Абдусаламов Олимжон Эшмирзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш йўллари”, 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt706.
Илмий раҳбар: Тоймухамедов Иброхим Рихсибоевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Алимардонов Илхом Музробшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедов Фаррух Хуршидович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD);
Етакчи ташкилот: Ҳалқаро Нордик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. 
Tижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўллари бўйича илмий-услубий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари умумий молиявий барқарорлигини баҳолаш услуби капитал етарлилиги, ликвидлик ва тизимли хатарлар кўрсаткичларини бирлаштирган ҳолда яхлит “Банк барқарорлик индекси (ББИ)” комплекс баҳолаш индексини шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
тижорат банклари учун мулкчилик шаклидан қатъий назар мослашувчан капитал сиёсатини шакллантиришга қаратилган “Босқичма-босқич капитал режаси (ББКР)” усулини татбиқ этиш орқали банкларнинг молиявий барқарорлигини ошириш таклифи асосланган;
тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида банк кредит портфели сифатини яхшилаш ҳамда аҳолининг кредит юки даражасидаги кескин (20-25 фоиз) тебранишларнинг олдини олишга қаратилган “Эрта огоҳлантириш усули” таклиф этилган;
ипотека бозорида кредит рискларини диагностика қилиш, прогнозлаш ва бошқариш учун қўлланиладиган махсус “Ипотека риск кўрсаткичлари (ИРК)” тизимини ишлаб чиқиш орқали мамлакат кўчмас мулк бозоридаги юзага келиши мумкин бўлган хатарларни банк кредит портфелига салбий таъсирининг олдини олиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиётни трансформациялаш жараёнида тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари умумий молиявий барқарорлигини баҳолаш услуби капитал етарлилиги, ликвидлик ва тизимли хатарлар кўрсаткичларини бирлаштирган ҳолда яхлит “Банк барқарорлик индекси (ББИ)” комплекс баҳолаш индексини шакллантириш асосида такомиллаштириш таклифи “Ҳаёт банк” АТБ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ҳаёт банк” АТБнинг 2024 йил 25 октябрдаги 12/03-147 - сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида банкнинг умумий молиявий барқарорлигини содда ва амалий баҳолашнинг аниқлик даражасини 25-30 фоизга ошириш имкони яратилган;
тижорат банклари учун мулкчилик шаклидан қатъий назар мослашувчан капитал сиёсатини шакллантиришга қаратилган “Босқичма-босқич капитал режаси (ББКР)” усулини татбиқ этиш орқали банкларнинг молиявий барқарорлигини ошириш таклифи “Ҳаёт банк” АТБ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ҳаёт банк” АТБнинг 2024 йил 25 октябрдаги 12/03-147 - сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида банкнинг риск профилига қараб капитал буферларини босқичма-босқич шакллантириш механизмини яратиш ва пруденциал талабларни юмшоқ ҳамда самарали бажариш орқали банкларнинг капиталлашув даражаси бўйича харажатлари 10-15 фоизга қисқартириш имкони яратилган;
тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида банк кредит портфели сифатини яхшилаш ҳамда аҳолининг кредит юки даражасидаги кескин (20-25 фоиз) тебранишларнинг олдини олишга қаратилган “Эрта огоҳлантириш усули”дан фойдаланиш таклифи “Ҳаёт банк” АТБ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ҳаёт банк” АТБнинг 2024 йил 25 октябрдаги 12/03-147 - сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида аҳолининг даромад барқарорлиги, қарз сони, Дебт Сервиcе-то-Инcоме ратио (қарзга хизмат кўрсатишнинг даромадга нисбати) кўрсаткичлари ва кредит мақсадлари каби омиллар асосида хатарларни эрта аниқлаш имкони яратилган;
ипотека бозорида кредит рискларини диагностика қилиш, прогнозлаш ва бошқариш учун қўлланиладиган махсус “Ипотека риск кўрсаткичлари (ИРК)” тизимини ишлаб чиқиш орқали мамлакат кўчмас мулк бозоридаги юзага келиши мумкин бўлган хатарларни банк кредит портфелига салбий таъсирининг олдини олиш таклифи “Ҳаёт банк” АТБ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ҳаёт банк” АТБнинг 2024 йил 25 октябрдаги 12/03-147 - сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ипотека кредитлари, мулк нархи ва даромад нисбатлари, ипотека риски  кўрсаткичлари ҳамда спекулятив талаб динамикасини баҳолаш орқали бозор беқарорлиги эҳтимолини олдиндан аниқлаш асосида банкларнинг молиявий барқарорлигини сезиларли даражада мустаҳкамлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish