Исроилов Исломжон Ғуломжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим рақобатбардошлигини ички аудит ва назорат тизимини такомиллаштириш асосида ривожлантириш», 08.00.08 - Бухгалтерия хисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.Phd/Iqt3297.
Илмий раҳбар: Махсудов Бегматжон Юлдашалиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12/23.01.
Расмий оппонентлар: Остоноқулов Азамат Абдукаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида ички аудит ва назоратни такомиллаштиришга оид илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “ички аудит самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни Кузатув кенгаши томонидан ёки қонунчиликда белгиланган вазифаларни ички аудит томонидан мақсадларга эришиш ва тушумларни максимал даражада ошириш учун ички аудит харажатларини минималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда бажариш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган хатарларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида ички аудит бўлими тўғрисидаги Низом ички аудит бўлимида молиявий соҳа билан бир қаторда таълим соҳасидаги тегишли билимларга эга бўлган “таълим аудитори” лавозимини жорий этиш ҳамда мазкур лавозим йўриқномасини киритиш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари учун факультет ва унинг тасарруфидаги кафедраларни ички аудиторлик текширувидан ўтказиш тўғрисидаги Низом ишлаб чиқиш орқали олий таълим рақобатбардошлигининг ички аудит ва назорат тизимини такомиллаштириш таклифи асосланган;
олий таълим муассасаларида ички назорат ва мониторинг бўлимини шакллантиришда университет ташкилий тузилмасида фаолиятнинг ички назоратини амалга оширувчи бўлимни тасдиқлаш (0,45-0,55), ички назоратнинг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш (0,25-0,35), молиялаштириш ва моддий-техник таъминоти масалаларини ҳал қилиш (0,15-0,25) асосий босқичлари иш ҳажми ва муҳимлик даражасига кўра мақбул нисбатлари чегараси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассасаларида ички аудит ва назоратни такомиллаштириш борасида олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “ички аудит самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини Кузатув кенгаши томонидан ёки қонунчиликда белгиланган вазифаларни ички аудит томонидан мақсадларга эришиш ва тушумларни максимал даражада ошириш учун ички аудит харажатларини минималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда бажариш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган хатарларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари “Бухгалтерия хисоби”(тармоқлар ва соҳалар бўйича) ихтисослиги бўйича таълим олаётган талабалар учун тавсия этилган “Аудитга кириш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим,фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ички аудит харажатларини минималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда бажариш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган хатарларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “ички аудит самарадорлиги” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
олий таълим муассасаларида ички аудит бўлими тўғрисидаги Низом ички аудит бўлимида молиявий соҳа билан бир қаторда таълим соҳасидаги тегишли билимларга эга бўлган “таълим аудитори” лавозимини жорий этиш ҳамда мазкур лавозим йўриқномасини киритиш асосида такомиллаштириш таклифи Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 8-сентябрдаги 03/17-3221-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларида молиявий-хўжалик фаолиятининг шаффофлилиги ва ишончлилигини ошириш имкони яратилган;
олий таълим муассасалари учун факультет ва унинг тасарруфидаги кафедраларни ички аудиторлик текширувидан ўтказиш тўғрисидаги Низом ишлаб чиқиш орқали олий таълим рақобатбардошлигининг ички аудит ва назорат тизимини такомиллаштириш таклифи Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 8-сентябрдаги 03/17-3221-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларида ички аудит ва назоратни янада такомиллаштириш имкони яратилган;
олий таълим муассасаларида ички назорат ва мониторинг бўлимини шакллантиришда университет ташкилий тузилмасида фаолиятнинг ички назоратини амалга оширувчи бўлимни тасдиқлаш (0,45-0,55), ички назоратнинг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш (0,25-0,35), молиялаштириш ва моддий-техник таъминоти масалаларини ҳал қилиш (0,15-0,25) асосий босқичлари иш ҳажми ва муҳимлик даражасига кўра мақбул нисбатлари чегарасини асослаш бўйича таклиф Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 8-сентябрдаги 03/17-3221-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларида ички аудиторлик текширувларини янада самарали ташкил этиш имкони яратилган.