Одилжанова Гуласалхон Илхомжон қизининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим ташкилотларида педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқаришга рефлексив ёндашув технологиялари, 13.00.07 – Таълимда менежмент (Педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.4.PhD/Ped6859 
Илмий раҳбар: Шодманов Қодиржон Одилханович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.22.02 рақамли бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:Хўжамбердиева Шахноза Кўпайсиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; 
Мустафоева Дурдона Асиловна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим муассасаларида педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқаришда рефлексив ёндашув технологияларини жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
умумий ўрта таълим муассасаларида педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқаришда рефлексив ёндашув технологияларининг назарий-методологик асослари компетенсиявий, тизимли, шахсга йўналтирилган ва фаолиятли ёндашувлар интеграцияси асосида илмий жиҳатдан асослаб берилди;
педагогик жараён субектлари – ўқитувчи ва таълим муассасаси раҳбарларининг рефлексив компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик шарт-шароитлар, дидактик омиллар ва бошқарув механизмлари аниқлаштирилди ҳамда таснифланди;
педагогик жараёнларни рефлексив ёндашув асосида ташкил этиш ва бошқаришнинг мақсадли, ташхис, бошқарув жараёнли ва натижавий компонентларни ўз ичига олган структуравий-функсионал модели ишлаб чиқилди;
рефлексив ёндашув технологияларининг таълим жараёни самарадорлиги, педагогик мониторинг, ички баҳолаш ва педагогик фаолиятни такомиллаштиришга таъсири тажриба-синов ишлари асосида илмий-амалий жиҳатдан исботланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим муассасаларида педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқаришга рефлексив ёндашув технологияларини жорий этиш бўйича олинган натижалар асосида:
умумий ўрта таълим муассасаларида педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқаришда рефлексив ёндашув технологияларининг назарий-методологик асослари компетенсиявий, тизимли, шахсга йўналтирилган ва фаолиятли ёндашувлар интеграциясига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 17-октябрдаги 01/11-02/6-695-сонли маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим ташкилотларида педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари, замонавий ёндашувлар, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг рефлексив фаолияти тавсифи каби муҳим маълумотлар тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
педагогик жараён субектлари – ўқитувчи ва таълим муассасаси раҳбарларининг рефлексив компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик шарт-шароитлар, дидактик омиллар ва бошқарув механизмлари аниқлаштирилди ҳамда таснифлашга оида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 17-октябрдаги 01/11-02/6-695-сонли маълумотномаси). Натижада, таълим ташкилотларида педагогик жараёнларини ташкил этиш ва бошқаришнинг сифат ва самарадорлигини таъминлаш механизмини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;  
педагогик жараёнларни рефлексив ёндашув асосида ташкил этиш ва бошқаришнинг мақсадли, мазмуний, жараёнли ва натижавий компонентларни ўз ичига олган структуравий-функсионал модели ишлаб чиқишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган 2025-йил 17-октябрдаги 01/11-02/6-695-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш, фаолликни ошириш ва ўқишга қизиқишларини ривожлантиришга эришиш асосида ўқувчиларнинг оғзаки нутқ кўникмаларида сезиларли ижобий ўзгаришлар эришилди;
    рефлексив ёндашув технологияларининг таълим жараёни самарадорлиги, педагогик мониторинг, ички баҳолаш ва педагогик фаолиятни такомиллаштиришга таъсири тажриба-синов ишлари асосида илмий-амалий жиҳатдан исботланди 2025-йил 17-октябрдаги 01/11-02/6-695-сонли маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим ташкилотларида педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқаришга рефлексив ёндашув технологиясини жорий этишнинг замонавий модели ишлаб чиқилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish