Таирова Феруза Файзуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бадиий дискурснинг когнитив тадқиқи (ўзбек ва инглиз тилларидаги драббллар мисолида) 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil4113.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Чарос Баҳрамовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Сатимова Дилафруз Нумонжоновна, филология фанлари доктори (DSc), доцент, Ахмедова Меҳринигор Баҳодировна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбек ва инглиз тилларидаги бадиий дискурснинг когнитив функсияларини аниқлаш, лингвистик тежамкорлик тамойилининг драббл жанридаги намоён бўлиш хусусиятларини ўрганиш ҳамда дискурснинг антропосентрик парадигмадаги ўрнини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий дискурс семантик майдонининг шаклланиши фақат матннинг лингвистик сатҳи билан чегараланмасдан, балки когнитив жараёнлар, ижодкор онгидаги консептлар ва ўқувчи интерпретациясининг прагматик мотивлари билан белгиланиши илмий жиҳатдан асосланган;
ўзбек ва инглиз тилларида драббл жанри асосида бадиий дискурснинг антропосентрик табиати илк бор структур-семантик ҳамда функсионал жиҳатлари атрофлича ўрганилиб, кичик жанрдаги асарлар учун хос бўлган шакл ва мазмуннинг ишлашини кўрсатувчи интеграл таҳлил модели ва уларнинг бошқа ёндош асарлардан умумий ва фарқли томонлари очиб берилган;
драббл жанрининг ихчамлиги таъсирида юзага келувчи лингвистик тежамкорликнинг когнитив хусусиятлари аниқланиб, тежамкорлик фақат иқтисодийлик эмас, балки маъно сатҳларини зичлаштирувчи ментал стратегия, маъно импликацияси, контекстнинг когнитив фаоллиги каби жараёнларга таяниши кўрсатилган, шунингдек, ўзбек ва инглиз драбблларида тежамкорлик морфо-лексик қисқартиришлар, эллиптик конструкциялар, стилистик белгилар орқали намоён бўлиши чоғиштирма асосда исботланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги драбблларида когнитив метафораларнинг функсионал ва семантик аҳамияти контрастив-стилистик усулда таҳлил қилиниб, уларнинг бадиий-ифодавий воситаси, шунингдек, матн мазмунини ташкил этувчи етакчи семантик омил сифатида ифодаланиши илмий жиҳатдан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотининг илмий натижалари, таклиф ва тавсияларидан қуйидаги лойиҳаларда фойдаланилди:
лисоний тежамкорлик тамойили тушунчаси, умумий ва фарқли жиҳатлари, тежамкорлик тамойилининг когнитив асослари, унинг моҳияти, талқини ва тизимидаги ўрни, ўзбек ва инглиз тилшуносликда стилистик белгиларни эмоционал ифодаларнинг фаоллаштирувчиси талқинида ва унинг когнитив, прагматик, лингвокултурологик хусусиятлари, консептларнинг ифодаланиши, унга асосланган махсус манбалар когнитив ва прагматик таҳлили каби масалаларни таҳлил қилишда ушбу диссертациянинг илмий натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган Эрасмус+ Интернатионал КА107 Cредит мобилитй “Алишер Навоий асарларини инглиз тилига таржима қилиш ва унинг асарларини хорижда тарғиб қилиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 26-сентябрдаги 04/1-1-2621-сон маълумотномаси). Натижада бадиий асарларнинг лисоний тежамкорлик тамойилининг эмоционал ифодаларнинг фаоллаштирувчиси стилистик белгилар тавсифларини очиб беришнинг янги имкониятлари кўрсатиб берилган;
ўзбек тилида лисоний тежамкорлик тамойилини қўлланилиши ва унинг когнитив асослари, унинг моҳияти, талқини ва ўрни, ўзбек тилшуносликда эмоционал ифодаларнинг фаоллаштирувчиси стилистик белгилар ва консептларнинг ифодаланиши, унга асосланган махсус манбалар когнитив таҳлили каби масалаларни таржима қилишда ушбу диссертациянинг хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 26-сентябрдаги 04/1-1-2625-сон маълумотномаси). Натижада танлаб олинган драббларда қўлланган замонавий ўзбек тилининг лисоний тежамкорлик тамойилининг таржима қилиш бўйича илмий хулосаларни бойитиш имконини берган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги драббл жанрининг стилистик воситалари ва лингвистик тежамкорлик тамойилига мослиги таққослаб ўрганилиши; ўзбек ва инглиз тилларидаги драббл жанрини қиёсий таҳлил қилиш, уларнинг умумий ва фарқли жиҳатларини аниқлаш каби хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 22-февралдаги 04/1-654-сон маълумотномаси). Натижада илмий ишда таҳлилга тортилган ўзбек ва инглиз тилларидаги кичик жанр сифатида ўрганилган драббларни мазкур лойиҳанинг электрон платформасини бойитиш имконини берди