Китайбеков Султанбек Маратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикасида ғаллачилик хизматчиларининг овқатланишини мувофиқлаштиришни гигиеник асослаш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tib3523.
Илмий раҳбарлар: Худайберганов Анатолий Сагатбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария, гигиена ва касб касаликлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумақулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Файзибоев Пирмамат Нормаматович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси ғаллачилик хизматчиларининг ҳақиқий овқатланиш рационини аҳоли ва индивидуал даражаларда таҳлил қилиш асосида уларнинг овқатланишини оптималлаштириш дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
24 соатлик хронометраж усули асосида, жинс, мавсумий омиллар ва кундалик фаолият тузилишини ҳисобга олган ҳолда, ғаллачилик соҳаси ишчиларининг ўртача кунлик энергия сарфи хусусиятлари, яъни ёз-куз мавсумида эркакларнинг энергия сарфи қиш-баҳор мавсумига нисбатан 2,54 %га ошиши, аёлларда эса нисбатан барқарор даражада сақланиши асосланган;
ғаллачилик соҳаси ишчиларининг қиш-баҳор ва ёз-куз мавсумларида ҳақиқий овқатланишининг миқдорий тавсифини ва озиқ-овқат хавфсизлигининг барқарор кўрсаткичларини комплекс баҳолаш асосида сут, мева ва балиқ маҳсулотларининг сезиларли танқислиги, гуруч, шакар, маргарин ва ош тузини ортиқча истеъмоли фонида витаминлар ва асосий озуқа моддаларининг етарли эмаслиги исботланган;
ғаллачилик соҳаси ходимларининг кунлик рационида маккажўхори асосида тайёрланган миллий маҳсулотларнинг функционал ва гигиеник аҳамияти ҳамда уларнинг буғдой унидан тайёрланган маҳсулотларга нисбатан макро- ва микронутриентлар, аминокислоталар миқдори жиҳатдан устунлиги исботланган;
ғаллачилик соҳаси ишчиларнинг кунлик рационига махсус функционал овқат маҳсулотини киритиш бўйича ишлаб чиқилган моделнинг рационнинг биологик қийматини ошириш, витамин ва микроэлементлар билан таъминланиш даражасини яхшилаш ҳамда алиментар бузилишларининг клиник белгиларини камайтиришдаги самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қорақолпоғистон Республикасида ғаллачилик хизматчиларининг овқатланиши мувофиқлаштиришни гигиеник асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: 24 соатлик хронометраж усули асосида, жинс, мавсумий омиллар ва кундалик фаолият тузилишини ҳисобга олган ҳолда, ғаллачилик соҳаси ишчиларининг ўртача кунлик энергия сарфи хусусиятлари, яъни ёз-куз мавсумида эркакларнинг энергия сарфи қиш-баҳор мавсумига нисбатан 2,54 %га ошиши, аёлларда эса нисбатан барқарор даражада сақланиши асосланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2023 йил 6 январда 8-н-р/14-сон билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ишчи ва хизматчилар ўртасида соғлом овқатланиш ҳолатини ўрганиш учун услубий тавсиялар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 12.02.2025 йилдаги 10-сон, Санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бўйича 26.04.2025 йилдаги 09–т–сон ҳамда Санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 26.06.2025 йилдаги 44–сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 4 ноябрдаги 28/06-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жинс, мавсумий ўзгаришлар ва кунлик фаолият тузилишини ҳисобга олган ҳолда энергия сарфи ҳисоб-китобларини қўллаш рационнинг энергия қийматини ҳақиқий юклама билан аниқроқ мувофиқлаштириш, сурункали чарчоқ ва озиқ-овқат етишмовчилиги хавфини камайтириш, шунингдек, касбий хавф гуруҳлари учун иш қобилиятини ва профилактик кузатув сифатини ошириш имконини беради қишлоқ хўжалиги хизмачиларининг ҳаёт сифатини яхшилаш, касбий омиллар билан боғлиқ касалликларни эрта ташхислаш ва олдини олиш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлик: таклиф этилаётган прогностик ёндашувдан фойдаланган ҳолда, тавсия этилган махсус профилактик озиқ-овқат маҳсулотларини мунтазам истеъмол қилиш орқали овқатланиш билан боғлиқ касалликларни стационар шароитида даволашнинг бир кунида ўртача 42000–54000 сўм (даволашнинг бир курси учун 5040000–6480000 сўм) бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: ғаллачилик соҳаси ишчиларининг қиш-баҳор ва ёз-куз мавсумларида ҳақиқий овқатланишининг миқдорий тавсифини ва озиқ-овқат хавфсизлигининг барқарор кўрсаткичларини комплекс баҳолаш асосида сут, мева ва балиқ маҳсулотларининг сезиларли танқислиги, гуруч, шакар, маргарин ва ош тузини ортиқча истеъмоли фонида витаминлар ва асосий озуқа моддаларининг етарли эмаслиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2023 йил 6 январда 8-н-р/14-сон билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ишчи ва хизматчилар ўртасида соғлом овқатланиш ҳолатини ўрганиш учун услубий тавсиялар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 12.02.2025 йилдаги 10-сон, Санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бўйича 26.04.2025 йилдаги 09–т–сон ҳамда Санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 26.06.2025 йилдаги 44–сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 4 ноябрдаги 28/06-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: алиментар хавфларнинг барқарор профилини аниқлаш (сут ва балиқ маҳсулотлари, мевалар ва витаминлар етишмовчилигида айрим тозаланган маҳсулотлар ва тузнинг ортиқчалиги) юқумли бўлмаган касалликларнинг хавф омилларини эрта аниқлаш, манзилли санитария-маърифий қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ ҳудудларида профилактика тадбирларини янада асосли режалаштириш учун замин яратади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилаётган прогностик ёндашувдан фойдаланган ҳолда, тавсия этилган махсус профилактик озиқ-овқат маҳсулотларини мунтазам истеъмол қилиш орқали овқатланиш билан боғлиқ касалликларни стационар шароитида даволашнинг бир кунида ўртача 42000–54000 сўм (даволашнинг бир курси учун 5040000–6480000 сўм) бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: ғаллачилик соҳаси ходимларининг кунлик рационида маккажўхори асосида тайёрланган миллий маҳсулотларнинг функционал ва гигиеник аҳамияти ҳамда уларнинг буғдой унидан тайёрланган маҳсулотларга нисбатан макро- ва микронутриентлар, аминокислоталар миқдори жиҳатдан устунлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2023 йил 6 январда 8-н-р/14-сон билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ишчи ва хизматчилар ўртасида соғлом овқатланиш ҳолатини ўрганиш учун услубий тавсиялар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 12.02.2025 йилдаги 10-сон, Санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бўйича 26.04.2025 йилдаги 09–т–сон ҳамда Санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 26.06.2025 йилдаги 44–сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 4 ноябрдаги 28/06-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: профилактик овқатланишнинг арзон ва маданий жиҳатдан мақбул таркибий қисми сифатида жўхори асосидаги анъанавий маҳсулотлардан фойдаланишни асослаш дала шароитида рационнинг озуқавий зичлигини яхшилашнинг амалий имкониятларини кенгайтиради, тавсияларга амал қилишни оширади ва ходимларнинг одатий овқатланиш тузилишини ўзгартирмасдан саломатлигини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги ходимларининг саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг меҳнат қобилиятини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилаётган прогностик ёндашувдан фойдаланган ҳолда, тавсия этилган махсус профилактик озиқ-овқат маҳсулотларини мунтазам истеъмол қилиш орқали овқатланиш билан боғлиқ касалликларни стационар шароитида даволашнинг бир кунида ўртача 42000–54000 сўм (даволашнинг бир курси учун 5040000–6480000 сўм) бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: ғаллачилик соҳаси ишчиларнинг кунлик рационига махсус функционал овқат маҳсулотини киритиш бўйича ишлаб чиқилган моделнинг рационнинг биологик қийматини ошириш, витамин ва микроэлементлар билан таъминланиш даражасини яхшилаш ҳамда алиментар бузилишларининг клиник белгиларини камайтиришдаги самарадорлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2023 йил 6 январда 8-н-р/14-сон билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ишчи ва хизматчилар ўртасида соғлом овқатланиш ҳолатини ўрганиш учун услубий тавсиялар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 12.02.2025 йилдаги 10-сон, Санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бўйича 26.04.2025 йилдаги 09–т–сон ҳамда Санитария–эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 26.06.2025 йилдаги 44–сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 4 ноябрдаги 28/06-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: дончилик ходимлари рационига ихтисослаштирилган функционал озиқ-овқат маҳсулотини киритиш асосий витаминлар ва микронутриентлар билан таъминланишни яхшилайди, овқатланишнинг умумий биологик қийматини оширади ва овқатланиш бузилишларининг клиник кўринишларини (шу жумладан стоматологик белгиларни) камайтиради. Бу эса Оролбўйи шароитида меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш ва озиқ-овқатга боғлиқ патологиянинг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнат қобилиятини самарадорлигини ошириш, касалликларни олдини олиш, ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилаётган прогностик ёндашувдан фойдаланган ҳолда, тавсия этилган махсус профилактик озиқ-овқат маҳсулотларини мунтазам истеъмол қилиш орқали овқатланиш билан боғлиқ касалликларни стационар шароитида даволашнинг бир кунида ўртача 42000–54000 сўм (даволашнинг бир курси учун 5040000–6480000 сўм) бюджет маблағлари иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish