Шарипов Нодир Комиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Одонтоген остеомиелитлар эрта ташхиси, касаллик якуний истиқболи ва профилактикаси клиник-лаборатор жиҳатларининг боғлиқлиги” ихтисослик шифри: 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2021.1.PhD/Tib1840.
Илмий рахбар: Иноятов Амрилло Шодиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Камалова Феруза Рахматиллоевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Шомуродов Қахрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Ош халқаро тиббиёт университети (Қирғизистон Руспубликаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клиник ва иммуно-микробиологик тадқиқотлар асосида ўткир ва сурункали одонтоген остеомиелитлар эрта ташҳиси, касаллик прогнози ва профилактикаси клиник-лаборатор жиҳатларининг боғлиқлигини аниқлаш ва баҳолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўткир одонтоген остеомиелитда қўзғатувчилар асосан монокультура шаклида, сурункали шаклда эса микроорганизмлар ассоциацияси 2,37 марта кўп учраши аниқланиб, кариесоген микрофлора ассоциациясининг касаллик этиопатогенези ва даволаш самарадорлигини белгиловчи асосий омил эканлиги исботланган;
илк бор сурункали одонтоген остеомиелитда маҳаллий иммунитет омиллари (sIgA, лактоферрин) юқори, цитокинлар (IL−1β, IL−6, IL−10) эса паст бўлиши, бу кўрсаткичларнинг патологик жараён шаклига (ўткир ёки сурункали) боғлиқ ҳолда дифференциал-диагностик ва патогенетик аҳамияти исботланган;
илк бор одонтоген остеомиелитнинг ўткир шаклдан сурункали шаклга ўтиши ва даволаш самарадорлиги прогнозида S. aureus нинг грамманфий бактериялар билан ассоциацияси, жараённинг массивлиги ва қўзғатувчиларнинг динамик алмашинуви асосий этиопатогенетик аҳамиятга эга эканлиги исботланган;
одонтоген остеомиелитларни даволаш жараёнида Ликопид препаратининг иммуномодуляция қилувчи таъсири натижасида маҳаллий ҳимоя омиллари (sIgA, лактоферрин) ва цитокинлар (IL−1β, IL−6, IL−10) миқдорининг нормаллашиши аниқланиб, ушбу кўрсаткичлар ҳамда микробиологик кўринишлар касаллик якунини прогноз қилиш ва даволаш мониторинги учун муҳим клиник-лаборатор мезонлар сифатидаги роли исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича 2025 йил 25 майдаги 18/31-сон хулосасига кўра: 
биринчи илмий янгилик: илк бор ўткир одонтоген остеомиелитларда қўзғатувчилар асосан монокултура кўринишида аниқланган бўлса, сурункалида улар ассоциация сифатида 2,37 мартага ишонарли кўп учраган, бу сурункали одонтоген остеомиелитлар даво самарасининг пастлиги, асоратлар қолиш даражасининг юқорилиги билан боғлиқлиги, кариесоген микроорганизмлар асосан сурункали кўринишда аниқланиши касаллик этиопатогенезини белгилаб бериши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ўткир ва сурункали одонтоген остеомиелитларда S.aureus монокултура кўринишида кўп униши унинг адгезивлик хусусияти билан боғлиқлиги аниқланган, ушбу патологияларда унган S.aureus штаммлари орасида метицилинга резистент штаммлар (МRSА-8,0%) кам учраган, бу ҳолат амалиётда ушбу патологиялар ташҳисланган беморларга антибактериал препаратлар тайинлашда хисобга олиниши лозим. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.01.2025 й.; 26-I/CH-сон буйруқ), Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.03.2024 й.; №41 I-сон буйруқ) билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ушбу маълумотлар ўткир ва сурункали одонтоген остеомиелитларни эрта ташҳислаш, касаллик асоратларининг олдини олиш, касаллик оқибатини ўз вақтида башорат қилишнинг такомиллаштирилгани беморларнинг тез соғайиб кетиши, уларнинг шифохонада бўлиш кунлари қисқариши, шу орқали ҳаёт сифати ва уларнинг соғломлаштириш ҳолатини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: Ўткир ва сурункали одонтоген остеомиелитларда зарарланиш аломатларини эрта ташхислаш, тавсия этилаётган комплекс даволаш усуллари стоматологик даво муолажаларини ўтказиш жараёнида ҳар бир беморга сарфланган маблағнинг 880000 сўмгача тежалишини кўрсатган. Бу эса маблағ тежалиши, ташхислаш жараёнини таъминлади, вақт 3 кунга қисқартирилган. Хулоса: Ўткир одонтоген остеомиелитда қўзғатувчи сифатида граммусбат кокклар грамманфий бактерияларга нисбатан 1,78, ноклостридиал анаэробларга исбатан 2,67, Candida spp га нисбатан 8,0 мартага кўп учраши, сурункалида граммусбат кокклар грамманфий бактерияларга нисбатан 1,77 мартага кам учраши аниқланган.
иккинчи илмий янгилик: сурункали одонтоген остеомиелитда ўткир кўринишга нисбатан sIgА ва лактоферрин кўп аниқланган бўлса, lL-lβ, IL-6, IL-10 цитокинлари миқдорлари ишончли кам бўлгани илк бор исботланган, шу орқали ўткир остеомиелитда sIgА ва лактоферрин ўрни бирламчи, цитокинлар ўрни иккиламчи, сурункали кўринишда бўлса бунинг акси бўлгани кўрсатиб берилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: турли кўринишдаги одонтоген остеомиелитлар эрта ташҳисоти, сурункали одонтоген остеомиелитлар иккиламчи профилактикаси асослари йирингли-яллиғланиш жараёни билан боғлиқ 5 та омилга узвий боғлиқлиги илк бор исботланиши амалий соғлиқни сақлашда профилактик тадбирларни режалаштиришда инобатга олиниши тавсия этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.01.2025 й.; №26-I/CH-сон буйруқ), Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.03.2024 й.; №41 I-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ушбу маълумотлар одонтоген остеомиелитларда зарарланиш аломатларини эрта ташхислаш, касаллик асоратларини олдини олиш, касаллик оқибатини ўз вақтида башорат қилишнинг такомиллаштирилгани беморларнинг тез соғайиб кетиши, уларнинг шифохонада бўлиш кунлари қисқариши, шу орқали ҳаёт сифати ва уларнинг соғломлаштириш ҳолатини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: Ўткир ва сурункали одонтоген остеомиелитлар билан зарарланган беморларда зарарланиш аломатларини эрта ташхислаш, тавсия этилаётган комплекс даволаш усуллари стоматологик даво-муолажаларини ўтказиш жараёнида ҳар бир беморга сарфланган маблағнинг 880000 сўмгача тежалишини кўрсатган. Бу эса маблағ тежалиши, ташхислаш жараёнини таъминлаган, вақтни эса 3 кунга қисқартирган. Хулоса: Ўткир одонтоген остеомиелитларда турлар бўйича кузатилганда етакчилик S.aureus (30,30%) ва анаэробларга (18,18%) тегишли бўлган, кариесоген микроорганизмлар учрамаган. Граммусбат коккларнинг грамманфий бактерияларга нисбатан кўп униши, ноклостридиал анаэроблар кўп учраши даволаш-профилактика тадбирларини белгилашда хисобга олиниши тавсия этилган. Ушбу патологияда граммусбат кокклар ва ноклостридиал анаэробларда устунлик монокултурада бўлса, грамманфий бактериялар ва Candida spp да унинг тескариси бўлди, жами штаммлар бўйича ҳам 15,16% лик устунлик монокультураларда бўлди.
учинчи илмий янгилик: илк бор одонтоген остеомиелитнинг ўткир шаклдан сурункали шаклга ўтиши ва даволаш самарадорлиги прогнозида S. aureus нинг грамманфий бактериялар билан ассоциацияси, жараённинг массивлиги ва қўзғатувчиларнинг динамик алмашинуви асосий этиопатогенетик аҳамиятга эга эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.01.2025 й.; №26-I/CH-сон буйруқ), Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.03.2024 й.; №41 I-сон буйруқ) билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ушбу маълумотлар одонтоген остеомиелитларни эрта ташхислаш, касаллик асоратларининг олдини олиш, касаллик оқибатини ўз вақтида башорат қилиш беморларнинг тезроқ соғайиб кетиши, уларнинг шифохонада бўлиш кунларининг қисқариши, шу орқали ҳаёт сифати ва соғломлаштириш ҳолатини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: Ўткир ва сурункали одонтоген остеомиелитлар билан зарарланган беморларда зарарланиш аломатларини эрта ташхислаш, тавсия этилаётган комплекс даволаш усуллари ёрдамида ишлаб чиқилганлиги стоматологик даво-муолажаларини ўтказиш жараёнида ҳар бир беморга сарфланган маблағнинг 880000 сўмгача тежалишини кўрсатган. Бу эса маблағ тежалиши, ташхислаш жараёнини таъминлаган, вақтни 3 кунга қисқартирилган. Хулоса: Сурункали одонтоген остеомиелитда қўзғатувчи сифатида граммусбат кокклар (30,09%) грамманфий бактерияларга нисбатан (53,24%) 1.77 мартага кам учраши касалликлар кечиши якуни прогнозида муҳим ахамият касб этиши исботланган. Ушбу патологияда ноклостридиал анаэроблар ва Candida spp бўйича олинган натижаларда касаллик кўринишларига мос холда тафовут кузатилган бўлса хам, улар ишонарли равишда бўлмади, шу сабабли уларнинг касалликнинг ўткирдан сурункали кўринишига ўтишидаги ахамияти борлиги ўз исботини топмаган.
тўртинчи илмий янгилик: одонтоген остеомиелитларни даволаш жараёнида Ликопид препаратининг иммуномодуляция қилувчи таъсири натижасида маҳаллий ҳимоя омиллари (sIgA, лактоферрин) ва цитокинлар (IL−1β, IL−6, IL−10) миқдорининг нормаллашиши аниқланиб, ушбу кўрсаткичлар ҳамда микробиологик кўринишлар касаллик якунини прогноз қилиш ва даволаш мониторинги учун муҳим клиник-лаборатор мезонлар сифатидаги роли исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: беморлар сўлагида lL-lβ, IL-6 ва IL-10 концентрациялари ўткир одонтоген остеомиелитда сурункали кўринишга нисбатан статистик жихатдан аҳамиятли кўп бўлиши аниқланган, бу эса ўрганилаётган патологияларда яллиғланиш жараёни ривожлангани, иммун тизими фаолиятида зўриқиш борлигидан далолат берган, ушбу цитокинларни аниқлаш яллиғланиш даражасини баҳолаш, даволаш самарадорлигини аниқлаш, касаллик якуни истиқболини белгилаш мақсадида прогностик иммунологик мезон сифатида амалиётга тавсия этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.01.2025 й.; №26-I/CH-сон буйруқ), Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.03.2024 й.; №41 I-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ушбу маълумотлар ўткир ва сурункали одонтоген остеомиелитларда зарарланиш аломатларини эрта ташхислаш, асосий касалликнинг асоратларини олдини олиш, касаллик оқибатини ўз вақтида башорат қилишнинг такомиллаштирилгани беморларнинг тезроқ соғайиб кетиши, беморларнинг шифохонада бўлиш кунларининг қисқариши, шу орқали болаларнинг ҳаёт сифати ва уларнинг соғломлаштириш ҳолатини ошириш имконини берди. Бундан ташқари беморларнинг оғиз бўшлиғи ҳолати тўғрисида тўлиқ тасаввурларга эга бўладилар. Иқтисодий самарадорлиги: Ўткир ва сурункали одонтоген остеомиелитлар билан зарарланган беморларда зарарланиш аломатларини эрта ташхислаш, тавсия этилаётган комплекс даволаш усуллари оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликларини даволаш ёрдамида ишлаб чиқилганлиги стоматологик даво-муолажаларини ўтказиш жараёнида ҳар бир беморга сарфланган маблағнинг 880000 сўмгача тежалишини кўрсатган. Бу эса маблағ тежалиши, ташхислаш жараёнини таъминлаган, вақтни эса 3 кунга қисқартирган. Хулоса: ликопиднинг иммуномодуляция қилувчи таъсири борлиги исботланган, даво самараси ўткир одонтоген остеомиелитда сурункали кўринишга нисбатан ишонарли юқори бўлган, ушбу патологик ҳолатлар шаклланиши, даво самарасини аниқлашда sIgА, лактоферрин, lL-lβ, IL-6, IL-10 лар миқдори даво самараси ва касаллик якуни прогнози, ушбу патологиялар профилактикасининг йирингли-яллиғланиш жараёни билан боғлиқлигини асословчи мезонлар сифатида мониторинг учун тавсия этилган

Yangiliklarga obuna bo‘lish