Рузметов Шаҳзодбек Улуғбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий ва Ломеъий Чалабий “Фарҳод ва Ширин” достонларининг қиёсий таҳлили”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Fil4472.
Илмий раҳбар: Юсупова Дилнавоз Раҳмоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01.
Расмий оппонентлар: Эркинов Афтондил Содирханович, филология фанлари доктори, профессор; Содиқов Қосимжон Позилович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Алишер Навоий ва Ломеъий Чалабий “Фарҳод ва Ширин” достонларини ижодий анъана ва индивидуал поетик тафаккурнинг намоён бўлиш шакллари ҳамда усулларига кўра илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Усмонли шоири Ломеъий Чалабий адабий мероси ўзбек адабиётшунослигига олиб кирилганлиги ва жаҳон адабиётшунослигида Алишер Навоий ва Ломеъий Чалабий “Фарҳод ва Ширин” достонларининг қиёсий таҳлили илк маротаба монографик планда амалга оширилганлиги, унинг адабиётшуносликдаги аҳамияти назарий жиҳатдан очиб берилган;
“Фарҳод ва Ширин” достонларининг сюжет хусусиятлари ва композиция поетикаси қиёсий жиҳатдан текширилиб, Ломеъий достонидаги лирик жанрлар: ғазал, қасида, таржиъбанд, таркиббанднинг достон мазмуни ва ижодкор ғоявий ниятини очишдаги ўрни илмий асосланган;
Навоий ва Чалабийнинг бадиий маҳорати достонларда қўлланилган тасвирий воситалар, қофия тизими ва истифода этилган шеърий ўлчовлар асосида очиб берилган ва Навоийнинг бадиий маҳорат борасидаги устунлиги мисоллар асосида исботланилган;
ҳар иккала достонда муаллиф дунёқарашининг асосини ташкил этувчи муқаддималар ва басмала боблари муаллифларнинг бадиий тафаккурини белгиловчи мезон эканлиги қиёсий аспектда очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий ва Ломеъий Чалабий “Фарҳод ва Ширин” достонларининг қиёсий таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳар иккала достонда муаллиф дунёқарашининг асосини ташкил этувчи муқаддималар ва басмала боблари муаллифларнинг бадиий тафаккурини белгиловчи мезон эканлиги қиёсий аспектда ўрганилганлигига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тиллари) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 17-октябрдаги 01-2924-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий консепсияси янги фикр-мулоҳазалар билан бойишига эришилган;
усмонли шоири Ломеъий Чалабий адабий мероси ўзбек адабиётшунослигига олиб кирилганлиги ва жаҳон адабиётшунослигида Алишер Навоий ва Ломеъий Чалабий “Фарҳод ва Ширин” достонларининг қиёсий таҳлили илк маротаба монографик планда амалга оширилганлиги, унинг адабиётшуносликдаги аҳамияти назарий жиҳатдан очиб берилганлигига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган “ИЗ-2021020813 Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 20-ноябрдаги 01-2942-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа илмий аниқликни белгилашга хизмат қилувчи янги илмий-назарий далилий маълумотлар билан бойишига эришилган;
“Фарҳод ва Ширин” достонларининг сюжет хусусиятлари ва композиция поетикаси қиёсий жиҳатдан таҳлил этилган ҳамда Ломеъий достонидаги лирик жанрлар: ғазал, қасида, таржиъбанд, таркиббанднинг достон мазмуни ва ижодкор ғоявий ниятини очишдаги ўрни илмий назарий жиҳатдан далилланганлигига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” фундаментал лойиҳасида (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 17-октябрдаги 01-2923-сонли маълумотномаси). Натижада монография қисмлари илмий аниқлик нуқтайи назаридан янги маълумотлар билан бойитилган;
Алишер Навоий ижодининг усмонли турк адабиётига, хусусан, Ломеъий Чалабий ижодига таъсири, Ломеъий Чалабийнинг адабий мероси, жумладан, “Фарҳод ва Ширин” достони ҳақида янги маълумотлар берилди. “Хамса” таркибидаги достонларнинг композицион ва архитектоник жиҳатлари: сюжет қисмлари, образлар галереяси консептуал ва комплекс таҳлилга тортилди. Достонларнинг ғоявий мундарижаси, муқаддимавий боблар қиёси: ўхшашлик ва фарқли жиҳатлар ёритиб берилди. Ломеъий достони таркибидаги лирик жанрлар ҳамда уларнинг вазн хусусиятлари, Алишер Навоий ва Ломеъий Чалабий достонларининг қофия тизими, маснавийлар таркибида қўлланилган бадиий санъат турлари, икки ижодкорнинг бадиий маҳорат масалаларига оид маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувида фойдаланилган. (“Ўзбекистон” телерадиоканали 2024-йил 7-февралдаги 02-28-186-сонли маълумотномаси) Натижада, теледастур учун тайёрланган материалларнинг мазмуни илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган.