Маткаримова Шохиста Хабибуллаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимоясиҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тарихий мавзудаги асарлар таржимасида миллийликни акс эттиришнинг лингвомаданий хусусиятлари” мавзусидаги 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2025-йил 1-сон B2025.1.PhD/Fil5712
Илмий раҳбар: Машарипова Наргиза Отахоновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети ҳузуридаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD. 03/2025.27.12.Fil.22.04 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор. Турсунов Акмал Хамиджонович, филология фанлари доктори, доцент. Тешабоева Зиёда Қодировна, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарихий асарлардаги реалиялар ва лакуналарнинг инглиз тилига таржима жараёнида юзага келадиган лингвомаданий муаммоларни аниқлаш, уларнинг адекват таржима ечимларини қиёсий таҳлил асосида белгилаш ҳамда таржимада тарихийлик ва миллийликни ифодалашнинг самарали усулларини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
таржима жараёнида лингвомаданий омилларнинг таъсири тизимли равишда таҳлил қилиниб, тил ва маданиятнинг ўзаро боғлиқлиги ҳамда ўзбек тарихий асарларидаги миллий ва тарихий компонентларнинг инглиз тилига адекват ўтказилиш механизмлари илмий жиҳатдан асосланган;
Улуғбек хазинаси”, “Султон Жалолиддин Хоразмшоҳ Покистонда” ва “Хоразмнома” асарларида учрайдиган реалияларнинг инглиз тилига таржимаси қиёсий ўрганилиб, уларнинг лингвомаданий табиатини акс эттирувчи янги тасниф таклиф қилинди. Хусусан, адабиётга оид реалиялар, солиқ терминлари, уруғ-жамоа номлари алоҳида гуруҳ сифатида илмий муомалага киритилган;
тарихий матнларда учрайдиган реалияларнинг таржимасида қўлланиладиган стратегияларнинг функсионал устуворлиги аниқланиб, давлат бошқаруви ва ономастик бирликларда транслитерация/транскрипсия, диний реалияларда адаптация ва синонимик алмаштириш, хўжалик-солиқ терминларида эса тасвирий изоҳ ва умумлаштиришнинг самарали механизмлари илмий асосда далилланган;
лакуна ва лакунарликнинг назарий ва амалий хусусиятлари янги типологик ёндашув асосида ўрганилиб, абсолют лакуналарда генерализация ва транскрипсиянинг, нисбий лакуналарда синонимик алмаштиришнинг, услубий лакуналарда эса адаптация стратегиясининг қўлланиш қонуниятлари аниқланган;
таржима амалиётида реалия ва лакуналар қўлланиши бўйича статистик таҳлил амалга оширилиб, ўзбек тарихий асарларининг инглиз тилига таржимасида энг кўп учрайдиган лингвомаданий бирликлар ва уларнинг таржима моделлари илк бор статистик жиҳатдан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек тарихий романларининг инглизча таржимасида тарихийлик ва миллийликни акс эттиришнинг лингвомаданий хусусиятлари тадқиқи юзасидан олинган натижалар асосида:
диссертациянинг таржима жараёнида мутаржимлар дуч келиши мумкин бўлган бирор халқ турмуш тарзи, маданиятига оид бўлган сўзлар, яʼни реалияларни таржима қилишдаги қийинчиликлар ва турли маданиятлар ўртасидаги фарқлар таҳлил қилинган хулосалардан, шунингдек, “Улугʻбек хазинаси”, “Султон Жалолиддин Хоразмшоҳ Покистонда”, “Хоразмнома” (учинчи китоб) тарихий асарларида учровчи реалиялар таржимасида транслитерация, транскрипсия, адаптация, синонимик алмаштириш, тасвирлаш ва умумлаштириш усуллари энг сермаҳсул таржима усуллари эканлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023–2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сон “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қарашли Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 05-сентябрдаги №04-04-1/4988-маълумотномаси). Натижада лойиҳада эквиваленциз лексемаларни таржима қилиш ҳамда сўзларнинг муқобил вариантини танлаш бўйича муваффақиятли стратегиялар ҳам таклиф қилинган;
реалиялар таржимасида таржимонлар омилининг аҳамияти катта экани, хусусан, И.Тўхтасинов, Н.Машарипова каби таржимонлар реалиялар таржимасида кўпроқ транслитерация ва изоҳ бериш усулидан фойдаланишгани, Шоҳруҳмирзо Исмоилов эса кўпроқ муқобилини топиш, мослаштириш ёки синоним сўзини қўллаш усулларидан фойдалангани ҳақидаги илмий натижалардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2024-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104209. “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қарашли Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 06-августдаги №01/4-3457-сон маълумотномаси). Натижада таржима жараёнида мутаржимлар фактори таржима жараёнига таъсир қилиши мумкинлиги асосида ўзбек тили морфолексикони базаси бойитилган;
бошқа тилларда эквиваленти бўлмаган мутлоқ лакуналарни таржима қилишда мутаржимларнинг умумийлаштириш ва транскрипсия усулларидан, нисбий лакуналар таржимасида синонимидан фойдаланиш услубидан, услубий лакуналар таржимасида эса адаптация усулидан фойдаланишгани ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғига асосан нашрга узатилган Филология ва тилларни ўқитиш йўналишидаги талабалар учун Интегратед лангуаге скиллс номли ўқув қўлланмада фойдаланилган. Ўқув қўлланмани рўйхатга олиш рақами 218-252. Бу ҳақида Урганч давлат педагогика институтининг 2025-йил, 18-сентябрдаги 04-21/2315-сон маълумотномасида кўрсатиб ўтилган. Натижада талабаларнинг таржима жараёнида дуч келишлари мумкин бўлган лакуналарни иккинчи бир тилга ўгиришда қандай усуллардан фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги назарий ва амалий билимлари ошишига эришилган;
ишнинг реалиялар таржимаси жараёнига унинг турлари таъсирининг катта экани, жумладан, давлат бошқарувига оид сўзлар, ономастик реалиялар таржимасида кўпроқ транслитерация ва транскрипсия усулидан фойдаланилгани, динга оид сўзлар таржимасида адаптация ёки синонимик алмаштириш усулидан фойдаланилгани, солиқ номлари таржимасида кўпинча тасвирий ва умумлаштириш усулларидан фойдаланилгани ҳақидаги илмий хулосаларидан Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2025-йил 8-апрел куни эфирга узатилган “Ассалом Хоразм” дастурида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 08-апрелдаги 138-сон маълумотномаси). Натижада адабий-бадиий, маънавий-маърифий радиоешиттиришларнинг илмий-оммабоплиги, илмий-маънавий савияси ошиши ҳамда тингловчиларга ўзбек тилидаги тарихий асарларнинг инглиз тилига таржималари таркибидаги реалиялар таржимаси ва ўзига хосликлари кенгроқ етиб бориши таъминланган.