Даулетбаев Мирмухаммед Пўлатбаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоқ ва рус тилларида мавҳум отларнинг типологияси ва лексикографик тавсифи”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2484.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмаилович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори, профессор; Рузметов Сурожбек Аллаберганович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Навойи давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ ва рус тилларидаги мавҳум тушунчаларни ифодаловчи отларни қиёслаш орқали уларнинг умумий ҳамда фарқли жиҳатларини аниқлаш, гуруҳлаштириш, лексикографик талқинини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мавҳум отларнинг рус тилидаги бирикмаларда қўлланилишидаги ўзига хос хусусиятлар, хусусан, эркин сўз бирикмаларида ўз маъносида ишлатилиши, мавҳум отларнинг эркин сўз бирикмаларида ўз маъносида қўлланиши, коллокацияларда танланган сўзга мослашиши, ибораларда умумий кўчма маънони ҳосил қилувчи элементлардан бири бўлиши рус тилидаги бирикмаларда қўлланишидаги ўзига хослиги асосланган;
мавҳум отларни типологик ўрганиш зарурати уларнинг чоғиштирилаётган тилларда мулоқот қилувчи халқлар орасидаги маданий, маънавий, ахлоқий, ижтимоий, фалсафий алоқаларни ривожлантирувчи, миллатлар урф-одатлари, қадриятлари, менталитети, эътиқодини ифодаловчи омил эканлиги асосида далилланган;
қорақалпоқ ва рус тилида мавҳум отларнинг ўзаро таржимасидаги лексик-грамматик фарқлар рус тилида отларнинг, асосан, келишикларсиз қўллиниши, артикллар билан кела олиши, бирлик ва кўпликда қўллана олиши ҳамда бошқа туркумлар вазифасини бажара олишидан иборат эканлиги икки тилдаги матнларнинг таржимаси асосида исботланган;
мавҳум отларнинг изоҳли луғатларда мақоланинг турли ўринларида: бош сўз ва унинг маъносини аниқлаштириш учун бериладиган изоҳ матни, иллюстратив мисоллар таркибида танланган сўзни изоҳлаш мақсадида, икки тилли луғатларда бир сўз маъносини бошқа тилда ифодалаш мақсадида қўлланиши икки тилдаги умумий луғатлар таҳлили асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ ва рус тилларида мавҳум отларнинг ўзаро таржимасидаги лексик-грамматик фарқлар таҳлили бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
мавҳум отларнинг рус тилидаги бирикмаларда қўлланилишидаги ўзига хос хусусиятлар, хусусан, эркин сўз бирикмаларида ўз маъносида ишлатилиши, мавҳум отларнинг эркин сўз бирикмаларида ўз маъносида қўлланиши, коллокацияларда танланган сўзга мослашиши, ибораларда умумий кўчма маънони ҳосил қилувчи элементлардан бири бўлиши рус тилидаги бирикмаларда қўлланишидаги ўзига хослигига оид хулосалардан 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илимий тадқиқот институтининг 2025-йил 2-октябрдаги 591/1-сон маълумотномаси). Натижада, мавҳум отларнинг қорақалпоқ тилида ўрганилиши, мавҳум отларни типологик ўрганиш зарурати ва аҳамияти, қорақалпоқ тилида мавҳум отларни классификация қилиш масаласи ҳақидаги илмий хулосалардан фойдаланилган;
мавҳум отларни типологик ўрганиш зарурати уларнинг чоғиштирилаётган тилларда мулоқот қилувчи халқлар орасидаги маданий, маънавий, ахлоқий, ижтимоий, фалсафий алоқаларни ривожлантирувчи, миллатлар урф-одатлари, қадриятлари, менталитети, эътиқодини ифодаловчи омил эканлиги ҳамда қорақалпоқ ва рус тилида мавҳум отларнинг ўзаро таржимасидаги лексик-грамматик фарқлар рус тилида отларнинг, асосан келишикларсиз қўллиниши, артикллар билан кела олиши, бирлик ва кўпликда қўллана олиши ҳамда бошқа туркумлар вазифасини бажара олишидан иборат эканлиги икки тилдаги матнларнинг таржимасига оид хулосалардан 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-октябрдаги 01/4-4677-сон маълумотномаси). Натижада, платформанинг фойдаланувчи хавфсизлигини таъминлаш, ахлоқий меъёрларг риоя қилган ҳолда контентни бошқариш имконини берувчи функсияларини шакллантиришда асосий манба бўлиб хизмат қилган;
мавҳум отларнинг изоҳли луғатларда мақоланинг турли ўринларида: бош сўз ва унинг маъносини аниқлаштириш учун бериладиган изоҳ матни, иллюстратив мисоллар таркибида танланган сўзни изоҳлаш мақсадида, икки тилли луғатларда бир сўз маъносини бошқа тилда ифодалаш мақсадида қўлланиши икки тилдаги умумий луғатлар таҳлилидан олинган илмий хулосалар 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-октябрдаги 01/4-4678-сон маълумотномаси). Натижада, мавҳум отларнинг ўзига хос хусусиятлари маданиятлараро мулоқот жараёнида фойдаланилиши ва ўрганилишида ишончли манба бўлиб хизмат қилган.