Алтмишева Ёркиной Мажидовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Проблема аутентичности перевода на русский язык терминологической мозаики в художественной энциклопедии «Бабурнаме» (“«Бобурнома» бадиий энциклопедияси терминологик мозаикасининг рус тилига таржимаси аутентлиги муаммолари”)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Fil707 Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
Илмий маслаҳатчи: Қодиров Валижон Абдураҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор. ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Умархўжаев Мухторхон Эшонхўжаевич, филология фанлари доктори, профессор; Саидхонов Маъмиржон Мухаммедович, филология фанлари доктори, профессор; Тешабоева Зиёдахон Кадировна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Бобурнома”нинг Михаил Сале томонидан рус тилига таржимаси ва С.Азимжонова, В.Раҳмоновлар таҳрирларида терминологик лексика, хусусан, диний, ҳарбий ва тиббий терминларнинг асарда тутган ўрни, бу қатлам сўзларнинг ўгирилишининг аутентлик даражасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги шундан иборатки, унда биринчи маротаба матнда икки тилнинг махсус лексикасини таржима қилиш методологиясининг асосий қоидалари аниқ шакллантирилган; “басмала” ибтидоси таржимасида «во имя» учлик – тринитар ормуласининг боши нотўғри қўлланганлиги очиқланган; «Аллоҳ» теонимини насронийларнинг «господь» атамаси билан алмаштиришнинг номақбуллиги исботланган; тадқиқот жараёнида “Бобурнома” нинг рус тилига таржимаси арабшунос олим М. Сале томонидан амалга оширилганлиги сабабли асарнинг терминологик лексикасини узатишда жиддий камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган: хатоларни бартараф қилиш йўллари кўрсатилган ва адекват таржимаси таклиф этилган; терминларнинг таржимада мувофиқларини нотўғри танланганлиги очиқланган; ислом лингвомаданиятига хос бўлган лексикани ўгиришда асосан таржима трансформацияларининг лексик ва семантик турларидан фойдаланиш таклиф этилган; трансформацион таҳлил жараёнида аслиятдаги маʼнонинг бузилиши, нотўгʻри таржима қилинган теонимлар (намоз, таҳорат, гʻусл, вирд, идда ва бошқалар), муаллиф услубидан чекиниш ҳолатлари очиқланган; “Бобурнома”нинг диний маросим терминларини таржима қилиш услубиятида асосий бўлган янги “ритуалема” термини киритилган; диний, ҳарбий ва тиббий терминларнинг семантик майдони типологияси тузилган; “Бобурнома” диний терминларининг ўзбекча-русча мавзуий луғати тузилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бобурнома”нинг рус тилига таржималарини ўрганиш, хусусан, М.Сале томонидан туркий тилдан тўгʻридан-тўгʻри таржима қилинган натижалардан “ХАЛҚАРО ИЛМИЙ БОБУРШУНОСЛИК ЭЖИЕКТРОН ПЛАТФОРМАСИНИ ЯРАТИШ” амалий лойиҳасида фойдаланилди (Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Халқаро жамоат фондининг 2023 йил 25 декабрдаги №74 -сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг рус тилидаги манбаларга оид қисми “Бобурнома” таржимаси ва таржималарда ёзувчи услубини қайта тиклаш муаммоларига оид янги маълумотлар билан тўлдирилди.
“Бобурнома”нинг рус тилига таржималаридаги терминологик лексиканинг аутентлиги муаммоларини тадқиқига оид илмий хулосалар ва материаллар давлат илмий-техникавий дастури доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-сонли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) элеcтрон платформасини яратиш” лойиҳасида фойдаланилди. Натижада платформа мазмунига илк бор «ритуалема /ритуалема» религионими киритилиб, рус ва ўзбек тилшунослигида илмий термин сифатида илмий изоҳланган тавсиф ишлаб чиқилди.
Диний атамалар таржимасининг аутентлик даражалари илмий асосланиб, “Бобурнома”нинг ўзбек ва рус тилларидаги диний терминлари биринчи марта структур-семантик, функсионал-услубий ва прагматик жиҳатлардан қиёсий таҳлил қилинган. Кўрсатилган илмий янгилик тилшунослик фанининг ютуқлари ва тажрибаси асосида шакллантирилиб, кўрсатилган лойиҳа доирасида кўп тилли материалларни семантик таҳлил қилишда самарали фойдаланилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 14.06.2025 й. № 01/4-2502-сон маълумотнома).
“Бобурнома”нинг рус тилига ва жаҳоннинг бошқа тилларига таржималари тарихига оид алоҳида маълумотлар, рус тилига таржима муаллифлари ҳақидаги маълумотлардан “Бобур. Бобурийлар. Библиография” кўп жилдлигини яратишда фойдаланилган.
(Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Халқаро жамоат фондининг 2025 йил 11 июндаги №20 -сон маълумотномаси). Натижада адабиётлар рўйхатига “Бобурнома”нинг жаҳон тилларига таржимасининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида маълумотлар қўшилди. Кўрстилган маълумотлар билан хабардор бўлиш имконияти яратилди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, унинг идиотикаси, “Бобурнома”нинг жаҳон илмий ва адабий контекстидаги ўрни ҳақидаги маълумотлардан «Узбекская литература в контексте мировой», «Узбекская литература» дарсликларини яратиш жараёнида фойдаланилди (17.07.2023-й. №314-105 нашр рухсатномаси; 17.06.2025-й. № ДГУ 53234 ). Натижада дарсликлар Бобур ижодининг ўзига хос жиҳатлари, унинг дин, хусусан, ислом динига оид билим ва қарашлари ҳақидаги фактлар билан бойитилди.
“Бобурнома”нинг рус тилига таржималаридаги махсус лексика, диний атамаларнинг аутентлиги муаммосига оид хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Ўзбек бадиий таржимаси”, “Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросининг Ўзбекистон ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги ўрни ва роли” туркумидаги адабий-маънавий ва илмий тадбирларни ташкил этиш жараёнида фойдаланилди.
(Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 9-июн 2025-й. №01-03-258-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тадбирлар дастурлари ўзбек диний атамаларининг рус тилига адекват таржимаси ҳақидаги билимлар билан бойитилди.
“Бобурнома”нинг рус тилига таржималаридаги махсус лексика, диний атамаларнинг аутентлиги муаммосига оид хулосалардан 2023-йил 14-февралда эфирга узатилган “Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 540 йиллиги” адабий-маънавий-илмий кўрсатуви, 29-август 2023-йилдаги “Бобур мирзо ва ислом” ҳамда тарихий мавзуларга бағишланган дастур кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлаш жараёнида фойдаланилди (Ўзбекистон МТРК Андижон вилоят телерадиокомпаниясининг 2025 йил 18- июндаги № 01-13/142-сонли маълумотномаси). Натижада бу дастурларнинг ссенарийлари ислом лексикасини рус тилига адекват таржима қилиш ҳақидаги билимлар билан бойитилди.