Эшонқулов Ғолибжон Турақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро вилоятида тиш-жағ тизимидаги аномалияларнинг учрашини ўрганиш, эрта ташхислаш ва даволаш” 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1259.
Илмий рахбар: Камалова Феруза Рахматиллаевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Фозилов Ўктам Абдураззоқович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Негматов Рахматилла Негматович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Доғистон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болалар ёшида тиш-жағ тизими аномалияларининг тарқалишини аниқлаш ҳамда ёшга боғлиқ ҳолда эрта ташхислаш билан баробарида самарали даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Бухоро вилоятида мактаб ёшидаги болаларда юз-жағ нуқсонлари ҳолатини тизимли баҳолашда тиш-жағ аномалияларининг тарқалиши, учраш даражаси ва ушбу патологияни ташхислашда антропометрик, рентгенологик, цефалометрик кўрсаткичларнинг самарадорлиги исботланган;
илк бор мактаб ёшидаги болаларда ёшга боғлиқ холда комплекс ортодонтик даволаш фонида К1 Т4 инфантил трейнерлар, хамда жағлараро кенгайтирувчи винтли аралаш мосламаларни хар иккала жағга бир вақтда ўрнатилиб, бу турдаги мосламани айнан шу ёшда қўллаш максимал самара бериши исботланган;
мониторинг маълумотларига асосланиб, мактаб ёшидаги болаларда турли тишлов даврларига кўра тиш-жағ аномалияларини даволаш учун ёшга боғлиқ холда энг мақбул муддатни ҳисобга олиб, анъанавий ва замонавий даволаш усулларининг самарадорлиги исботланган;
олинган маълумотлар асосида алмашинув ва доимий тишлов босқичларида комплекс ортодонтик даволаш чора-тадбирларини олиб бориш учун стандартлар ишлаб чиқилиб, даволаш муддатлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2025 йил 10 июнь 19/30 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор Бухоро вилоятида мактаб ёшидаги болаларда юз-жағ нуқсонлари ҳолатини тизимли баҳолашда тиш-жағ аномалияларининг тарқалиши, учраш даражаси ва ушбу патологияни ташхислашда антропометрик, рентгенологик, цефалометрик кўрсаткичларнинг самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: илк бор Бухоро вилоятида мактаб ёшидаги болаларда юз-жағ аномалиялари ҳолатини тизимли баҳолашда тиш-жағ аномалияларининг тарқалиши, тиш-жағ аномалияларининг учраш даражаси ва ушбу патологияни ташхислашда антропометрик, рентгенологик, цефалометрик кўрсаткичларнинг самарадорлиги исботланган бўлиб, бу ўз навбатида болаларда ёшга боғлиқ холда кеч ривожланиши мумкин бўлган тиш-ёй қатори бузилишларини олдини олишни имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар 1.Навоий вилояти Навоий шаҳар 2- сон оилавий поликлиникаси бўйича буйруқ (10 декабр 2024 йил 618-5-79-ДОП/2024-сонли); 2. Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (04 ноябр 2024 йил 57-И сонли); 3.Навоий вилояти Навоий шаҳар 2- сон оилавий поликлиникаси бўйича буйруқ (04 декабр 2024 йил 134-сонли); 4. Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (04 ноябр 2024 йил 57-И сонли) лари билан амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: мактаб ёшидаги болаларда юз-жағ аномалиялари ҳолатини тизимли баҳолашда тиш-жағ аномалияларининг тарқалиши, тиш-жағ аномалияларининг учраш даражаси ва ушбу патологияни ташхислашда антропометрик, рентгенологик, цефалометрик кўрсаткичларнинг самарадорлиги исботланган бўлиб, бу ўз навбатида айнан мактаб ёшидаги болаларда турли жағ аномалиялари ривожланишини олдини олишга имкон бериб, беморларни даволаш сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: мактаб ёшидаги болаларда юз-жағ аномалиялари ҳолатини тизимли баҳолашда тиш-жағ аномалияларининг тарқалиши, тиш-жағ аномалияларининг учраш даражаси ва ушбу патологияларни эрта ташхислашда кейинчалик ривожланиши мумкин бўлган жағ деформацияларини хавфи юқори бўлган холатларни олдини олиши инобатга олиниб, даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш орқали 1 нафар беморга сарфланадиган харажатларини 1млн 401 минг сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: мактаб ёшидаги болаларда юз-жағ аномалиялари ҳолатини тизимли баҳолашда тиш-жағ аномалияларининг тарқалиши, тиш-жағ аномалияларининг учраш даражаси ва ушбу патологияларни эрта ташхислашда кейинчалик ривожланиши мумкин бўлган жағ деформацияларини хавфи юқори бўлган холатларни олдини олиши инобатга олиниб, даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш орқали 1 нафар беморга сарфланадиган харажатларини даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 млн 401 минг сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 300 минг сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор мактаб ёшидаги болаларда ёшга боғлиқ холда комплекс ортодонтик даволаш фонида К1 - Т4 инфантил трейнерлар, хамда жағлараро кенгайтирувчи винтли аралаш мосламаарни хар иккала жағга бир вақтда ўрнатилиб, бу турдаги мосламани айнан шу ёшда қўллаш максимал самара бериши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: клиник натижаларни таҳлил қилиш асосида мактаб ёшидаги болаларда тишлов даврларига боғлиқ холда анъанавий ортодонтик мосламаларни қўллашнинг патогенетик мувофиқ эмаслигини инобатга олиш даволаш самарасини оширишга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий амалий маълумотлар 1. Навоий вилояти Навоий шаҳар 2- сон оилавий поликлиникаси бўйича буйруқ (10 декабр 2024 йил 618-5-79-ДОП/2024-сонли); 2. Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (04 ноябр 2024 йил 57-И сонли); 3. Навоий вилояти Навоий шаҳар 2- сон оилавий поликлиникаси бўйича буйруқ (04 декабр 2024 йил 134-сонли); 4. Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (04 ноябр 2024 йил 57-И сонли) лари билан амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: мактаб ёшидаги болаларда тишлов даврларига боғлиқ холда анъанавий ортодонтик мосламаларни қўллашнинг патогенетик мувофиқ эмаслигини инобатга олиш даволаш самарасини оширишга имкон бериши исботланганлиги ривожланиши мумкин бўлган асоратларни камайтириш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мактаб ёшидаги болаларда тишлов даврларига боғлиқ холда анъанавий ортодонтик мосламаларни қўллашнинг патогенетик мувофиқ эмаслигини инобатга олиш даволаш самарасини оширишга имкон бериши исботланганлиги, яъни мактаб ёшидаги болаларда тиш – жағ тизимида мавжуд бўлган аномалиялар ва зарарли одатларни эрта аниқлаб, эрта бартараф этиш харажатлари 300 минг сўмни ташкил қилса, бола улғайгач бу аномалия ва зарарли одатлар тишловдаги жиддий шакл бузилишларини келтириб чиқаради ва уни бартараф этиш учун 1 млн.401.000 сўм маблағ сарфланади, шунингдек бу мураккаб бўлиб кўп вақт ва маблағни талаб қилади. Болаларда мавжуд бўлган бундай кичик аномалиялар эрта бартараф этилса хар бир нафар бола мисолида давлат харажатлари 1 млн 100000 сўм атрофида тежалади. Хулоса: мактаб ёшидаги болаларда ёшга боғлиқ холда комплекс ортодонтик даволаш фонида К1 - Т4 инфантил трейнерлар, хамда жағлараро кенгайтирувчи винтли аралаш мосламаарни хар иккала жағга бир вақтда ўрнатилиб, бу турдаги мосламани айнан шу ёшда қўллаш максимал самара беришини инобатга олиб, ортодонтик тактикани мақбуллаштириш, даволаниш самарасини оширишга, даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларнинг камайтириш имконини беради;
учинчи илмий янгилик мониторинг маълумотларига асосланиб, мактаб ёшидаги болаларда турли тишлов даврларига кўра тиш-жағ аномалияларини даволаш учун ёшга боғлиқ холда энг мақбул муддатни ҳисобга олиб, анъанавий ва замонавий даволаш усулларининг самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: мактаб ёшидаги болаларда турли тишлов даврларига кўра йиғилган мониторинг маълумотларига асосланиб, тиш-жағ аномалияларини даволаш учун ёшга боғлиқ холда энг мақбул муддатни ҳисобга олиб кенг қамровли корреляцион таҳлили ўтказилиши натижасида асоратларни башоратловчи асосий кўрсаткичлар аниқланган бўлиб, бу ўз навбатида ривожланадиган асоратларни камайтиришга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий амалий маълумотлар 1. Навоий вилояти Навоий шаҳар 2- сон оилавий поликлиникаси бўйича буйруқ (10 декабр 2024 йил 618-5-79-ДОП/2024-сонли); 2. Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (04 ноябр 2024 йил 57-И сонли); 3. Навоий вилояти Навоий шаҳар 2- сон оилавий поликлиникаси бўйича буйруқ (04 декабр 2024 йил 134-сонли); 4. Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (04 ноябр 2024 йил 57-И сонли) лари билан амалиётга тадбиқ этилган. билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: мактаб ёшидаги болаларда турли тишлов даврларига кўра йиғилган мониторинг маълумотларига асосланиб, тиш-жағ аномалияларини даволаш учун ёшга боғлиқ холда энг мақбул муддатни ҳисобга олиб, кенг қамровли корреляцион таҳлили ўтказилиши натижасида асоратларни башоратловчи асосий кўрсаткичлар аниқланган бўлиб, бу ўз навбатида ривожланадиган асоратларни камайтиришга имкон бериши исботланган бўлиб, кейинчалик ривожланадиган асоратларни камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мактаб ёшидаги болаларда турли тишлов даврларига кўра йиғилган мониторинг маълумотларига асосланиб, тиш-жағ аномалияларини даволаш учун ёшга боғлиқ холда энг мақбул муддатни ҳисобга олиб, кенг қамровли корреляцион таҳлили ўтказилиши натижасида асоратларни башоратловчи асосий кўрсаткичлар аниқланган бўлиб, бу ўз навбатида ривожланадиган асоратларни камайтиришга имкон бериши исботланган бўлиб, мактаб ёшидаги болаларда тиш – жағ тизимида мавжуд бўлган аномалиялар ва зарарли одатларни эрта аниқлаб, эрта бартараф этиш харажатлари 300 минг сўмни ташкил қилса, бола улғайгач бу аномалия ва зарарли одатлар тишловдаги жиддий шакл бузилишларини келтириб чиқаради ва уни бартараф этиш учун 1 млн 401000 сўм маблағ сарфланади, шунингдек бу мураккаб бўлиб кўп вақт ва маблағни талаб қилади. Болаларда мавжуд бўлган бундай кичик аномалиялар эрта бартараф этилса хар бир нафар бола мисолида давлат харажатлари 1 млн 100000 сўм атрофида тежалади. Хулоса: мактаб ёшидаги болаларда турли тишлов даврларига кўра йиғилган мониторинг маълумотларига асосланиб, тиш-жағ аномалияларини даволаш учун ёшга боғлиқ холда энг мақбул муддатни ҳисобга олиб, кенг қамровли корреляцион таҳлили ўтказилиши натижасида асоратларни башоратловчи асосий кўрсаткичлар аниқланганлигининг амалиётда қўлланилиши, ушбу беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларни камайтириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: олинган маълумотлар асосида алмашинув ва доимий тишлов босқичларида комплекс ортодонтик даволаш чора-тадбирларини олиб бориш учун стандартлар ишлаб чиқилиб, даволаш муддатлари такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Олинган маълумотлар асосида алмашинув ва доимий тишлов даврида окклюзион-артикуляцион, функционал-морфологик ва эстетик талабларга жавоб берадиган ортодонтик ҳолатини баҳолаш усулларини амалиётда қўлланилиши беморларни шифо жараёнини тезлаштириб асоратларни камайтирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий 1.Навоий вилояти Навоий шаҳар 2- сон оилавий поликлиникаси бўйича буйруқ (10 декабр 2024 йил 618-5-79-ДОП/2024-сонли); 2. Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (04 ноябр 2024 йил 57-И сонли); 3. Навоий вилояти Навоий шаҳар 2- сон оилавий поликлиникаси бўйича буйруқ (04 декабр 2024 йил 134-сонли); 4. Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (04 ноябр 2024 йил 57-И сонли) лари билан амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар асосида алмашинув ва доимий тишлов босқичларида комплекс ортодонтик даволаш чора-тадбирларини олиб бориш учун тавсия ва стандартлар ишлаб чиқилиб, даволаш муддатларини оптималлаштириш орқали ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган тиш-жағ аномалия ва деформацияларини олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мактаб ёшидаги болаларда турли тишлов даврларига кўра йиғилган мониторинг маълумотларига асосланиб, тиш-жағ аномалияларини даволаш учун ёшга боғлиқ холда энг мақбул муддатни ҳисобга олиб, кенг қамровли корреляцион таҳлили ўтказилиши натижасида асоратларни башоратловчи асосий кўрсаткичлар аниқланган бўлиб, бу ўз навбатида ривожланадиган асоратларни камайтиришга имкон бериши исботланган бўлиб, мактаб ёшидаги болаларда тиш – жағ тизимида мавжуд бўлган аномалиялар ва зарарли одатларни эрта аниқлаб, эрта бартараф этиш харажатлари 300 минг сўмни ташкил қилса, бола улғайгач бу аномалия ва зарарли одатлар тишловдаги жиддий шакл бузилишларини келтириб чиқаради ва уни бартараф этиш учун 1 млн 401000 сўм маблағ сарфланади, шунингдек бу мураккаб бўлиб кўп вақт ва маблағни талаб қилади. Хулоса: комплекс ортодонтик даволаш фонида К1 - Т4 инфантил трейнерлар, хамда жағлараро кенгайтирувчи винтли аралаш мосламаарни хар иккала жағга бир вақтда ўрнатилиб, бу турдаги мосламани амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 милион 100 минг сўмга иқтисод қилиш имконини берди.