Абдиолимов Миродил Хасанбой ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўткир ишемик инсултни ташхислаш ва олдини олишда магнит-резонанс спектроскопиянинг ўрни ва аҳамияти”, 14.00.43-Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Tib154.
Илмий раҳбар: Мурадимова Алфия Рашидовна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.06/2025.27.12.Tib.21.02. 
Расмий оппоненетлар: Абдукадиров Улуғбек Тоиржонович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент, Фаттахов Нусратулло Хамидуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ишемик инсултда МР-спектроскопиянинг диагностик аҳамиятини баҳолаш, шунингдек, миянинг ишемик шикастланиши предикторларини эрта аниқлаш учун уни қўллаш имкониятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишемик инсултнинг ўткир даврида касалликнинг клиник оғирлиги НИҲСС, Ренкин ва Ривермид шкалалари бўйича магистрал ҳамда коллатерал қон оқимининг бузилиши сабаб инсултнинг атеротромботик тури – оғир даражадаги, кичик калибрли қон томирларнинг зарарланиши сабаб лакунар тури эса - енгил ва ўрта оғир даражадаги неврологик етишмовчилик билан кечиши аниқланган;
инсултнинг ўткир даврининг илк соатларида бош мия моддасидаги тузилмавий ва нейрометаболик ўзгаришларни эрта аниқлаш ишемик инсултнинг эрта диагностикаси ҳамда профилактик чора-тадбирларни илмий асослаш имконини бериши кўрсатилиб, шу мақсадда МР-спектроскопияни клиник амалиётда қўллаш юқори диагностик аҳамиятга эга эканлиги илмий исботланган;
инсултнинг ўткир даврида миянинг инфаркт ўчоғи ва пенумбра соҳаларидаги оқ ва кулранг моддасида холиннинг креатинга (Чо/Cр) ҳамда Н-ацетиласпартатнинг креатинга (НАА/Cр) нисбатларининг изчил пасайиши неврологик танқислик оғирлиги билан ишончли корреляцион боғлиқлик мавжудлиги аниқланган;
ишемик инсултда бош миянинг нейрометаболик ҳолатини баҳолашга асосланиб, НАА ≥6,3 ммол/л, Чо ≥3,0 ммол/л ва Cр ≥3,5 ммол/л бўлганда - паст хавф гуруҳи, НАА 5,8–6,29 ммол/л, Чо 2,6–2,99 ммол/л ва Cр 3,2–3,49 ммол/л бўлганда - ўрта хавф гуруҳи ва НАА ≤5,79 ммол/л, Чо ≤2,59 ммол/л ва Cр ≤3,19 ммол/л бўлганда - юқори инсулт ривожланиш хавф гуруҳларига ажратишга кўра нейрометаболик бузилиш даражасини прогноз қилиш ҳамда профилактик ва даволаш чора-тадбирларини индивидуаллаштиришга қаратилган математик модел ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
МР-спектроскопия тадқиқоти ёрдамида олинган метаболитларнинг (Н-ацетиласпартат, холин, креатин) ишемик инсултдаги роли ҳақидаги маълумотларга кўра:
биринчи илмий янгилик: ишемик инсултнинг ўткир даврида касалликнинг клиник оғирлиги НИҲСС, Ренкин ва Ривермид шкалалари бўйича магистрал ҳамда коллатерал қон оқимининг бузилиши сабаб инсултнинг атеротромботик тури – оғир даражадаги, кичик калибрли қон томирларнинг зарарланиши сабаб лакунар тури эса - енгил ва ўрта оғир даражадаги неврологик етишмовчилик билан кечиши аниқланган. Бунда НИҲСС, Ренкин ва Ривермид шкалаларига кўра динамикада неврологик танқисликнинг оғирлиги билан ишончли боғлиқлик кузатилди. Ушбу натижалар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти илмий кенгашининг 2025-йил 4-июлдаги 01-02/у-т-68-сонли қарори билан тасдиқланган “Ишемик инсулт билан касалланган беморларда бош мия метаболик ҳолатини аниқлаш усули” мавзусидаги услубий тавсияларга киритилди. Тақдим этилган таклифлар Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази неврология бўлимига (2025-йил 7-июлдаги 95-сонли буйруқ) ҳамда Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасига (2025-йил 10-июлдаги 59-сонли буйруқ) жорий этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025-йил 2-декабрдаги 20/11-сонли хулосаси билан тасдиқланди. Ижтимоий самарадорлиги: Таклиф этилган диагностик ёндашув инсултдан кейинги асоратларни эрта аниқлаш, депрессия, когнитив ва психоемоционал бузилишлар ривожланиш хавфини камайтиришни имконини беради. Бу инсултдан кейинги неврологик асоратлар ривожланишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодий самарадорлиги: Таклиф этилган янги усулнинг амалиётга жорий этилиши беморлар ҳолатини мақсадли ва самарали баҳолашни таъминлаш, шунингдек, ортиқча мурожаатлар, ташхис қўйиш ва даволаш харажатларини камайтириш имконини берди. Ҳисоб-китобларга кўра, таклиф этилган ва анъанавий комплекс диагностика усуллари ўртасидаги ўртача харажатлар фарқи билан бюджет маблағларини тежаш қуйидагича бўлди: ИА = CCлсп - CCдпоп = 2230000 - 1340000 = 890000 сўм, бу ерда CCлсп - бир бемор учун таклиф этилган комплекс диагностиканинг ўртача қиймати, CCдпоп - анъанавий диагностиканинг ўртача қиймати. Шундай қилиб, бир нафар бемор ҳисобига 890000 сўм бюджет маблағлари тежалиши таъминланди. 
иккинчи илмий янгилик: инсултнинг ўткир даврининг илк соатларида бош мия моддасидаги тузилмавий ва нейрометаболик ўзгаришларни эрта аниқлаш ишемик инсултнинг эрта диагностикаси ҳамда профилактик чора-тадбирларни илмий асослаш имконини бериши кўрсатилиб, шу мақсадда МР-спектроскопияни клиник амалиётда қўллаш юқори диагностик аҳамиятга эга эканлиги илмий исботланган. Бу инсулт оғирлигини баҳолашда ушбу кўрсаткичларнинг диагностик аҳамиятини тасдиқлайди. Олинган натижалар касаллик кечиши давомида ва асоратларни башоратлашда метаболик ўзгаришлар хусусиятларини чуқурроқ тушуниш имконини берди. Мазкур натижалар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти илмий кенгашининг 2025-йил 4-июлдаги 01-02/у-т-68-сон қарори билан тасдиқланган “Ишемик инсулт билан оғриган беморларда бош мия метаболик ҳолатини аниқлаш усули” мавзусидаги услубий тавсияларга киритилди. Тақдим этилган таклифлар Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази неврология бўлимида (2025-йил 7-июлдаги 95-сон буйруқ) ҳамда Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасида (2025-йил 10-июлдаги 59-сон буйруқ) амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Таклиф этилган ёндашув мия тузилмалари фаолиятига таъсир қилувчи метаболизм ўзгаришларини эрта аниқлашга ёрдам берди. Бу эса ўз навбатида, бош миянинг метаболик ҳолати билан боғлиқ асоратларни камайтиришга хизмат қилади. Бундан ташқари, даволаш стратегияларини индивидуаллаштириш имкониятини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: Нерв тизими ҳолатини баҳолашда биомаркер сифатида метаболитлар (Н-ацетиласпартат, холин, креатин)дан фойдаланиш қўшимча лаборатория текширувлари ва мураккаб иммунологик тестларга бўлган эҳтиёжни камайтиришга имкон берди. Ҳисоб-китобларга кўра, таклиф этилган ва анъанавий комплекс ташхис усуллари ўртасидаги ўртача харажатлар фарқи бўйича бюджет маблағларини тежаш қуйидагича бўлди: ИА = CCят - CCан = 2 230000 - 1340000 = 890000 сўм, бу ерда CCят - бир бемор учун янги таклиф этилган комплекс ташхиснинг ўртача қиймати, CCан - анъанавий ташхиснинг ўртача қиймати. Шундай қилиб, бир бемор ҳисобига бюджет маблағларидан 890 000 сўм тежалиши таъминланди. Таклиф этилган ёндашув амалиётга жорий этилиши билан бирга соғлиқни сақлаш тизими учун иқтисодий фойда келтирди.
учинчи илмий янгилик: инсултнинг ўткир даврида миянинг инфаркт ўчоғи ва пенумбра соҳаларидаги оқ ва кулранг моддасида холиннинг креатинга (Чо/Cр) ҳамда Н-ацетиласпартатнинг креатинга (НАА/Cр) нисбатларининг изчил пасайиши неврологик танқислик оғирлиги билан ишончли корреляцион боғлиқлик мавжудлиги аниқланган. Бу усул ишемия ва қон айланиши бузилган соҳада дастлабки соатларданоқ аниқлаш, шунингдек беморнинг неврологик ҳолатининг оғирлигини акс эттирувчи метаболитларнинг миқдорий таҳлилини ўтказиш имконини беради. Ушбу натижалар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Илмий кенгашининг 2025-йил 4-июлдаги 01-02/у-т-68-сонли қарори билан тасдиқланган “Ишемик инсулт билан оғриган беморларда бош миянинг метаболик ҳолатини аниқлаш усули” мавзусидаги услубий тавсияларга киритилган. Тақдим этилган таклифлар Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази неврология бўлимида (2025-йил 7-июлдаги 95-сонли буйруқ) ҳамда Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасида (2025-йил 10-июлдаги 59-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Кўрсатилган метаболитларнинг инсултдан кейинги асоратлар шаклланишидаги ролини тўлиқ тушуниш клиник амалиётда МР-спектроскопия усулини қўллашни тавсия этиш учун асос бўлди. Иқтисодий самарадорлиги: Ушбу нейровизуализация усулини ташхис ва профилактика мақсадларида қўллаш неврологик асоратлар бўйича касалхонага мурожаат қилиш частотасини, шунингдек даволаниш учун умумий харажатларни камайтиришга имкон берди. Ҳисоб-китобларга кўра, таклиф этилган ва анъанавий комплекс диагностика усуллари ўртасидаги ўртача харажатлар фарқи билан бюджет маблағларини тежаш қуйидагича бўлди: ИА = CCлсп - CCдпоп = 2230000 - 1340000 = 890000 сўм, бу ерда CCлсп - бир бемор учун таклиф этилган комплекс диагностиканинг ўртача қиймати, CCдпоп - анъанавий диагностиканинг ўртача қиймати. Шундай қилиб, бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағлари 890000 сўмга тежалиши таъминланди. 90 нафар бемор текширилганда умумий иқтисодий фойда 80100000 сўмни ташкил этди. Иқтисодий самарадорлик коеффициенти Кеф = 0,7 бўлиб, таклиф этилган диагностика алгоритмини жорий этишнинг юқори иқтисодий мақсадга мувофиқлигини кўрсатди.
тўртинчи илмий янгилик: ишемик инсултда бош миянинг нейрометаболик ҳолатини баҳолашга асосланиб, НАА ≥6,3 ммол/л, Чо ≥3,0 ммол/л ва Cр ≥3,5 ммол/л бўлганда - паст хавф гуруҳи, НАА 5,8–6,29 ммол/л, Чо 2,6–2,99 ммол/л ва Cр 3,2–3,49 ммол/л бўлганда - ўрта хавф гуруҳи ва НАА ≤5,79 ммол/л, Чо ≤2,59 ммол/л ва Cр ≤3,19 ммол/л бўлганда - юқори инсулт ривожланиш хавф гуруҳларига ажратишга кўра нейрометаболик бузилиш даражасини прогноз қилиш ҳамда профилактик ва даволаш чора-тадбирларини индивидуаллаштиришга қаратилган математик модел ишлаб чиқилган. Бу модел ишемик инсулт ривожланишининг дастлабки соатларидаёқ профилактика ва даволаш чора-тадбирларини индивидуаллаштириш имконини берди. Ушбу натижалар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Илмий кенгашининг 2025-йил 04-июлдаги 01-02/у-т-68-сонли қарори билан тасдиқланган “Ишемик инсулт билан оғриган беморларда бош мия метаболик ҳолатини аниқлаш усули” мавзусидаги услубий тавсияномага киритилди. Тақдим этилган таклифлар Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази неврология бўлимида (07.07.2025-йилдаги 95-сонли буйруқ) ҳамда Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасида (10.07.2025-йилдаги 59-сонли буйруқ) амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: жорий этилган ПМРС диагностик усули туфайли инсултдан кейинги асоратларни, хусусан, неврологик оғишларни, когнитив ва психоемоционал фаолиятнинг пасайишини эрта аниқлаш имкони яратилди. Бу ўз навбатида ўз вақтида ва адекват даволашни тайинлаш, беморларнинг психоемоционал ва жисмоний ҳолатини яхшилаш, меҳнат қобилиятини тиклаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишни таъминлади. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, комплекс тадқиқотнинг жорий этилиши беморнинг аҳволини обектив ва мақсадли баҳолаш имконини берди, бу эса нотўғри ташхислар ва ортиқча лаборатория-инструментал текширувлар сонини камайтирди. Бир бемор ҳисобига бюджет маблағларидан 890000 сўм тежалиши таъминланди. МР-спектроскопияни тадқиқотларини клиник амалиётга жорий этиш ташхисни стандартлаштириш, беморлар ҳолатини тез ва холис баҳолашни таъминлаш, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги ортиқча харажатларни камайтиришга ёрдам беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish