Абдукаххаров Абдуазиз Абдулазизхон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): «Пахтани қайта ишлаш машиналарида қўллаш учун антифрикцион ейилишга бардошли композицион полипропилен материалларнинг самарали таркибларини ишлаб чиқиш», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2025.3. PhD /Т5911
Илмий раҳбар: Халимжонов Тохир Салимович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/2025.27.12.Т.02.06.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш, илмий даражаси ва унвони: Рисқулов Алимжан Ахмаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Қодиров Хасан Эргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик
II.Тадқиқотнинг мақсади: пахтани қайта ишлаш машиналарида қўллаш учун антифрикцион ейилишга бардошли композицион полипропилен материалларнинг самарали таркибларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани қайта ишлаш машиналарида қўллаш учун антифрикцион ейилишга бардошли композицион полипропилен материалларнинг оптимал таркиби ишлаб чиқилган;
пахтани қайта ишлаш машина ва механизмлари ишчи органларининг ишқаланувчи агрегатларида қўллаш учун КПМ самарали таркибларидан тайёрланган машинасозлик деталларининг ишлаш қобилияти ва чидамлилиги 2,5-3,5 баравар ошганлиги аниқланган;
композицион полипропилен материаллар таркибига углеграфитли тўлдирувчиларни қўшиш орқали пахта хомашёси билан фрикцион ўзаро таъсир зонасида ҳосил бўладиган ишқаланиш коэффициенти қийматининг пасайиши ҳисобига ейилишнинг камайиши, электр ўтказувчанликнинг ошиши, ҳарорат ва статик электр зарядининг камайиши аниқланган;
юқори физик-механик ва антифрикцион-ейилишбардош хусусиятларга эга композицион полипропилен материалларни олишнинг самарали технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани қайта ишлаш машиналарида қўллаш учун антифрикцион ейилишга чидамли композицион полипропилен материалларнинг самарали таркибларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта қайта ишлаш машиналарида қўллаш учун антифрикцион ва ейилишга чидамли композицион полипропилен материалларнинг самарали таркиблари Пскент пахта тозалаш заводи кластери «Real Agro Cotton» МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган («O‘ZTO‘QIMACHILIKSANOAT» уюшмасининг 2025 йил 27 ноябрдаги 02/06-2775-сонли маълумотномаси). Натижада, пахтани қайта ишлаш машина ва механизмларининг ишчи органларида қўлланиладиган антифрикцион-ейилишга чидамли композицион полипропилен машинасозлик деталларининг ишлаш муддатини ва ейилишга чидамлилигини 2,5-3,5 баробарга ошириш имконини берган;
антифрикцион-ейилишга чидамли композицион полипропилен полимер материалларни ишлаб чиқариш ва улардан машинасозлик деталларини ишлаб чиқариш технологияси Пскент пахта тозалаш заводи кластери «Real Agro Cotton» МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган («O‘ZTO‘QIMACHILIKSANOAT» уюшмасининг 2025 йил 27 ноябрдаги 02/06-2775-сонли маълумотномаси). Натижада, пахтачилик машина ва механизмларининг иш унумдорлигини 7-14% га ошириш, сарфланадиган қувватни 5-8% га камайтириш, толанинг механик шикастланишини 0,12-0,28% га, чигитнинг эзғиланишини 0,16-0,32% га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish