Ходжаев Сарвар Фахреддиновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Соя мойидан лецитин олиш ва уни маргарин саноатида қўллашнинг коллоид-кимёвий асосларини яратиш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари, 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Т889.
Илмий маслаҳатчилар: Абдураҳимов Аҳрор Анварович, техника фанлари доктори, профессор; Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация иши бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.15.08.
Расмий оппонентлар: ЙЎлчиев Аслбек Бахтиёрбекович, техника фанлари доктори, доцент; Саттаров Карим Каршиевич, техника фанлари доктори, доцент; Абдикамалова Азиза Бахтиёровна, кимё фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий рафинацияланмаган соя мойидан фосфолипидларни ажратиб олиш ва уни маргарин саноатида қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рафинацияланмаган соя мойини гидратациялаш жараёнида ултратовуш ва микротўлқиннинг комбинациясини қўллаш олинадиган фосфатид консентрати таркибидаги нейтрал мойнинг миқдори 24% га пасайиши ҳисобига гидратацияланган мойнинг чиқиши анʼанавийга нисбатан 1,7% га ортиши исботланган;
рафинацияланмаган соя мойини микротўлқин ёрдамида гидратация қилиш фосфолипидларни ажратишда эмас, балки фосфолипид чўкмасини коагуляцияланишини жадаллаштириб бериши аниқланган;
гидратация жараёни ҳарорати 70°C, сув миқдори 2%, ултратовушнинг қуввати 100%, давомийлиги 8 минут ва узлюксиз режимда ҳамда микротўлқиннинг қуввати 500W, давомийлиги 2 минут бўлган вақтда максимал 70% гача фосфолипид консентратининг ажралиши ва унинг таркибида нейтрал мой миқдори камлиги аниқланган;
ПCА орқали ултратовуш ва ултратовушнинг микротўлқин билан комбинацияланган усуллари ёрдамида олинган фосфатид консентратларининг
ИҚ-спектрлари бўйича Э322 лецитинига ўхшаши аниқланган ҳамда уларнинг таркибидаги фосфолипидлар миқдорини прогноз қилиш учун ПЛС модели яратилган;
ултратовуш ва ултратовушнинг микротўлқин билан комбинацияланган усуллари ёрдамида олинган фосфатид консентратлари стандартлаш жараёнисиз Э322 учун қўйилган талабларга жавоб бериши аниқланган;
ултратовуш ва ултратовушнинг микротўлқин билан комбинацияланган усуллари ёрдамида олинган лецитинлар Э322 билан таққослаганда сирт таранглиги 2,3-5,8 мН/cм2 га, гидрофил-липофил мувозанати эса 0,3-0,8 бирликка паст ва эмулсия олиш жараёнида коллоид-кимёвий кўрсаткичлари бўйича устунлиги исботланган;
маргарин барқарорлигини ошириш учун эмулгатор сифатида маҳаллий соя лецитинлари ҳамда пахта мойи ва мол ёғи асосида олинган моно- ва диглицеридлардан фойдаланиш имконияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рафинацияланмаган соя мойидан лецитин олиш ва уни маргарин саноатида қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўсимлик мойидан фосфатид консентратини олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№ ИАП 8109). Натижада, лецитин талабларига жавоб берадиган фосфатид консентрати олиш имконини берган;
соя мойини гидратациялаш технологияси “ЧИРЧИҚ ГРАНД САВДО” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноат корхоналари уюшмасининг 2025 йил 28 августдаги КС/3-276-сон маълумотномаси). Натижада, гидратацияланган рафинацияланмаган соя мойининг чиқиши 0,8% га, фосфолипид чўкмаси таркибидаги фосфолипидларнинг миқдорини 31,7 дан 38,5% гача ошириш имконини берган;
ишлаб чиқилган эмулгаторларни қўллаб маргарин ишлаб чиқариш технологияси “ЧИРЧИҚ ГРАНД САВДО” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноат корхоналари уюшмасининг 2025 йил 28 августдаги КС/3-276-сон маълумотномаси). Натижада, эмулгатор сарфини 1,0 дан 0,8% гача камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish