Қамбарова Лобар Атҳамбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида сенсор афазия”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3671.
Илмий раҳбар: Холманова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01 (бир марталик кенгаш).
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Усманова Шоира Рустамовна; филология фанлари доктори, профессор   Султонова Шохиста Мухаммаджановна.
 Етакчи ташкилот: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
  II.Тадқиқотнинг мақсади: сенсор афазияга оид гипотезаларнинг ўзбек тилидаги нутқ бузилишига  мувофиқлик даражасини текшириш, тил ва тафаккур алоқадорлигини нутқий бузилишларнинг когнитив қобилиятларга таъсири асосида илмий асослаш.
  III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нейролингвистика соҳасидаги жаҳон тажрибасига асосланиб,  нейровизуализация воситалари (фМРИ, ЭЕГ) асосида ўтказилган хориж тадқиқотларидаги сенсор афазияда мия чакка бурмасининг юқори ва ўрта қисмлари ҳам зарарланиши ҳақидаги далиллар негизида ўзбек тилидаги сенсор афазия хусусиятлари очиб  берилган; 
ўзбек тилидаги сенсор афазияда лингвистик кўникмаларнинг сақланганлигини текшириш учун ишлаб чиқилган номлаш, семантик мувофиқликни топиш, такрорлаш, ўқиш каби босқичлар учун ишлаб чиқилган топшириқлар асосида турли тилларда нутқ бузилишига хос умумий хусусиятлар билан бирга алоҳида белгилар  мавжудлиги исботланган; сенсор афазияга учраган   спонтан нутққа хос хусусиятлар  далилланган;
афазия таснифи ва турлари, рус, инглиз, турк тилларидаги ўзига хослиги, лексик-семантик кириш, фонологик фарқлаш хусусиятлари таҳлил қилинган; ўзбек тилидаги сенсор афазияда нутқнинг фонетик-фонологик фарқланишида, лексик ифодасида бузилиш кузатилиши, шикастланиш даражасига қараб семантик тизимнинг нисбатан сақланиб қолиши асосланган; реал нутқ материаллари таҳлил қилиниб, ўзбек тилидаги сенсор афазияда номлаш, такрорлаш ва автоматик нутқда бузилиш аниқланган;
    БАЕ (Билингуал Апҳасиа Эхаминатион) ҳамда КАТ (Кетуcкй Апҳасиа Эхаминатион) тестлари асосида она тили ўзбек тили бўлган, инсулт натижасида сенсор афазия ташхиси қўйилган беморлардаги лингвистик кўникмаларнинг сақланганлик даражаси белгиланган, сенсор афазия асосида  лингвистик ва когнитив кўникмалар ўртасидаги ўзаро узвий боғлиқлик   аниқланган, такрорлаш, ўқиш, ёзиш, автоматлашган нутқ, нутқ  равонлиги ва семантик қарама-қаршиликнинг сақланганлик даражасини аниқлаш орқали тил ва тафаккур алоқадорлиги тажриба материаллари асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги сенсор афазиянинг хусусиятларини  таҳлил қилиш асосида: 
нейровизуализация воситалари (фМРИ, ЭЕГ) асосида ўтказилган хориж тадқиқотларида сенсор афазияда мия чакка бурмасининг юқори ва ўрта қисмлари ҳам зарарланиши исботланган ўринлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021 –  2023-йилларда бажарилган РЗ – 202004165 рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларни ривожлантирувчи электрон платформа яратиш (олима аёллар гранти)” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 5-ноябрдаги 01-3162-сон маълумотномаси). Натижада электрон платформа нейролингвистик тадқиқотларнинг йўналиши, мазмуни, усулларига оид  маълумотлар билан бойитилган; 
тадқиқотда фойдаланилган БАЕ (Билингуал Апҳасиа Эхаминатион) ҳамда КАТ (Кетуcкй Апҳасиа Эхаминатион) тестлари асосида сенсор афазия ташхиси қўйилган беморлардаги лингвистик кўникмаларнинг сақланганлик даражаси, реал нутқ материаллари таҳлил қилинган қисмлардан, ўзбек тилидаги сенсор афазияда номлаш, такрорлаш ва автоматик нутқда бузилиш аниқланган таҳлилий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022 –  2024-йилларда бажарилган ИЛ – 402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш)” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 5-ноябрдаги 01-3162-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа илмий-назарий консепсиясининг  янги фикр-мулоҳазалар билан бойишига эришилган;
ўзбек тилидаги сенсор афазияда лингвистик кўникмаларнинг сақланганлигини текшириш учун ишлаб чиқилган номлаш, оғзаки эшитиш дискриминацияси, такрорлаш, ўқиш каби босқичлар учун тайёрланган топшириқ материалларидан, турли тиллардаги нутқ бузилишига хос умумий жиҳатлар билан бирга алоҳида хусусиятлар мавжудлиги даллилланганига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021 –  2023-йилларда бажарилган РЗ –  202004165 рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларни ривожлантирувчи электрон платформа яратиш (олима аёллар гранти)” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 5-ноябрдаги 01-3162-сон маълумотномаси). Натижада электрон платформа материаллари нутқнинг нейролингвистик хусусиятларига оид маълумотлар асосида такомиллаштирилган;
афазия таснифи ва турлари, рус, инглиз, турк тилларидаги ўзига хослиги, лексик-семантик кириш,  фонологик фарқлаш хусусиятлари таҳлил қилинган  ўринлардан, шунингдек, афазияда такрорлаш ва бошқа когнитив кўникмаларнинг сақланиб қолганлиги она тили ўзбек тили бўлган, инсулт натижасида сенсор афазия ташхиси қўйилган беморлар билан ўтказилган тажриба таҳлилларидан, сенсор афазияда нутқни тиклаш учун ишлаб чиқилган лингвистик машқларга оид илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих тилга кирганда” кўрсатув дастурини тайёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 27-февралдаги 01-33/112-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув  мазмунига нутқ ва тафаккур алоқадорлигига доир илмий далиллар сингдирилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish