Мирзамбетов Нурлибай Айбергеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон шароитида чавоқ ўстирувчи балиқчилик ҳовузлари планктон ҳайвонлари (фаунаси, суксессияси, амалий аҳамияти)», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/В1509.
Илмий раҳбар: Мирабдуллаев Искандар Мирботирович, биология фанлари доктори, професссор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.05/2025.27.12.B.14.02.
Расмий оппонентлар: Жумамуратов Мɪрзамурат Ажимуратович биология фанлари доктори, профессор; Қосҳанов Даулетбай Эрежепович, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон шароитида чавоқ ўстирувчи балиқчилик ҳовузлари планктон ҳайвонларини (фаунаси, суксессияси, амалий аҳамияти) аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон шароитида чавоқ ўстирувчи балиқчилик ҳовузларининг гидрологик, гидрокимёвий ва ҳарорат режимлари аниқланган;
Қорақалпоғистоннинг чавоқ ўстирувчи балиқчилик ҳовузлари зоопланктонининг тур таркиби аниқланган, зоопланктерларнинг 43 тури (жумладан, коловраткаларнинг 21 тури, шохдормўйловлиларнинг 13 тури ва эшкакоёқли қисқичбақасимонларнинг 9 тури) қайд қилинган, доминант шакллари аниқланган, кам ўрганилган Миcроcйcлопс пачйспина турининг тузилиши ҳамда Диапҳанасома дубиум тури Қорақалпоғистон гидрофаунаси учун илк бор аниқланган;
илк бор чавоқ ўстирувчи ҳовузлар зоопланктонининг суксессияси батафсил кузатилган, Қорақалпоғистон шароитида чавоқ ўстирувчи балиқчилик ҳовузлари зоопланктонининг сифат ва миқдорий ривожланиш қонуниятлари асосланган;
илк бор Қорақалпоғистон шароитида чавоқ ўстирувчи балиқчилик ҳовузларида балиқ чавоқларининг ўсиш суръати ва озиқланиши батафсил кузатилган, чавоқларнинг ўсиши ва озиқланишига таъсир этувчи омиллар баҳоланган;
Қорақалпоғистон шароитида чавоқ ўстирувчи балиқчилик ҳовузларининг эксплуатация режимини оптималлаштириш ва табиий озуқа базасини яхшилаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон шароитида чавоқ ўстирувчи балиқчилик ҳовузлари планктон ҳайвонлари (фаунаси, суксессияси, амалий аҳамияти) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистоннинг балиқчилик ҳовузларининг экологик ҳолатини биомониторинг қилиш ва трофик ҳолатини баҳолаш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 6 ноябрдаги 01/18-2-4038-сон маълумотномаси). Натижада, балиқчилик ҳовузларининг экологик ҳолатини биомониторинг қилиш ва трофик ҳолатини баҳолаш ишларини амлага ошириш имконини берган;
Қорақалпоғистон шароитида чавоқ ўстирувчи балиқчилик ҳовузларининг эксплуатация режимини оптималлштириш ва табиий озуқа базасини яхшилаш бўйича амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 03/06-4210/1-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон шароитида чавоқ ўстирувчи балиқчилик ҳовузларининг эксплуатация режимини оптималлштириш ва табиий озуқа базасини яхшилаш бўйича тадбирларни амалга ошириш имконини берган.