Жўраев Олим Исмоиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Талабаларнинг амалий кўникмаларини ВР технологиялар асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped5662
Илмий раҳбар: Сариев Рустам Бобомурадович, педагогика фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи:
Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:
Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.16.03
Расмий оппонентлар:
1. Самиева Шахноз Хикматовна. Бухоро давлат техника университети профессори, педагогика фанлари доктори (DSc), (ихтисослик шифри 13.00.02) Илмий кенгаш аъзоси;
2. Жамилов Юсуф Юнус ўғли. Навоий давлат университети доценти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), (ихтисослик шифри 13.00.02) ;
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
ВР технологиялар асосида талабаларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ВР технологияларидан фойдаланиб, амалий машғулот мазмунини ўзлаштириш, индивидуал ва жамоавий талаблар асосида ўқитишга қаратилган машғулотларнинг мослашувчанлик даражаси амалий кўникмаларнинг талаблари ва хусусиятларига босқичма-босқич мослаштириб бориш асосида аниқлаштирилган;
талабаларни амалий кўникмаларини ВР технологиялари асосида ривожлантиришни методик моделининг мазмунли-мақсадли, таркибий-ташкилий ҳамда натижавий блоклари технологик, мақсадли дастурий, педагогик индивидуаллаштириш ва психологик жиҳатдан ижобий таъсирларни кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
ВР амалий муҳитидан фойдаланиб, “Компютер тизимлари ва тармоқлари” фанидан талабаларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш методикаси фикрлаш дизайни (Дизайн тҳинкинг), лойиҳа (Прожеcт метҳод) ва вазиятлар таҳлили (Ситуатионал аналйсис) методларига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг ВР амалий муҳитда амалий билим ва кўникмаларини ривожланганлик даражаларини аниқлашнинг (Интеллектуал, ижодий, креатив ва қисман изланувчи) мезонлари ўқув жараёнининг педагогик хусусиятлари, ўқув мақсадлари ва талабалар кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган таҳлиллар асосида аниқлаштирилган ҳамда олинган педагогик тажриба-синов натижалари математик-статистик таҳлил қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Компютер тизимлари ва тармоқлари” фанини ўқитишда электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган методик, амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
бўлажак муҳандисларнинг амалий кўникмаларини ВР технологиялари асосида ривожлантиришни методик моделининг мазмунли-мақсадли, таркибий-ташкилий ҳамда натижавий блоклари технологик, мақсадли дастурий, педагогик индивидуаллаштириш ва психологик жиҳатдан ижобий таъсирларни кенгайтириш асосида ўқитишга оид методик тавсиялардан “Таълимда ВР технологиялари” ҳамда “Иқтисодиётда ахборот-коммуникацион технологиялар ва тизимлар” ўқув қўлланмалари мазмунига сингдирилган(Олий таълим, фан ва иновациялар вазирлигининг 2025 йил 27 февралдаги 02/01-01-78 сон малумотномаси). Мазкур қўлланмалар Олий таълим муассасалари ўқув жараёнини инновацион ёндашувлар асосида ташкил этишга, бўлажак муҳандисларнинг касбий ва амалий кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
ВР амалий муҳитдан фойдаланиб «Компютер тизимлари ва тармоқлари» фанидан талабаларнинг машғулотлар жараёнларида амалий кўникмалари фикрлаш дизайни (Дизайн тҳинкинг), лойиҳа (Прожеcт метҳод) ва вазиятлар таҳлили (Ситуатионал аналйсис) методларигага устуворлик бериш орқали ривожлантирилган(Олий таълим, фан ва иновациялар вазирлигининг 2025 йил 27 февралдаги 02/01-01-78 сон малумотномаси). Мазкур таклиф ва методлар Олий таълим муассасаларида амалий машғулотларни ўқитиш мазмунини такомиллаштиришга ёрдам берган;
ишлаб чиқилган ВР амалий муҳити мултимедиали ахборот тизими асосида яратилган электрон таълим ресурсларини қўллашга оид методик тавсиялар ва таклифларидан 610170-ЭПП-1-2019-1-ЭС-ЭППКА2-CБФИЕЖП ЭЛБА – “Марказий Осиёда “БигДата Интеллигент Аналйсис” бўйича ўқув ва илмий марказларни ташкил қилиш ва курсларни ишлаб чиқиш” мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган(2025 йил 24 феврал 1-1-01/02-920-сондаги малумотнома). Мазкур материаллар талабаларнинг амалий ва тажриба машғулотларини, ҳамда мустақил таълимини самарали ташкил қилишга хизмат қилган;
талабаларнинг ВР амалий муҳитда амалий билим ва кўникмаларини ривожланганлик даражаларини аниқлашнинг (Интелектуал, ижодий, креатив ва қисман изланувчи) мезонлари ўқув жараёнининг педагогик хусусиятлари, ўқув мақсадлари ва талабалар кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган таҳлиллари Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган Академик инновациялар фондининг
(АИФ 2/20) -“Техник йўналишдаги олий ўқув юртларида шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида малакали муҳандисларни тайёрлаш сифатини ва ўқитувчилар малакасини ошириш“ мавзусидаги халқаро лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (2025 йил 21 апрел 4/05-87/409-сондаги малумотнома).Мазкур ёндашувлар бўлажак муҳандисларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш, замонавий технологиялар билан ишлаш салоҳиятини ошириш ҳамда амалий муаммоларга инновацион ечимлар топиш қобилиятини шакллантиришга хизмат қилган.
Мазкур диссертация тадқиқоти натижалари бўйича олинган маълумотлар ўқув жараёнига жорий этилган.