизмат қилган.
чегара ҳудудлари билан савдо алоқаларининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилди: Хитой билан (Етти ва Фарғона вилоятлари мисолида) ва Форс ва Афғонистон билан (Касприёрти минтақаси мисолида). Бу соҳаларнинг ҳар бири ўзаро фойдали товарлар алмашинуви ва ҳаракатини ўз ичига олган савдонинг ўзига хос шакллари билан ажралиб турганлигига доир маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” 2024 йил 8 январдаги 06-28-37-сон гувоҳномаси). Натижада томошабинларда тарихий материаллар асосида Ўзбекистонда савдо ва элчилик муносабатларининг тарихий илдизларига доир билимларининг янада бойиши учун хизмат қилган.