Тасматова Нилуфар Чориевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳайдар Хоразмий “Гулшан ул-асрор” асарининг лексик-семантик ва стилистик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Fil1092.
Илмий раҳбар: Дадабоев Ҳамидулла Арипович, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01.
Расмий оппонентлар: Мухаммедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор; Убайдуллаев Алишер Абдусаломович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: “Гулшан ул-асрор” асарида қўлланган лексик бирликларнинг статистик таҳлилини амалга ошириш, мавзуий гуруҳлар доирасида тавсифлаш, ўз ва ўзлашма қатламга мансуб сўзларнинг тарихий-этимологик ҳамда уларда содир бўлган семантик ҳодисаларни таҳлил қилиш, луғавий бирликларнинг лингвоестетик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилшунослигида илк бор “Гулшан ул-асрор” маснавийси сўз бойлигининг статистик , семантик, стилистик хусусиятлари илмий асосланган;
маснавийда келтирилган сўз бойлиги ўн бешта йирик мавзу гуруҳга ажратилган ҳолда лингвостатистик таҳлил амалга оширилган, обиданинг ХВ юзйил ўзбек тили лексикасининг тараққиётидаги ўрни далилланган;
маснавий луғат бойлигидаги 2031 та сўзнинг генезиси аниқланиб, ўз ва ўзлашган қатламлар нисбати белгиланган ҳолда, уларнинг ўзига хос жиҳатлари очиб берилган;
“Гулшан ул-асрор” лексикасидаги шаклдошлик, маънодошлик, зид маънолилик ҳамда кўп маънонилик, маъно кўчиши, такрор, ўхшатиш, муболаға сингари ҳодисалар асар бадиятининг жозибадорлигини кучайтиргани, хусусан, нарса-буюм, белги-хусусият, ҳаракат-ҳолатларнинг маъно кўчиши ёрдамида номланиши, лексик-семантик жараёнлар асосида ўзбек адабий тилининг ХИВ-ХВ юзйилдаги сўз бойлиги, бадиий имкониятлари очиб берилган ва лотин графикаси асосидаги янги ўзбек алифбосида асар матни нашр қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳайдар Хоразмийнинг “Гулшан ул-асрор” маснавийси лексикаси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Гулшан ул-асрор” асари сўз бойлигининг статистик, семантик, стилистик хусусиятлари асосида ўзбек тили тарихий тараққиёти, унинг адабий тил сифатида шаклланиши, лингвостатистикаси, тарихий лексикологиянинг назарий қоидаларига таянган ҳолда манба тилининг характерли жиҳатлари, шунингдек, манба луғат бойлигини қадимги туркий тил ва эски туркий тилнинг дастлабки ёдгорликларида қайд этилган лексик бирликлар, ҳозирги ўзбек адабий тили билан қиёсий ўрганиш орқали уларнинг муштарак ҳамда фарқли томонлари, тарихий тараққиёти, архаизмланинг ўзига хос хусусиятларига доир илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетида 2018 – 2020-йилларда бажарилган ПЗ-20170927147 рақамли “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 5-январдаги №04/1-10-сон маълумотномаси). Натижада, дастурнинг лексик базасини яратишда туркий тилда битилган асарлар лексикаси ижтимоий воқелик ҳақида маълумот берибгина қолмасдан, тил ва маданият муносабатлари, халқ дунёқараши, урф-одатлари, лексик-семантик жараёнларни ёритиб беришда муҳим илмий манба бўлиб хизмат қилган;
маснавий сўз бойлиги ўн бешта йирик мавзу гуруҳга ажратилган ҳолда лингвостатистик таҳлили, манбанинг ХВ юзйиллик ўзбек тили лексикасининг тараққиётидаги ўрни, ижтимоий-сиёсий, китобатчилик, таълим-тарбия, теоним, зооним, фитоним каби мавзу гуруҳларга доир лексик бирликларнинг қўлланиш доираси билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетида 2021 – 2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йилнинг 5-январдаги №04/1-9-сон маълумотномаси). Натижада, электрон платформа яратишда тарихий лексикология, тил маданияти, нутқ одоби, таълим-тарбия борасидаги қарашлар ва уларни англатувчи лексемалар, шунингдек, истилоҳларнинг маъновий-вазифавий жиҳатдан ўрганиш учун зарур материаллар муҳим илмий манба вазифасини ўтаган;
ўзбек тили тарихий лексикасига оид лексемалар генезиси, ўз ва ўзлашган қатламлар нисбати белгиланган ҳолда, улар семасининг миллий-ментал хусусиятлари таҳлили, оламнинг лисоний манзарасини ифодалашда лексик бирликларнинг ўрни, халқнинг этник, маданий, диний ва дунёвий хусусиятларини акс эттирганлиги ҳақидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетида 2018–2020-йилларда бажарилган ПЗ -20170927147 рақамли “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 5-январдаги №04/1-10-сон маълумотномаси). Натижада, олий ва умумтаълим муассасалари тизимида туркий халқлар учун умумий консепт остида шаклланган лексемаларни генеалогик томондан ўрганиш, ўз ва ўзлашма лексемаларнинг ўзига хос хусусиятлари очиш каби масалаларга ойдинлик киритиб, лингвистик таҳлиллар мазмунини бойишига эришилган;
ўзбек тили лексикологиясини ўрганишга оид ҳаракатларда шаклдошлик, маънодошлик, зид маънолилик ҳамда кўп маънонилик, маъно кўчиши, такрор, ўхшатиш, муболаға сингари ҳодисалар асар бадиятининг жозибадорлигини кучайтиргани, хусусан, нарса-буюм, белги-хусусият, ҳаракат-ҳолатларнинг маъно кўчиши ёрдамида номланиши, лексик-семантик жараёнлар асосида ўзбек адабий тилининг ХИВ-ХВ юзйилликлардаги сўз бойлиги, бадиий имкониятлари очиб берилган ҳолда тил таркиби таҳлилига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетида 2021 – 2023-йилларда бажарилган ПЗ -2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 5-январдаги №04/1-9-сон маълумотномаси). Натижада, тарихий истилоҳлар, историзм, архаизмларни аниқлаш, сўзларни луғат таркибига бўлиш, уларнинг этимологиясини ёритиш, омоним, синоним, антонимларни фарқлаш, сўзларнинг маъно тараққиётини очиш каби масалаларга ойдинлик киритилиб, электрон платформа учун илмий асосланган лингвистик таҳлил базаларидан бири бўлиб хизмат қилган.