Сададдинов Улуғбек Уснаддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида бўлажак технология фани ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped5541.
Илмий раҳбар: Карлибаева Гулжахан Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.09.01
Расмий оппонентлар: Файзиева Маҳбубахон Рахимжановна педагогика фанлари доктори, профессор; Қўйсинов Одил Алмуратович педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида бўлажак технология фани ўқитувчиларнинг касбий маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
миллий ва умуминсоний қадриятларга таянган ҳолда бўлажак технология фани ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган таянч компетенсиялар тизими (ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий, меъёрий-ҳуқуқий ҳамда ижтимоий-маданий компетенсиялар) рақамли таълим муҳити шароитида қайта консептуаллаштирилиб, “Технология таълими методикаси” фанининг мазмуни билан интеграциялашган ҳолда илмий асослаб берилган;
миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган бўлажак технология фани ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган тизимли-амалий модел ишлаб чиқилди ҳамда унинг ташкилий-методик компоненти инновацион таълим технологияларига (муаммоли ўқитиш, Блоом таксономияси асосидаги “Блум куби”, CЛИЛ, ОРИД, Степ бй Степ) устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак технология фани ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантириш тизими (ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий, бадиий-эстетик, интеллектуал-билиш, меҳнат ва экологик қадриятлар) мотивацион, аналитик, аксиологик, коммуникатив, баҳолаш ва рефлексив босқичлар асосида қайта лойиҳалаштирилиб, тарихий ва маданий мазмундаги матнлар билан ишлашга йўналтирилган машғулотлар компетенсиявий ва лойиҳа асосидаги ёндашувлар билан методик жиҳатдан бойитилган;
аналитик, ташкилий, фаолиятга йўналтирилган, мониторинг ва натижавийлик босқичларини ўз ичига олган интеграциялашган педагогик механизм ишлаб чиқилиб, у миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида бўлажак технология фани ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантиришнинг мазмунли-жараёнли ҳамда ташкилий-педагогик компонентларини уйғунлаштириш ва оптималлаштиришга хизмат қилувчи илмий асосланган модел сифатида таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларида касбий маданиятини миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида ривожлантириш бўйича илмий натижалар: 
миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида бўлажак технология фани ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантиришнинг таянч компетенциялари (ватанпарварлик; маънавий-аҳлоқий; меʼёрий-ҳуқуқий; ижтимоий-маданий) “Технология таълими методикаси” фанини ўқитиш мазмунини интеграциялаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Технология таълими методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 1-августдаги 277-сонли буйруғи асосида берилган 277-470 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак технология фани  ўқитувчиларнинг касбий маданиятини миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида ривожлантириш мазмунини ёритиб беришга шароит яратилган.
миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида бўлажак технология фани ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантириш тизимли-амалий моделининг ташкилий-методик компоненти инновацион таълим технологиялари (муаммоли ўқитиш, Блум куби, CЛИЛ, ОРИД, Степ бй Степ)га устиворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Технология таълими методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 1-августдаги 277-сонли буйруғи асосида берилган 277-470 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий маданиятини ривожлантиришнинг амалий моделини такомиллаштириш самарадорлиги ошган.
миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида бўлажак технология фани ўқитувчиларининг касбий маданиятини (ижтимоий-сиёсий қадриятлар, маънавий-аҳлоқий қадриятлар, бадиий-эстетик қадриятлар, ақлий билиш фаолияти билан боғлиқ қадриятлар, меҳнат билан боғлиқ қадриятлар, экологик қадриятлар) ривожлантириш тизими мотивацион, аналитик, аксиологик, баҳолаш, коммуникатив, рефлексив босқичларга асосланган тарихий матнлар билан ишлаш бўйича машғулотларни ўқиш (таҳлил этиш, таққослаш) лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тарбиявий ишлар методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Гулистон давлат университетининг 2023-йил 30-сентябдаги 156-сонли буйруғи; 156-05 рақамли рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий маданиятини ривожлантиришнинг методик шарт-шароитлари ва механизмларини аниқлаш имкони кенгайтирилган.
аналитик, ташкилий, фаолиятга йўналтирилган, мониторинг ва натижавийлик босқичларини ўз ичига олган интеграциялашган педагогик механизм ишлаб чиқилиб, у миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида бўлажак технология фани ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантиришнинг мазмунли-жараёнли ҳамда ташкилий-педагогик компонентларини уйғунлаштириш ва оптималлаштиришга хизмат қилувчи илмий асосланган модел бўйича таклифлар “Тарбиявий ишлар методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Гулистон давлат университетининг 2023-йил 30-сентябдаги 156-сонли буйруғи; 156-05 рақамли рухсатномаси). Натижада, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида бўлажак технология фани ўқитувчиларининг касбий маданияти ривожлантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish