Шарипов Соатжон Розиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ички ишлар органлари ходимларига психологик хизмат кўрсатишнинг илмий-амалий асослари”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/P882.
Илмий раҳбар: Халимов Эмин Зарипович, психология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Лазиз Ярашович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Косимов Убайдулла Ахрорович, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Маъмун университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ички ишлар органлари ходимларига психологик хизмат кўрсатишнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички ишлар ходимларига психологик хизмат кўрсатиш жараёнида сафдор-ходимларнинг профессионал фаолиятга тайёрлиги касбий адаптацияни таъминлаганлиги туфайли конструктив копинг хулқни трансадаптив хусусиятлар орқали профессионал имиджда намоён бўлишини таъминлаш муҳимлиги аниқланган;
ички ишлар тизимидаги шахсий таркибнинг касбий-психологик барқарорлигини оширишда ходимнинг ўзини ўзи эмоционал қабул қилиши хизмат вазифасини бажаришдаги стресс-менежмент кўникмаларининг шаклланишига олиб келганлиги туфайли касбий аттитюдларга боғлиқ казусли вазиятни хавф омили сифатида баҳолашни когнитив мослашувчанлик орқали пасайтиришга эришиш муҳимлиги исботланган;
ички ишлар ходимларига психологик хизмат кўрсатишда низоли хулқдаги кесишувчи транзактларни бартараф этиш, касбий деформациянинг олдини олиш учун шаклланган рефлексив хусусиятларнинг коррексион таъсирини кучайтириш зарурлигига кўра сафдор-ходимда фрустрацион толерантликни хулқ-атвордаги оперант шартланиш орқали шакллантириш муҳимлиги исботланган;
ички ишлар органлари ходимларига психологик хизмат кўрсатиш модели ходим–фуқаро, ходим–ходим муносабатларида стрессни бошқариш кўникмасини конструктив копинг хулқ механизмларига мувофиқ ривожлантириш муҳимлигига кўра хизмат вазифасини бажаришдаги ҳаракатлар алгоритмини тузиш кўникмасининг рефлексив детерминантларини “апперсептив хусусиятлар” асосида белгилаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ички ишлар органлари ходимларига психологик хизмат кўрсатишнинг илмий-амалий асослари бўйича олинган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:
ички ишлар ходимларига психологик хизмат кўрсатиш жараёнида сафдор-ходимларнинг профессионал фаолиятга тайёрлиги касбий адаптацияни таъминлаганлиги туфайли конструктив копинг хулқни трансадаптив хусусиятлар орқали профессионал имиджда намоён бўлишини таъминлаш муҳимлиги аниқланган хулосалардан Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-351-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психологияси. Этнопсихология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-351а-сонли маълумотномаси). Натижада ички ишлар ходимларига психологик хизмат кўрсатиш самарадорлигига эришилган;
ички ишлар тизимидаги шахсий таркибнинг касбий-психологик барқарорлигини оширишда ходимнинг ўзини ўзи эмоционал қабул қилиши хизмат вазифасини бажаришдаги стресс-менежмент кўникмаларининг шаклланишига олиб келганлиги туфайли касбий аттитюдларга боғлиқ казусли вазиятни хавф омили сифатида баҳолашни когнитив мослашувчанлик орқали пасайтиришга эришиш муҳимлиги исботланган тавсиялардан Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-351-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психологияси. Этнопсихология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-351а-сонли маълумотномаси). Натижада ички ишлар ходимларининг психологик билимлари оширилган;
ички ишлар ходимларига психологик хизмат кўрсатишда низоли хулқдаги кесишувчи транзактларни бартараф этиш, касбий деформациянинг олдини олиш учун шаклланган рефлексив хусусиятларнинг коррексион таъсирини кучайтириш зарурлигига кўра сафдор-ходимда фрустрацион толерантликни хулқ-атвордаги оперант шартланиш орқали шакллантириш муҳимлиги исботланган тавсиялардан Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-351-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психологияси. Этнопсихология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-351а-сонли маълумотномаси). Натижада ички ишлар ходимларида психологик хизмат кўрсатиш механизимлари кучайтирилган;
ички ишлар органлари ходимларига психологик хизмат кўрсатиш модели ходим–фуқаро, ходим–ходим муносабатларида стрессни бошқариш кўникмасини конструктив копинг хулқ механизмларига мувофиқ ривожлантириш муҳимлигига кўра хизмат вазифасини бажаришдаги ҳаракатлар алгоритмини тузиш кўникмасининг рефлексив детерминантларини “апперсептив хусусиятлар” асосида белгилаш орқали такомиллаштирилган тавсиялардан Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-351-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психологияси. Этнопсихология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-351а-сонли маълумотномаси). Натижада ички ишлар ходимларининг касбий компетентлигини оширишга эришилган.