Шахмуров Низами Аладдин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Янги октава гербицидини ҳар томонлама гигиеник ва токсикологик баҳолаш, ундан хавфсиз фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tib3530.
Илмий раҳбар: Романова Лилия Хайбатуллаевна, тиббиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария, гигиена ва касб касаликлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумақулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Искандарова Гулноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги Октава гербицидини комплекс гигиеник-токсикологик, атроф-муҳит объектлари ва озиқ-овқат маҳсулотларида гигиеник меъёрлар, хавфсизлик қоидалари ва уларни хавфсиз қўллаш бўйича гигиеник тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги амалиётида Октава гербицидни қўллашни комплекс тартибга солиш бўйича янги эколого-токсикологик ёндашувларга асосланиб, гербицид кам хавфлилиги, функционал кумуляция билан тавсифланиши, ошқозон орқали ортиқча миқдорда киритилганда политроп токсик таъсир кўрсатиши, эмбриотоксик ёки тератоген таъсирларга эга эмаслиги исботланган;
атмосфера ҳавоси, сув, тупроқ ва озиқ-овқат маҳсулотларидаги Октава гербицидининг миқдори бўйича гигиеник меъёрлар, уни хавфсиз қўллаш регламентлари, санитария-ҳимоя минтақасининг ўлчами ва ишлов берилган майдонларга ишга қайтиш муддатларини белгилаш регламентлари, сезгир ҳайвонларда тур сезувчанлик коэффициенти учун ЛД50 ўлим даражасининг 2 дан камлиги ва хавфсизлиги илмий жиҳатдан асосланган;
Октава гербицидидан хавфсиз фойдаланиш санитария-гигиена талаблари тизимининг самарадорлиги, санитария-ҳимоя минтақасининг ўлчами, ишлов берилган майдонларга ишлашга қайтиш тартиблари, аҳоли ва гербицид билан касбий алоқада бўлган шахсларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатишининг олдини олиш учун инсон муҳитининг таркибий қисмларида фаол модданинг миқдори бўйича стандартлар асосланган;
Октава гербицидининг инсон саломатлигига салбий таъсири хавфини баҳолаш асосида, гербицидни қўллаш учун фойдаланиладиган технология юқори даражада қўлланиладиган минтақалар аҳолиси учун хавф туғдирмаслиги аниқланган ҳамда гигиена меъёрлари ва хавфсизлик қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, гербицидни қишлоқ хўжалигида хавфсиз қўллаши бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Янги Октава гербицидини гигиеник ва токсикологик баҳолаш, ундан хавфсиз фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: қишлоқ хўжалиги амалиётида Октава гербицидни қўллашни комплекс тартибга солиш бўйича янги эколого-токсикологик ёндашувларга асосланиб, гербицид кам хавфлилиги, функционал кумуляция билан тавсифланиши, ошқозон орқали ортиқча миқдорда киритилганда политроп токсик таъсир кўрсатиши, эмбриотоксик ёки тератоген таъсирларга эга эмаслиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий фаоляитини мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 10 майдаги 34-сон билан тасдиқланган «Республика қишлоқ хўжалиги амалиётида Октава янги гербицидини қўллаганда атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини мухофаза қилиш бўйича тавсиялар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 10.02.2025 йилдаги 06-сон, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси бўйича 20.01.2025 йилдаги 19-сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 23.01.2025 йилдаги 5-П-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/55-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қишлоқ хўжалиги амалиётида Октава гербицидни қўллашни комплекс тартибга солиш бўйича янги эколого-токсикологик ечимларни ишлаб чиқиш кам хавфлилиги, функционал кумуляция хусусиятига эгалиги, ошқозон орқали ортиқча миқдорда киритилганда полиотроп заҳарлилиги, эмбриотоксик ҳамда тератоген таъсирларга эга эмаслигини исботлаш, касбий омиллар билан боғлиқ касалликларни эрта ташхислаш ва олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: заҳарлироқ пестицидларни камроқ заҳарли Октава гербициди билан алмаштириш тери, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш касалликлари туфайли вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунларини 6,29 кундан 5,25 кунга қисқартириш натижасида ҳар 100 нафар ишчи учун 47040000 сўм ижтимоий суғурта маблағлари иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: атмосфера ҳавоси, сув, тупроқ ва озиқ-овқат маҳсулотларидаги Октава гербицидининг миқдори бўйича гигиеник меъёрлар, уни хавфсиз қўллаш регламентлари, санитария-ҳимоя минтақасининг ўлчами ва ишлов берилган майдонларга ишга қайтиш муддатларини белгилаш регламентлари, сезгир ҳайвонларда тур сезувчанлик коэффициенти учун ЛД50 ўлим даражасининг 2 дан камлиги ва хавфсизлиги илмий жиҳатдан асосланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий фаоляитини мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 10 майдаги 34-сон билан тасдиқланган «Республика қишлоқ хўжалиги амалиётида Октава янги гербицидини қўллаганда атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини мухофаза қилиш бўйича тавсиялар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 10.02.2025 йилдаги 06-сон, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси бўйича 20.01.2025 йилдаги 19-сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 23.01.2025 йилдаги 5-П-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/55-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: янги маҳаллий пестицидларни қўллаш ўткир ва сурункали заҳарланишларни олдини олиш, ишчиларнинг меҳнат қобилияти ва саломатлигини сақлаш, пестицидлар кўп қўлланиладиган ҳудудларда яшовчи аҳоли саломатлигига зарар етказиш хавфини бартараф этиш, касбий омиллар билан боғлиқ касалликларни эрта ташхислаш ва олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: заҳарлироқ пестицидларни камроқ заҳарли Октава гербициди билан алмаштириш тери, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш касалликлари туфайли вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунларини 6,29 кундан 5,25 кунга қисқартириш натижасида ҳар 100 нафар ишчи учун 47040000 сўм ижтимоий суғурта маблағлари иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: Октава гербицидидан хавфсиз фойдаланиш санитария-гигиена талаблари тизимининг самарадорлиги, санитария-ҳимоя минтақасининг ўлчами, ишлов берилган майдонларга ишлашга қайтиш тартиблари, аҳоли ва гербицид билан касбий алоқада бўлган шахсларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатишининг олдини олиш учун инсон муҳитининг таркибий қисмларида фаол модданинг миқдори бўйича стандартлар асосланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий фаоляитини мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 10 майдаги 34-сон билан тасдиқланган «Республика қишлоқ хўжалиги амалиётида Октава янги гербицидини қўллаганда атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини мухофаза қилиш бўйича тавсиялар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 10.02.2025 йилдаги 06-сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси бўйича 20.01.2025 йилдаги 19-сон, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси бўйича23.01.2025 йилдаги 5-П-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/55-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гербециднинг хавфсиз фойдаланиш қоидалари, санитария-ҳимоя минтақасининг ўлчами ва ишлов берилган майдонларда ишлашга қайтиш муддати белгиланганлиги, сув, ҳаво, тупроқ ва озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги гербицидлар учун гигиеник меъёрлар ишлаб чиқилганлиги инсон саломатлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўткир ва сурункали заҳарланишларнинг ўз вақтида олдини олиш, касбий омиллар билан боғлиқ касалликларни эрта ташхислаш ва олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: заҳарлироқ пестицидларни камроқ заҳарли Октава гербициди билан алмаштириш тери, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш касалликлари туфайли вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунларини 6,29 кундан 5,25 кунга қисқартириш натижасида ҳар 100 нафар ишчи учун 47040000 сўм ижтимоий суғурта маблағлари иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: Октава гербицидининг инсон саломатлигига салбий таъсири хавфини баҳолаш асосида, гербицидни қўллаш учун фойдаланиладиган технология юқори даражада қўлланиладиган минтақалар аҳолиси учун хавф туғдирмаслиги аниқланган ҳамда гигиена меъёрлари ва хавфсизлик қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, гербицидни қишлоқ хўжалигида хавфсиз қўллаши бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий фаоляитини мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 10 майдаги 34-сон билан тасдиқланган «Республика қишлоқ хўжалиги амалиётида Октава янги гербицидини қўллаганда атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини мухофаза қилиш бўйича тавсиялар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 10.02.2025 йилдаги 06-сон, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси бўйича 20.01.2025 йилдаги 19-сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 23.01.2025 йилдаги 5-П-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/55-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Октава гербицидининг инсон саломатлигига салбий таъсири хавфиллик даражасининг баҳолаш, хавфсиз қўллаш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқиш орқали ўткир ва сурункали заҳарланишларнинг олдини олиш, ишчиларнинг умумий саломатлигини яхшилаш, касбий омиллар билан боғлиқ касалликларни эрта ташхислаш ва олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: заҳарлироқ пестицидларни камроқ заҳарли Октава гербициди билан алмаштириш тери, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш касалликлари туфайли вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунларини 6,29 кундан 5,25 кунга қисқартириш натижасида ҳар 100 нафар ишчи учун 47040000 сўм ижтимоий суғурта маблағлари иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish