Юлдашева Гулчехра Рахимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳомиладорликдан олдин COVID-19 ўтқазган ҳомиладор аёлларнинг клиник ва иммунологик ҳолати”, 14.00.36 – Аллергология ва иммунология ҳамда 14.00.01 – Акушерлик ва гиинекология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib4751.
Илмий раҳбарлар: Мусаходжаева Дилором Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор; Джаббарова  Юлдуз Касымовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Иммунология ва инсон геномикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти ҳузуридаги DSc.05/2025.27.12.Tib.26.01 рақамли кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахманкулова Зухра Жандаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Дилфуза Абдуллаевна, тиббиёт фанлари  доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладорликдан олдинги даврда COVID-19 ўтказган ҳомиладор аёлларнинг клиник ва иммунологик ҳолатини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ҳомиладорликдан олдинги қисқа предгравилар даврда коронавирус инферциясининг оғирлик даражасидан қатъи назар, она организмининг ҳомилага нисбатан иммунологик толерантлиги бузилиши, бу эса янги туғилган чақалоқларда туғруқдан сўнги ҳалокат ҳолатларининг ортиши билан намоён бўлиши аниқланган;
илк бор ҳомиладорликдан олдин COVID-19 инфекциясини симптомсиз ўтказган аёлларда гестациянинг турли босқичларида яллиғланишга ҳос цитокинлар (IL-1β, IL-6, IL-8)  миқдори ошиши ҳамда яллиғланишга қарши цитокинлар (IL-4) миқдори пасайиши аниқланган;
илк бор IFNα миқдорининг пасайиши ҳамда IFNγ миқдорининг ошиши ҳомила ҳолатини баҳолашда прогностик мезон эканлиги исботланган;
илк бор COVID‑19 инфекциясинининг оқибатлари аёллар репродуктив тизимга таъсир кўрсатиши ва бу ҳолат гестация даврида цитокин ҳолатининг динамик ўзгаришларига сабаб бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. 
Ҳомиладорликдан олдинги даврда COVID-19 ўтказган ҳомиладор аёлларнинг клиник ва иммунологик ҳолатини аниқлаш бўйича олинган илмий натижаларга кўра:
биринчи илмий янгилик:  ҳомиладорликдан олдинги қисқа предгравилар даврда коронавирус инферциясининг оғирлик даражасидан қатъи назар, она организмининг ҳомилага нисбатан иммунологик толерантлиги бузилиши, бу эса янги туғилган чақалоқларда туғруқдан сўнги ҳалокат ҳолатларининг ортиши билан намоён бўлиши аниқланганлиги бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 16 ноябрда №8н-р/1281-сон билан тасдиқланган «Ҳомиладорликдан олдин COVID-19 инфекциясини бошдан кечирган аёлларда интерферонлар синтезини баҳолаш диагностика мезонлари» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослашган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Андижон филиалида  2024 йил 26 сентябрдаги №38-сонли ва Республика ихтисослашган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида 2024 йил 25 сентябрдаги №113-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10/21-сон маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладорликдан олдин коронавирус инфекциясини бошдан кечирган аёллар учун антенатал ёрдам сифатини оширишга, гестация даврининг физиологик кечишини таъминлаш, ҳомиланинг йўқотилишини олдини олиш, унинг нормал бачадонда ривожланишини таъминлаш ҳамда перинатал ўлимни камайтиришга хизмат қилади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этиш COVID-19 билан боғлиқ цитокин профилини аниқлаш, она ва ҳомила учун асоратларни прогноз қилиш ва олдини олиш ҳамда даволаш тактикасини оптималлаштириш орқали иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган  ва 118 беморда даволаш харажатларини 73632000 сўмга тежашга имкон берган; хулоса: ҳомиладорликдан олдинги қисқа предгравилар даврда коронавирус инферциясининг оғирлик даражасидан қатъи назар, она организмининг ҳомилага нисбатан иммунологик толерантлиги бузилиши, бу эса янги туғилган чақалоқларда туғруқдан сўнги ҳалокат ҳолатларининг ортиши билан намоён бўлиши асосланган;
иккинчи илмий янгилик: ҳомиладорликдан олдин COVID-19 инфекциясини симптомсиз ўтказган аёлларда гестациянинг турли босқичларида яллиғланишга ҳос цитокинлар (IL-1β, IL-6, IL-8)  миқдори ошиши ҳамда яллиғланишга қарши цитокинлар (IL-4) миқдори пасайиши аниқланганлиги бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 16 ноябрда №8н-р/1281-сон билан тасдиқланган «Ҳомиладорликдан олдин COVID-19 инфекциясини бошдан кечирган аёлларда интерферонлар синтезини баҳолаш диагностика мезонлари» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослашган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Андижон филиалида  2024 йил 26 сентябрдаги №38-сонли ва Республика ихтисослашган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида 2024 йил 25 сентябрдаги №113-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10/21-сон маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: цитокин ҳолати динамикасининг аниқланган хусусиятлари онадан болага патологик жавобнинг яллиғланиш иммунологик генезининг устунлигини тасдиқлашга имкон беради ва клиник жиҳатдан ҳомиланинг ҳаётий зарур таъминоти, ривожланишининг ёмонлашуви, ҳатто муддатидан олдин тушиши кўринишида намоён бўлади; иқтисодий самарадорлиги: олинган натижаларнинг амалиётда қўлланилиши ҳомиладорлик асоратларининг иммунологик генезини аниқлашга имкон берди, комплекс фармакотерапияни ўтказиш 118 бемор учун ётоқ кунлари сонини камайтириш ҳисобига 56086580 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини берган; хулоса: ҳомиладорликдан олдин COVID-19 инфекциясини симптомсиз ўтказган аёлларда гестациянинг турли босқичларида яллиғланишга ҳос цитокинлар (IL-1β, IL-6, IL-8)  миқдори ошиши ҳамда яллиғланишга қарши цитокинлар (IL-4) миқдори пасайиши асосланган;
учинчи илмий янгилик: илк бор IFNα миқдорининг пасайиши ҳамда IFNγ миқдорининг ошиши ҳомила ҳолатини баҳолашда прогностик мезон эканлиги исботланганлиги бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 16 ноябрда №8н-р/1281-сон билан тасдиқланган «Ҳомиладорликдан олдин COVID-19 инфекциясини бошдан кечирган аёлларда интерферонлар синтезини баҳолаш диагностика мезонлари» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослашган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Андижон филиалида  2024 йил 26 сентябрдаги №38-сонли ва Республика ихтисослашган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида 2024 йил 25 сентябрдаги №113-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10/21-сон маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: этилган клиник олди иммунодиагностика усуллари ҳомиладорликни тўхтатиш хавфи туфайли шифохонага ётқизиш ҳолатлари ва ҳомила сақланмаслик ҳолатлари сонини камайтириш имконини берди; иқтисодий самарадорлиги: клиник олди иммунодиагностика ва таклиф этилган комплекс терапияни қўллаш орқали ҳомиладорликни тушиш хавфининг давомийлигини ва асоратлар сонини камайтиришга, шунингдек, бир бемор учун даволаш харажатини 624000 сўмгача қисқартиришга эришилди, 118 нафар бемор учун жами 73632000сўм иқтисод қилинди; хулоса: IFNα миқдорининг пасайиши ҳамда IFNγ миқдорининг ошиши ҳомила ҳолатини баҳолашда прогностик мезонлиги асосланган;
тўртинчи илмий янгилик: COVID‑19 инфекциясинининг оқибатлари аёллар репродуктив тизимга таъсир кўрсатиши ва бу ҳолат гестация даврида цитокин ҳолатининг динамик ўзгаришларига сабаб бўлиши асосланганлиги бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 16 ноябрда №8н-р/1281-сон билан тасдиқланган «Ҳомиладорликдан олдин COVID-19 инфекциясини бошдан кечирган аёлларда интерферонлар синтезини баҳолаш диагностика мезонлари» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослашган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Андижон филиалида  2024 йил 26 сентябрдаги №38-сонли ва Республика ихтисослашган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида 2024 йил 25 сентябрдаги №113-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10/21-сон маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладорликкача коронавирус инфекциясини бошдан кечирган аёлларга кўрсатиладиган антенатал ёрдам сифатининг ошиши гестация даврининг физиологик кечишини таъминлашга, ҳомила йўқотилишини олдини олишга, унинг нормал бачадонда ривожланишига ҳамда перинатал ўлим ҳолатларини камайтиришга қаратилган; иқтисодий самарадорлиги: ҳомиладорлик патологияси патогенезига йўналтирилган комплекс фармакотерапияни қўллаш даволаш муддатларини қисқартиришга ва ҳар бир бемор учун 475310 сўм миқдорида бюджет маблағларини тежашга имкон берди; хулоса: COVID‑19 инфекциясинининг оқибатлари аёллар репродуктив тизимга таъсир кўрсатиши ва бу ҳолат гестация даврида цитокин ҳолатининг динамик ўзгаришларига сабаб бўлиши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish