Эсанова Зулфизар Шерали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қарши шаҳри ҳудуди муҳандислик-геологик шароитларининг шаклланиш хусусиятлари”, 04.00.04 – Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/GM294.
Илмий раҳбар: Бегимқулов Дилшод Қаландарович, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” ДМ, DSc.31/2025.27.12.GM.05.01.
Расмий оппонентлар: Джаксимуратов Караматдин Мустапаевич, геология-минералогия фанлари доктори; Ёдгоров Шарофиддин Исматуллаевич, геология-минералогия фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Ўзбекгидрогеология” ДМ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: техногенезнинг ривожланиш шароитида Қарши шаҳри урбанизациялашган ҳудудининг муҳандислик-геологик шароитлари шаклланишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қарши шаҳри бино ва иншоотлари асосидаги грунтларнинг чўкувчанлик ва деформацион хусусиятларига таъсир этувчи омиллар аниқланган;
ғоваклик коеффициенти билан солиштирма боғланиш, ички ишқаланиш бурчаги, нисбий чўкувчанлик ва умумий деформация модули орасидаги корреляцион боғлиқликлар ўрнатилган;
табиий ва техноген омилларнинг кўп компонентлилигини ҳисобга олган ҳолда Қарши шаҳри ва унга туташ ҳудудларнинг муҳандислик-геологик шароитлари баҳоланган;
техноген таъсирларга бардошлилик даражаси бўйича Қарши шаҳри ҳудудининг муҳандислик-геологик раёнлаштириш харитаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қарши шаҳри ва унга туташ ҳудудлар муҳандислик-геологик шароитлари шаклланишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
асос грунтларининг чўкувчанлик ва деформацион хусусиятларига таъсир этувчи аниқланган омиллар мажмуаси “ҚИШЛОҚҚУРИЛИШЛОЙИҲА” Бош лойиҳа институти Давлат муассасаси илмий-амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 2-декабрдаги 34-06/14158-сонли маълумотномаси). Натижалар Қарши шаҳрида ўтказиладиган муҳандислик-геологик тадқиқотларнинг самарадорлиги ва ахборотлилигини ошириш имконини берган;
лёсс ва лёсссимон суглинокларнинг ғоваклик коеффициенти билан солиштирма боғланиши, шунингдек ички ишқаланиш бурчаги, умумий деформация модули ва нисбий чўкувчанлиги ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар асосида муҳандислик-геологик шароитларни башорат қилиш тизими “ҚИШЛОҚҚУРИЛИШЛОЙИҲА” Бош лойиҳа институти Давлат муассасаси амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 2 декабрдаги 34-06/14158-сонли маълумотномаси). Натижалар Қарши шаҳри ҳудудида бинолар ва иншоотлар асосидаги лёсс ҳамда лёсссимон грунтларнинг корреляцион моделларини қўллаш орқали қиммат лаборатория синовлари ҳажмини қисқартириш имконини берган;
замонавий ГИС технологияларини қўллаш асосида тузилган электрон хариталар серияси, жумладан Қарши шаҳри ҳудудини муҳандислик-геологик раёнлаштириш харитаси “ҚИШЛОҚҚУРИЛИШЛОЙИҲА” Бош лойиҳа институти Давлат муассасаси илмий-амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 2-декабрдаги 34-06/14158-сонли маълумотномаси). Натижалар кўп аспектли қурилиш учун қулай, ноқулай ва ўта хавфли зоналарни ажратиб кўрсатиш орқали шаҳарсозлик ечимларини илмий асослаш имконини берган.