Абдурахманов Фаррух Саидзим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда қўл бармоқларнинг куйиши оқибатлари бўлган беморларни жарроҳлик даволаш босқичларида даволаш-профилактика дастурини такомиллаштириш»», 14.00.35 – «Болалар хирургияси» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Â2024.3.PhD/Tib5012.
Илмий раҳбар: Мадазимов Мадамин Муминович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.01.
Расмий оппонентлар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Жасурбек Хабибжанович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Доғистон давлат тиббиёт университети (Россия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қўл бармоқларининг куйиши оқибатлари бўлган бемор болаларни хирургик даволаш босқичларида даволаш-профилактика дастурини такомиллаштириш орқали функционал ва эстетик натижаларни яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда куйгандан кейинги қўл бармоқларининг чандиқли контрактураларини бартараф этишда, жумладан, эрта реабилитация жараёнида чандиқли конрактураларни пайдо бўлиш механизмига, оператив амалиётнинг тактик ва техник жиҳатларига, чандиқларнинг ҳусусиятларига боғлиқ ҳолда қониқарсиз функционал ва косметик натижалар ривожланишининг патогенетик жиҳатлари аниқланган;
болаларда қўл бармоқларининг куйишидан кейинги контрактураларини комплекс даволашда юмшоқ тўқималарни дозалашган механик чўзиш тамойили асосида ишловчи, мускул чарчаши ҳисобига юзага келадиган конрактуралар ривожланиши хавфини камайтириш хамда тортувчи чандиқларга қарши мувозанатни тиклаш имконини берувчи ортез-дистрактор конструкцияси ишлаб чиқилган;
болаларда қўл бармоқларининг куйишидан кейинги контрактураларида ортез-дистрактор орқали амалга оширилган дозалашган дистракциянинг биринчи босқичи чандиқли тўқималар эластиклигининг ошиши билан, иккинчи босқичи эса бармоқ функциясининг барқарор тикланиши билан тавсифланиши исботланган;
қўл бармоқларининг куйиши оқибатлари бўлган бемор болаларни хирургик даволаш босқичларида тери лаҳтакларини кўчириб ўтказиш ёки суриш операцияларининг тактик ва техник жиҳатларини мукаммаллаштириш, шунингдек, контрактуралар ривожланишини даволаш ва олдини олишда махсус дистракторлардан фойдаланиш орқали даволаш-профилактика дастури такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда қўл бармоқларининг куйиши оқибатида шаклланадиган чандиқли контрактуралар ва деформацияларни жарроҳлик даволаш босқичларида даволаш сифатини ошириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: болаларда куйгандан кейинги қўл бармоқларининг чандиқли контрактураларини бартараф этишда, жумладан, эрта реабилитация жараёнида чандиқли конрактураларни пайдо бўлиш механизмига, оператив амалиётнинг тактик ва техник жиҳатларига, чандиқларнинг ҳусусиятларига боғлиқ ҳолда қониқарсиз функционал ва косметик натижалар ривожланишининг патогенетик жиҳатлари аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 мартда 6i-22/4-сон билан тасдиқланган “Бармоқларнинг куйишдан кейинги чандиқли тортилишини даволашда 3D дистрактор ёрдамида мустаҳкамлаш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 5 августдаги 182-сон ва Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 14 августдаги 13-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/47-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: болаларда куйгандан кейинги қўл бармоқларининг чандиқли контрактураларини бартараф этишда қониқарсиз функционал ва косметик натижалар ривожланишининг аниқланган патогенетик жиҳатларини инобатга олган ҳолда даволаш ва профилактика дастурларини амалга ошириш даволаш натижаларининг яхшиланишига, ногиронлик ҳолатларининг камайишига ва беморларнинг ижтимоий мослашувига ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: Стационарда бўлиш муддатининг 2 кунга қисқариши ҳисобига 840000 сўм давлат бюджети маблағлари иқтисод қилинади. Хулоса: тадқиқот кўлами бўйича (n=60) 50400000 сўм бюджет маблағлари тежалишини таъминлайди.
иккинчи илмий янгилик: болаларда қўл бармоқларининг куйишидан кейинги контрактураларини комплекс даволашда юмшоқ тўқималарни дозалашган механик чўзиш тамойили асосида ишловчи, мускул чарчаши ҳисобига юзага келадиган конрактуралар ривожланиши хавфини камайтириш хамда тортувчи чандиқларга қарши мувозанатни тиклаш имконини берувчи ортез-дистрактор конструкцияси ишлаб чиқилганлиги (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025 йил 7 мартдаги FAP2704-сонли фойдали модел учун патенти) Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 мартда 6i-22/4-сон билан тасдиқланган “Бармоқларнинг куйишдан кейинги чандиқли тортилишини даволашда 3D дистрактор ёрдамида мустаҳкамлаш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 5 августдаги 182-сон ва Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 14 августдаги 13-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/47-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: Патентланган ортез-дистракторни комплекс даволаш таркибига киритиш чандиқли контрактураларни босқичма-босқич бартараф этиш, бармоқ ҳаракат ҳажмини ошириш ва функционал тикланишни таъминлаш имконини беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: Қўл бармоқлари контрактураси билан оғриган 1 нафар беморнинг шифохонада 1 кунлик даволанишига ўртача 420000 сўм миқдоридаги давлат бюджети маблағлари сарфланади. Бир нафар беморни шифохонада бўлиш муддатини ўртача 3 кунга қисқартириш 1260000 сўм давлат бюджети маблағлари иқтисод қилинишига имкон беради. Хулоса: тадқиқот кўлами бўйича (n=60) 75600000 сўм давлат бюджети маблағлари тежалишини таъминлайди.
учинчи илмий янгилик: болаларда қўл бармоқларининг куйишидан кейинги контрактураларида ортез-дистрактор орқали амалга оширилган дозалашган дистракциянинг биринчи босқичи чандиқли тўқималар эластиклигининг ошиши билан, иккинчи босқичи эса бармоқ функциясининг барқарор тикланиши билан тавсифланиши исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 мартда 6i-22/4-сон билан тасдиқланган “Бармоқларнинг куйишдан кейинги чандиқли тортилишини даволашда 3D дистрактор ёрдамида мустаҳкамлаш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 5 августдаги 182-сон ва Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 14 августдаги 13-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/47-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: Маҳаллий механик таъсир чандиқли контрактураларнинг қайталаниш ҳолатларини камайтиради ва беморларнинг кундалик фаолиятга тезроқ қайтишига ёрдам беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: Такрорий жарроҳлик амалиёти ўртача 3500000 сўм харажат талаб қилади. Ортез-дистракторни қўллаш натижасида такрорий операциялар сони камайиши ҳисобига бюджет маблағлари тежалади. Хулоса: тадқиқот кўлами бўйича 63000000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилиниши таъминланади.
тўртинчи илмий янгилик: қўл бармоқларининг куйиши оқибатлари бўлган бемор болаларни хирургик даволаш босқичларида тери лаҳтакларини кўчириб ўтказиш ёки суриш операцияларининг тактик ва техник жиҳатларини мукаммаллаштириш, шунингдек, контрактуралар ривожланишини даволаш ва олдини олишда махсус дистракторлардан фойдаланиш орқали даволаш-профилактика дастури такомиллаштирилганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 мартда 6i-22/4-сон билан тасдиқланган “Бармоқларнинг куйишдан кейинги чандиқли тортилишини даволашда 3D дистрактор ёрдамида мустаҳкамлаш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 5 августдаги 182-сон ва Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 14 августдаги 13-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/47-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: қўл бармоқларининг куйиши оқибатлари бўлган бемор болаларни хирургик даволаш босқичларида такомиллаштирилган даволаш-профилактика дастуридан фойдаланиш асоратлар ривожланишини олдини олиб, болаларнинг соғлом ўсишига ёрдам беради, реабилитация жараёнининг енгил кечиши ва ижтимоий мослашувнинг тезлашишига, шунингдек қўл функциясини сақлаш ва меҳнатга лаёқатлиликни тиклашга хизмат қилади. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: Асоратлар ривожланишининг камайиши ҳисобига қўшимча даволаш харажатлари ўртача 1800000 сўмга қисқаради. Хулоса: Тадқиқот кўлами бўйича умумий 108000000 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish