Инатуллаев Маъруфжон Нодиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф мактаб мусиқа дарсликларини брайл ёзувида яратиш технологияларининг замонавий инновацион методлари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мусиқа таълими) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10047.
Илмий раҳбар: Саидий Саид Болта-Зода, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бахриев Ахмад Рахматович, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор; Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф мактаб мусиқа дарсликларини брайл ёзувида яратиш технологияларининг замонавий инновацион методларини ва механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инклюзивлик ва универсал дизайн тамойили асосида ушбу тадқиқотда бошланғич синф мактаб мусиқа дарсликларини брайл ёзувида яратиш жараёни илк бор мусиқа педагогикаси, тифлопедагогика ва рақамли таълим технологияларининг интеграцияси асосида илмий жиҳатдан асослаб берилди, бунда мусиқий саводхонлик элементлари, ритмик ва интонацион тузилмаларнинг брайл нотациясига мослаштирилиши, ўқув мазмунининг ёш психологияси ва сезги-компенсатор механизмларига мувофиқлаштирилиши орқали кўриш имконияти чекланган ўқувчилар учун тенг таълим имкониятларини таъминловчи дидактик муҳит модели ишлаб чиқилган;
технологик мослашувчанлик ва мултимодаллик тамойили асосида тадқиқот доирасида брайл ёзувида мусиқа дарсликларини яратишнинг замонавий инновацион методлари сифатида тактил-график элементлар, аудио-аннотациялар, рақамли брайл конверторлари ва интерактив ўқув ресурсларини уйғунлаштирувчи комплекс технологик ечим таклиф этилди, ушбу ечим мусиқа матнининг назарий ва амалий компонентларини бир вақтнинг ўзида идрок этиш имконини бериб, ўқувчиларда эшитиш, сезиш ва мотор фаолиятининг ўзаро интеграциясига асосланган барқарор мусиқий компетенсияларни шакллантиришга хизмат қилиши илмий асосда исботлаб берилган;
шахсга йўналтирилганлик ва дифференциал ёндашув тамойили асосида брайл ёзувидаги мусиқа дарсликларини лойиҳалашда ўқувчиларнинг индивидуал сезги имкониятлари, мусиқий қобилиятлари ва ўзлаштириш суръатларини ҳисобга олувчи вариатив мазмун ва мослашувчан структуравий компонентлар тизими ишлаб чиқилди, бунда ҳар бир мусиқий мавзу тактил идрок, эшитиш таҳлили ва ижодий фаолиятни уйғунлаштирган ҳолда босқичма-босқич мураккаблашиб борувчи ўқув топшириқлари орқали тақдим этилиши натижасида таълим самарадорлигини ошириш механизмлари аниқлаб берилган;
инновацион самарадорлик ва педагогик рефлекция тамойили асосида бошланғич синф мусиқа таълимида Брайл ёзувидаги дарсликлардан фойдаланиш жараёнининг натижадорлигини баҳолашга йўналтирилган диагностик мезонлар, кўрсаткичлар ва мониторинг механизмлари ишлаб чиқилди, мазкур тизим орқали ўқувчиларнинг мусиқий идрок даражаси, ритмик сезги, ижодий фаоллик ва эстетик дидининг ривожланиш динамикасини аниқлаш имконияти яратилгани ҳамда ўқитувчиларнинг инклюзив мусиқий таълимни ташкил этиш бўйича касбий компетенсияларини такомиллаштиришга хизмат қилувчи рефлексив методик асослар таклиф этилгани илмий янгилик сифатида асослаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф мактаб мусиқа дарсликларини брайл ёзувида яратиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги шаклларда жорий қилинди:
инклюзивлик ва универсал дизайн тамойили асосида ушбу тадқиқотда бошланғич синф мактаб мусиқа дарсликларини брайл ёзувида яратиш жараёни илк бор мусиқа педагогикаси, тифлопедагогика ва рақамли таълим технологияларининг интеграциясига оид хулосалар “Кўзи ожиз болалар учун мусиқа: билим, амалиёт, ижодкорлик, ҳақиқийлик” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 15-январдаги 3933-8969-68е2-7291-б6е5-3115-3037-сон маълумотномаси). Натижада, мусиқий саводхонлик элементлари, ритмик ва интонацион тузилмаларнинг брайл нотациясига мослаштирилиши, ўқув мазмунининг ёш психологияси ва сезги-компенсатор механизмларига мувофиқлаштирилиши орқали кўриш имконияти чекланган ўқувчилар учун тенг таълим имкониятларини таъминловчи дидактик муҳит модели ишлаб чиқилган;
технологик мослашувчанлик ва мултимодаллик тамойили асосида тадқиқот доирасида брайл ёзувида мусиқа дарсликларини яратишнинг замонавий инновацион методлари сифатида тактил-график элементлар, аудио-аннотациялар, рақамли брайл конверторлари ва интерактив ўқув ресурсларини уйғунлаштирувчи комплекс технологик ечимларига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан амалга оширилган “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги илмий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 27-июлдаги 287-сон маълумотномаси). Натижада, рақамли брайл конверторлари ва интерактив ўқув ресурсларини уйғунлаштирувчи комплекс технологик ечимлар мусиқа матнининг назарий ва амалий компонентларини бир вақтнинг ўзида идрок этиш имконини бериб, ўқувчиларда эшитиш, сезиш ва мотор фаолиятининг ўзаро интеграциясига асосланган барқарор мусиқий компетенсияларни шакллантиришга хизмат қилиши илмий асосда исботлаб берилган;
шахсга йўналтирилганлик ва дифференциал ёндашув тамойили асосида брайл ёзувидаги мусиқа дарсликларини лойиҳалашда ўқувчиларнинг индивидуал сезги имкониятлари, мусиқий қобилиятлари ва ўзлаштириш суръатларини ҳисобга олувчи вариатив мазмун ва мослашувчан структуравий компонентлар тизимини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Навоий” вилояти телерадиоканали давлат муассасасига тақдим этилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Навоий” вилоят телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 7-июлдаги 01-01/100-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф кўриш қобилияти чекланган ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини шакллантиришнинг замонавий педагогик технологияларини такомиллаштириш бўйича дарсликдаги манбалар ва ресурслар кенгайтирилган;
инновацион самарадорлик ва педагогик рефлекция тамойили асосида бошланғич синф мусиқа таълимида Брайл ёзувидаги дарсликлардан фойдаланиш жараёнининг натижадорлигини баҳолашга йўналтирилган диагностик мезонлар, кўрсаткичлар ва мониторинг механизмлари ишлаб чиқилди, мазкур тизим орқали ўқувчиларнинг мусиқий идрок даражаси, ритмик сезги, ижодий фаоллик ва эстетик дидининг ривожланиш динамикасини аниқлаш имконияти яратилгани ҳамда ўқитувчиларнинг инклюзив мусиқий таълимни ташкил этиш бўйича касбий компетенсияларини такомиллаштиришга оид маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг “Агар” ток шоуси ссенарийини тузишда унумли фойдаланилган, шунингдек, “Бугун” информацион дастурида изланувчи махсус лавҳа тайёрланган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 16-сентябрдаги 15-20/680-сон маълумотномаси). Натижада, томошабинларнинг бошланғич синф мактаб мусиқа дарсликларини брайл ёзувида яратиш технологияларининг замонавий инновацион услублари ва комбинацион методларини такомиллаштирилганлиги ҳақида маълумотга эга бўлганлар;