Тошпўлатов Абдуқодир Махаммаджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Анклавлик шароитида Сўх туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш муаммолари ва истиқболлари”, 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Gr353.
Илмий раҳбар: Жумаханов Шавкатжон Заиржанович, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.01.17.
Расмий оппонентлар: Тожиева Зулхумор Назаровна, география фанлари доктори, профессор; Абдувалиев Хайитбой Абдуғаниевич, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади анклавлик шароитида Сўх тумани ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир этувчи муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимига қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳондаги субмиллий анклав ҳудудларнинг иқтисодий-интеграцион, ресурс доминантлиги, маданий-иқтисодий парадокс, ҳарбий-стратегик, туристик-рекреацион каби географик моделлари такомиллаштирилган ва ривожланиш йўналишлари аниқланган;
Сўх анклави ер ресурсларининг тоифалари тасниф қилинган, антропоген юклама индекси аниқланган ҳамда ердан фойдаланишнинг асосий йўналиши мезони бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларини ҳудудий гуруҳлаштириш асосида табиий-хўжалик кичик раёнларга ажратилган;
анклавлик шароитида Сўх тумани ишлаб чиқариш тармоқлари функсионал тузилмасининг ҳудудий ихтисослашув коеффициенти (ЛҚ) ва консентрация индекси (ҲҲИ) аниқланган, йирик масштабли (1: 100 000) туркум хариталари яратилган;
анклавлик шароитида Сўх тумани аҳолисининг ҳудудий жойлашув қонуниятлари брутто ва нетто кўрсаткичлари асосида аниқланган. 2050-йилгача чизиқли функсия, геометрик ва экспоненсиал моделлар асосида аҳоли сони прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сўх тумани ижтимоий-иқтисодий ривожланишини барқарорлаштиришга қаратилган илмий таклиф ва хулосалар асосида:
жаҳондаги субмиллий анклав ҳудудларнинг ишлаб чиқилган географик моделлари ва аниқланган ривожланиш йўналишлари «Иқтисодий ва ижтимоий география» номли дарсликка сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 25 июн, 218-сонли буйруғи. Гувоҳнома №218-182). Натижада, талабаларда субмиллий анклав ҳудудларнинг шаклланиши, геосиёсий аҳамияти ва давлатлараро муносабатлардаги ўрнини баҳолашга асос бўлувчи омилларни баҳолаш компетенсиясини ривожлантириш имкониятини берган;
тасниф қилинган анклав ер ресурсларининг тоифалари, баҳоланган антропоген юклама индекси ва ҳудудийлик, комплекслилик, ҳавза-ирригацион, тарихийлик, демоцентризм, функсионал ва ҳудудий-хўжалик тортилиш тамойиллари асосида табиий-хўжалик жиҳатидан раёнлаштириш методологияси «Иқтисодий ва ижтимоий география» номли дарсликка сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 25 июн, 218-сонли буйруғи. Гувоҳнома №218-182). Натижада, талабаларнинг анклав ҳудудларни таснифлашга асос бўлувчи омилларни баҳолаш ва раёнлаштириш компетенсияларини ривожлантириш имкониятини берган;
анклав ҳудудлар ишлаб чиқариш тармоқлари функсионал тузилмасининг аниқланган ихтисослашув коеффициенти ва консентрация индекси кўрсаткичлари, яратилган йирик масштабли туркум хариталари Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш Миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётида Фарғона вилоятининг турли мавзудаги хариталарини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 18 декабрдаги 11-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқариш тармоқлари ихтисослашув коеффициенти ва консентрация индексини аниқлаш, анклав ҳудудларни сунъий йўлдош маълумотлари ва космик суратлар асосида баҳолаш кўникмаларини ривожлантириш имкониятини берган;
анклав аҳолисининг аниқланган ҳудудий жойлашув қонуниятлари ва чизиқли функсия, геометрик ва экспоненсиал моделлар асосида ишлаб чиқилган аҳоли прогнози «Иқтисодий ва ижтимоий география: Масалалар тўплами» номли ўқув қўлланмага сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 ноябр, 388-сонли буйруғи. Гувоҳнома №388-184). Натижада, талабаларда анклав ҳудудларда аҳолининг жойлашув қонуниятларини аниқлаш, истиқболли аҳоли сонини прогноз қилиш ва стратегик ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш кўникмаларини ривожлантириш имкониятини берган.