Хамроев Алибек Шухрат ўғлининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Белбоғли курашчи талабаларнинг техник-тактик тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped7684.
Илмий раҳбар: Қирғизбоев Маъруф Мўйдинович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.28/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Ташназаров Джасур Юлдашович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Артиқов Зохиджон Сабирович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли вазн тоифасидаги белбоғли курашчи талабаларнинг индивидуал ёндашув асосида техник-тактик тайёргарлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
белбоғли курашчи талабаларнинг турли вазн (енгил, ўрта, оғир) тоифалари бўйича мусобақа шароитларида усулларни сифатли бажариш, рақибнинг ҳужумларига қарши самарали ҳимояланиш ва қарши ҳужум қилиш (рақибни олдиндан кўтариб ёнбошдан ошириб ташлаш ва рақибни икки тизза ёрдамида кўтариб ўнг томонга қайтариб ташлаш каби) ҳаракатларини такомиллаштиришга қаратилган комплекс моделини ишлаб чиқиш ҳисобига техник-тактик тайёргарлиги ривожлантирилган;
белбоғли курашчи талабаларнинг машғулотларини мақсадли ташкиллаштириш учун техник-тактик тайёргарликни устувор ёʻналишларига кўра (мослаштирилган ва дифферинсиал ёндашув асосида) юкламаларнинг ҳажм ва шиддатини индивидуал тайёргарлик бўйича меъёрлаш ҳисобига микроцикл тузилишини оқилона режалаштириш услубиятлари яхшиланган;
белбоғли курашчи талабаларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришда тортувчи, базавий, мусобақа олди мезоцикл блокларини машғулотларда махсус тайёрлов ва индивидуал машқларни комбинацион усулда қўллаш ҳисобига техник-тактик ҳаракатларни бажариш самарадорлиги оширилган;
белбоғли курашчи талабаларнинг орқа, елка, билак, қўл ва оёқ мушакларини мустаҳканлашга ҳамда техника самарадорлигини (шерикни кўтарган ҳолда ўнг ва чап томонларга айланиш) оширишга мўлжалланган махсус машқларни бажаришда юклама шиддати ҳамда дам олиш интервалларини вазн тоифаларига нисбатан меъёрлаш ҳисобига мусобақаларда техник-тактик ҳаракатларни қўллаш имкониятлари оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Белбоғли курашчи талабаларнинг техник-тактик тайёргарлигини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
белбоғли курашчи талабаларнинг турли вазн (енгил, ўрта, оғир) тоифалари бўйича мусобақа шароитларида усулларни сифатли бажариш, рақибнинг ҳужумларига қарши самарали ҳимояланиш ва қарши ҳужум қилиш (рақибни олдиндан кўтариб ёнбошдан ошириб ташлаш ва рақибни икки тизза ёрдамида кўтариб ўнг томонга қайтариб ташлаш каби) ҳаракатларини такомиллаштиришга қаратилган комплекс моделини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ренессанс таълим университети белбоғли курашчи талабаларнинг дарсдан ташқари машғулот жараёнларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 11-апрел 02-16/3608-сон маълумотномаси). Натижада, белбоғли курашчи талабаларнинг техник усулларни бажариш самарадорлиги 22,8 % га яхшиланган;
белбоғли курашчи талабаларнинг машғулотларини мақсадли ташкиллаштириш учун техник-тактик тайёргарликни устувор ёʻналишларига кўра (мослаштирилган ва дифферинсиал ёндашув асосида) юкламаларнинг ҳажм ва шиддатини индивидуал тайёргарлик бўйича меъёрлаш ҳисобига микроцикл тузилишини оқилона режалаштириш механизмини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университет Фарғона филиали белбоғли курашчи талабаларининг дарсдан ташқари спорт машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 11-апрел 02-16/3608-сон маълумотномаси). Натижада, белбоғли курашчи талабаларнинг техник усулларни бажариш самарадорлиги ва тактик ҳаракатларни амалга ошириш қобиляти 21,7 % га оширишга эришилган;
белбоғли курашчи талабаларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришда тортувчи, базавий, мусобақа олди мезоцикл блокларини машғулотларда махсус тайёрлов ва индивидуал машқларни комбинацион усулда қўллаш услубиятини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети белбоғли курашчи талабаларининг машғулот жараёнларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 11-апрел
02-16/3608-сон маълумотномаси). Натижада, белбоғли курашчи талабаларнинг техник-тактик тайёргарлиги 24,8 % яхшилашга эришилган;
белбоғли курашчи талабаларнинг орқа, елка, билак, қўл ва оёқ мушакларини мустаҳканлашга ҳамда техника самарадорлигини (шерикни кўтарган ҳолда ўнг ва чап томонларга айланиш) оширишга мўлжалланган махсус машқларни бажаришда юклама шиддати ҳамда дам олиш интервалларини вазн тоифаларига нисбатан меъёрлаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичида машғулотларни ташкил этиш (белбоғли кураш)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректорининг 2025-йил 2-июлдаги 305-И/Ч-сон буйруғига асосан ЎҚ-0000211 рақамли гувоҳнома). Натижада белбоғли курашчи талабаларнинг “Ўз вазнига тенг рақибни кўкракдан ошириб ташлаш” техник усулини бажариш самарадорли 15,7 % га яхшиланган.