Нематуллоев Сухроб Собировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари томонидан кичик бизнес фаолиятини инвестициялар асосида молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/Iqt756.
Илмий маслаҳатчи: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSс.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобур Ортикмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бозоров Руслан Хамдамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Халқаро Нордик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари томонидан кичик бизнес фаолиятини инвестициялар асосида молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш юзасидан илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари томонидан кичик бизнес фаолиятини инвестициялар асосида молиялаштириш услубиёти жалб қилган инвестицияларнинг иқтисодий қайтими, яратилган иш ўринлари сони, маҳаллий хомашёдан фойдаланиш даражаси ва ижтимоий самарадорликни интеграл баҳолаш услубини татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
тижорат банклари томонидан аҳолига истеъмол товарларини ишлаб чиқарадиган кичик бизнес фаолиятига йўналтириладиган хорижий инвестициялар учун давлат кафолатини бериш хусусидаги таклифи асосланган;
тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштиришда «давлат ва банк шериклик дастури»нинг илмий модели ишлаб чиқилган;
тижорат банкларининг кичик бизнес субъектлари фаолиятини инвестиция асосида молиялаштириш жараёнида «Рақамли инвестиция мониторинги платформаси»ни жорий этиш орқали краудфандинг, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва «яшил инвестициялар»ни молиялаштириш таклифи асосланган;
тижорат банклари томонидан кичик бизнес фаолиятини инвестициялар асосида молиялаштириш услубиёти кичик бизнесни молиялаштиришда инвестицион молия воситаларининг «венчур кредит»лар ва «гибрид қарз-инвестиция» усулларини уйғунлаштириш асосида жорий этиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банклари томонидан кичик бизнесни инвестициялар асосида молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-услубий ва амалий тавсиялар асосида:
тижорат банклари томонидан кичик бизнес фаолиятини инвестициялар асосида молиялаштириш услубиёти жалб қилган инвестицияларнинг иқтисодий қайтими, яратилган иш ўринлари сони, маҳаллий хомашёдан фойдаланиш даражаси ва ижтимоий самарадорликни интеграл баҳолаш услубини татбиқ этиш орқали такомиллаштириш таклифи «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан амалиётга жорий этилган («Ўзмиллийбанк» АЖнинг 2025-йил 30-сентябрдаги 02/2-6540/17-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мазкур соҳага жойлаштирилган инвестициялар самарадорлиги 2025-йил 1-октябрь ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга ортган;
тижорат банклари томонидан аҳолига истеъмол товарларини ишлаб чиқарадиган кичик бизнес фаолиятига йўналтириладиган хорижий инвестициялар учун давлат кафолатини бериш хусусидаги таклифи «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан амалиётга жорий этилган («Ўзмиллийбанк» АЖнинг 2025-йил 30-сентябрдаги 02/2-6540/17-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг кредит порфели таркибида ушбу субъектларга берилган кредитлар улуши 2025-йил 1-октябрь ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,2 фоизга ортган;
тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштиришда «давлат ва банк шериклик дастури»нинг илмий модели «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан амалиётга жорий этилган («Ўзмиллийбанк» АЖнинг 2025-йил 30-сентябрдаги 02/2-6540/17-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг кичик бизнес фаолиятига йўналтирган инвестициялари ҳажми 2025-йил 1-октябрь ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,251 млрд. сўмга ошган;
тижорат банкларининг кичик бизнес субъектлари фаолиятини инвестиция асосида молиялаштириш жараёнида «Рақамли инвестиция мониторинги платформаси»ни жорий этиш орқали краудфандинг, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва «яшил инвестициялар»ни молиялаштириш таклифи «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан амалиётга жорий этилган («Ўзмиллийбанк» АЖнинг 2025-йил 30-сентябрдаги 02/2-6540/17-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг муаммоли инвестицион кредитлари улуши 2025-йил 1-октябрь ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 фоизга қисқарган;
тижорат банклари томонидан кичик бизнес фаолиятини инвестициялар асосида молиялаштириш услубиёти кичик бизнесни молиялаштиришда инвестицион молия воситаларининг «венчур кредит»лар ва «гибрид қарз-инвестиция» усулларини уйғунлаштириш асосида жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифи «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан амалиётга жорий этилган («Ўзмиллийбанк» АЖнинг 2025-йил 30-сентябрдаги 02/2-6540/17-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг кичик бизнес субъектларига таклиф этаётган кредит хизматлари тури 2025-йил 1-октябрь ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 тага кўпайган.