Турдиева Дилнавоз Олимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иссиқ иқлим шароитида яшовчи аёлларда физиологик ҳомиладорлик даврида цитокин ишлаб чиқариш динамикаси” 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2023.3.PhD/Tib395.
Илмий раҳбар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.05/2025.27.12.Tib.26.01.
Расмий оппонентлар: Рузимуродов Нодир Фазлиддинович, тиббиёт фанлари доктори; Исанбаева Ландыш Мухамедзакиевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иссиқ иқлим шароитида яшовчи аёлларда физиологик ҳомиладорлик даврида цитокин ишлаб чиқариш динамикасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор физиологик ҳомиладорликда гестацион давр ҳафталари бўйича яллиғланишга хос (IL-1β, IL-6, IL-8, TNFα) ва қарши (IL-4, IL-10) цитокинлар миқдорининг пропорционал ортиши гестация босқичларида толерантлик ва мослашув механизмларининг шаклланишига сабаб бўлиши исботланган;
илк бор физиологик ҳомиладорликда ангиоген (TGFβ, VEGFA, PLGF) ва антиангиоген (sFlt-1) омиллар миқдорларининг гестацион давр ҳафталари бўйича кескин ортиши сабабли фетоплацентар қон айланишининг физиологик мослашуви ва туғруқ жараёнига тайёргарлик холатига олиб келиши исботланган;
илк бор нормал туғруқ жараёни ривожланиши сабабли яллиғланишга хос (IL-1β, IL-6, IL-8, TNFα) цитокинлар миқдорининг кескин ортиши, яллиғланишга қарши (IL-4, IL-10) цитокинлар ва ангиоген (TGFβ, VEGFA, PLGF) омиллар миқдорининг ишонарли камайиши фонида антиангиоген (sFlt-1) омилнинг миқдори ўсишда давом этиши аниқланган;
илк бор физиологик ҳомиладорлик кечишини баҳолаш учун ишлаб чиқилган (цитокин, ангиоген ва клиник кўрсаткичларни ўз ичига олган) интеграл индексни (PPI - Pregnancy Physiology Index) қўлланилиши сабабли ҳомиладорликда асоратлар ривожланишини 2–4 ҳафта аввал башоратлаш имконини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши.
Иссиқ иқлим шароитида яшовчи аёллар физиологик ҳомиладорлик даврида цитокин ишлаб чиқариш динамикасини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор физиологик ҳомиладорликда гестацион даврнинг ҳар ҳафтаси бўйича цитокинлар ишлаб чиқарилиш динамикаси тавсифланди. IL-1β даражасининг босқичма-босқич ошиши (ҳомиладор бўлмаган аёлларда 22,7 пг/мл 28–31-ҳафтада 212,7 пг/мл туғруқ олдидан 273,6 пг/мл), IL-8 нинг назорат гурухида 17,5 пг/мл дан 12–15-ҳафтада 98,5 пг/мл гача ўсиши, IL-4 нинг 12,8 пг/мл дан 16–19-ҳафтада 235,7 пг/мл гача ва IL-10 нинг 13,8 пг/мл дан 20–23-ҳафтада 52,7 пг/мл гача кўтарилиши аниқланди; бу ўзгаришлар гестациянинг турли босқичларида иммун толерантлик ва мослашув механизмлари шаклланишини кўрсатди ҳамда ушбу натижалар «Физиологик ҳомиладорлик кечаётган аёлларда яллиғланишга хос ва -қарши цитокинлар даражаси» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилди. Олинган натижалар Респуплика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассасининг Навоий филиалида (№68 сонли буқруқ, 12-май 2025-йил) ва Респуплика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассасининг Бухоро филиалида (№ 35-сонли буйруқ, 7-май 2025-йил). Илимй янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: иссиқ иқлим шароитида яшовчи, гестацион даври физиологик кечаётган ҳомиладор аёллар учун антенатал парвариш сифатини ошириш — гестацион мослашувни мониторинг қилиш мақсадида иммунологик ва ангиогеник маркерларни амалиётга жорий этиш орқали ҳомиланинг бачадонда тўлақонли ривожланишини таъминлаш, гестацион асоратларни олдини олиш ҳамда перинатал касаллик ва ўлим хавфини камайтиришга қаратилган. Иқтисодий самарадорлиги: илк бор физиологик ҳомиладорлик кечаётган аёлларни антенатал кузатиш амалиётига илмий натижаларни жорий этиш — гестацион асоратларни эрта прогнозлаш, текширувлар ҳажмини оптималлаштириш ҳамда дори-дармон билан даволаш ва госпитализацияга эҳтиёжни камайтириш ҳисобига ҳар бир бемор учун ўртача 726.000 сўм маблағ тежаш имконини берди; хулоса: яллиғланишга хос ва -қарши цитокинлар (IL-1β, IL-4, IL-8, IL-10) профилларини гестациянинг турли босқичларида ҳомиладорликнинг физиологик кечишини баҳолаш учун иммунологик биомаркер сифатида қўллаш имконияти илмий жиҳатдан асосланди; бу эса реал иқлим шароитида динамик иммун скрининг ўтказиш имконини яратади. Хулоса: ушбу илмий янгилик орқали ҳомиладорликнинг физиологик кечишини баҳолаш учун цитокин профилларини иммунологик биомаркер сифатида қўллаш имконияти илмий жиҳатдан асосланди
иккинчи илмий янгилик: илк бор физиологик ҳомиладорликда гестацион давр ҳафталари бўйича яллиғланишга хос (IL-1β, IL-6, IL-8, TNFα) ва қарши (IL-4, IL-10) цитокинлар миқдорининг пропорционал ортиши гестация босқичларида толерантлик ва мослашув механизмларининг шаклланишига сабаб бўлиши исботланганлиги бўйича «Физиологик хомиладорлиги бўлган аёлларда яллиғланишга хос ва қарши цитокинлар миқдори» услубий тавсияномалари ишлаб чиқилган (Иммунология ва инсон геномикаси институти илмий кенгашининг кенгашининг 2025-йил 24-январдаги №1-сонли баённомаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассаси Навоий филиали бўйича 12.05.2025 йилдаги №68-сонли ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассаси Бухоро филиали бўйича 07.05.2025 йилдаги № 35-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 04.11.2025 й. 28/14-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: иссиқ иқлим шароитида аёллар физиологик ҳомиладорлигида антенатал парвариш сифатини ошириш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратларни камайтириш, перинатал касаллик ва ўлим хавфини камайтириш хамда хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассасининг Навоий ва Бухоро филиаллари амалий фаолиятларига жорий этилиши иссиқ иқлим шароитида яшовчи физиологик хомиладорлиги бўлган аёлларда яллиғланишга хос ва қарши цитокинлар миқдорини аниқлаш усулини қўллаш хар бир беморни даволаш учун сарфланган маблағни 624000 сўмгача тежаш ва стационарда беморнинг стационарда бўлган кунлари учун 475310 сўм иқтисодий самарадорлик бериши асосланган; хулоса: физиологик ҳомиладорликда гестацион давр ҳафталари бўйича яллиғланишга хос (IL-1β, IL-6, IL-8, TNFα) ва қарши (IL-4, IL-10) цитокинлар миқдорининг пропорционал ортиши гестация босқичларида толерантлик ва мослашув механизмларининг шаклланишига сабаб бўлиши асосланган;
учинчи илмий янгилик илк бор физиологик ҳомиладорликда ангиоген (TGFβ, VEGFA, PLGF) ва антиангиоген (sFlt-1) омиллар миқдорларининг гестацион давр ҳафталари бўйича кескин ортиши сабабли фетоплацентар қон айланишининг физиологик мослашуви ва туғруқ жараёнига тайёргарлик холатига олиб келиши исботланганлиги бўйича «Физиологик хомиладорлиги бўлган аёлларда яллиғланишга хос ва қарши цитокинлар миқдори» услубий тавсияномалари ишлаб чиқилган (Иммунология ва инсон геномикаси институти илмий кенгашининг кенгашининг 2025-йил 24-январдаги №1-сонли баённомаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассаси Навоий филиали бўйича 12.05.2025 йилдаги №68-сонли ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассаси Бухоро филиали бўйича 07.05.2025 йилдаги № 35-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 04.11.2025 й. 28/14-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: иссиқ иқлим шароитида аёллар физиологик ҳомиладорлигида антенатал парвариш сифатини ошириш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратларни камайтириш, перинатал касаллик ва ўлим хавфини камайтириш хамда хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассасининг Навоий ва Бухоро филиаллари амалий фаолиятларига жорий этилиши иссиқ иқлим шароитида яшовчи физиологик хомиладорлиги бўлган аёлларда яллиғланишга хос ва қарши цитокинлар миқдорини аниқлаш усулини қўллаш хар бир беморни даволаш учун сарфланган маблағни 624000 сўмгача тежаш ва стационарда беморнинг стационарда бўлган кунлари учун 475310 сўм иқтисодий самарадорлик бериши асосланган; хулоса: физиологик ҳомиладорликда ангиоген (TGFβ, VEGFA, PLGF) ва антиангиоген (sFlt-1) омиллар миқдорларининг гестацион давр ҳафталари бўйича кескин ортиши динамикаси фетоплацентар қон айланишининг физиологик мослашуви ва туғруқ жараёнига тайёргарлик холатига олиб келиши асосланган;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор нормал туғруқ жараёни ривожланиши сабабли яллиғланишга хос (IL-1β, IL-6, IL-8, TNFα) цитокинлар миқдорининг кескин ортиши, яллиғланишга қарши (IL-4,IL-10) цитокинлар ва ангиоген (TGFβ, VEGFA, PLGF) омиллар миқдорининг ишонарли камайиши фонида антиангиоген (sFlt-1) омилнинг миқдори ўсишда давом этиши аниқланганлиги бўйича «Физиологик хомиладорлиги бўлган аёлларда яллиғланишга хос ва қарши цитокинлар миқдори» услубий тавсияномалари ишлаб чиқилган (Иммунология ва инсон геномикаси институти илмий кенгашининг кенгашининг 2025-йил 24-январдаги №1-сонли баённомаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассаси Навоий филиали бўйича 12.05.2025 йилдаги №68-сонли ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассаси Бухоро филиали бўйича 07.05.2025 йилдаги № 35-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 04.11.2025 й. 28/14-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: иссиқ иқлим шароитида аёллар физиологик ҳомиладорлигида антенатал парвариш сифатини ошириш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратларни камайтириш, перинатал касаллик ва ўлим хавфини камайтириш хамда хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассасининг Навоий ва Бухоро филиаллари амалий фаолиятларига жорий этилиши иссиқ иқлим шароитида яшовчи физиологик хомиладорлиги бўлган аёлларда яллиғланишга хос ва қарши цитокинлар миқдорини аниқлаш усулини қўллаш хар бир беморни даволаш учун сарфланган маблағни 624000 сўмгача тежаш ва стационарда беморнинг стационарда бўлган кунлари учун 475310 сўм иқтисодий самарадорлик бериши асосланган; хулоса: нормал туғруқ жараёни ривожланишида яллиғланишга хос (IL-1β, IL-6, IL-8, TNFα) цитокинлар миқдорининг кескин ортиши, яллиғланишга қарши (IL-4,IL-10) цитокинлар ва ангиоген (TGFβ, VEGFA, PLGF) омиллар миқдорининг ишонарли камайиши фонида антиангиоген (sFlt-1) омилнинг миқдори ўсишда давом этиши асосланган;
бешинчи илмий янгилик: илк бор физиологик ҳомиладорлик кечишини баҳолаш учун ишлаб чиқилган (цитокин, ангиоген ва клиник кўрсаткичларни ўз ичига олган) интеграл индексни (PPI - Pregnancy Physiology Index) қўлланилиши сабабли ҳомиладорликда асоратлар ривожланишини 2–4 ҳафта аввал башоратлаш имконини бериши исботланганлиги бўйича «Физиологик хомиладорлиги бўлган аёлларда яллиғланишга хос ва қарши цитокинлар миқдори» услубий тавсияномалари ишлаб чиқилган (Иммунология ва инсон геномикаси институти илмий кенгашининг кенгашининг 2025-йил 24-январдаги №1-сонли баённомаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассаси Навоий филиали бўйича 12.05.2025 йилдаги №68-сонли ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассаси Бухоро филиали бўйича 07.05.2025 йилдаги № 35-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 04.11.2025 й. 28/14-сонли хулосаси); ижтимоий самарадорлиги: иссиқ иқлим шароитида аёллар физиологик ҳомиладорлигида антенатал парвариш сифатини ошириш, даволаш тактикасини оптималлаштириш, асоратларни камайтириш, перинатал касаллик ва ўлим хавфини камайтириш хамда хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассасининг Навоий ва Бухоро филиаллари амалий фаолиятларига жорий этилиши иссиқ иқлим шароитида яшовчи физиологик хомиладорлиги бўлган аёлларда яллиғланишга хос ва қарши цитокинлар миқдорини аниқлаш усулини қўллаш хар бир беморни даволаш учун сарфланган маблағни 624000 сўмгача тежаш ва стационарда беморнинг стационарда бўлган кунлари учун 475310 сўм иқтисодий самарадорлик бериши асосланган; хулоса: физиологик ҳомиладорлик кечишини баҳолаш учун ишлаб чиқилган (цитокин, ангиоген ва клиник кўрсаткичларни ўз ичига олган) интеграл индекс (PPI - Pregnancy Physiology Index) ҳомиладорликда асоратлар ривожланишини 2–4 ҳафта аввал башоратлаш имконини бериши асосланган.