Айимбетова Дамехан Максетбай қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “ХХ аср инглиз ва қорақалпоқ шеъриятида анималистик образларнинг бадиий хусусиятлари”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Fil6521
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Махмудова Наргиза Алимовна, филология фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.20.07
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кдирбаева Гулзира Курбанбаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Джалилова Хуршида Мирхаликовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср инглиз ва қорақалпоқ шеъриятида анималистик образларнинг бадиий хусусиятлари Тед Хюз ва Ибрайим Юсупов шеърияти мисолида компаративистик ёндашув асосида тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср инглиз ва қорақалпоқ шеъриятида анималистик образларнинг генезиси ва эволюцияси қиёсий-тарихий ёндашув асосида тизимли таҳлил қилиниб, уларнинг адабий жараёндаги ўрни, бадиий таҳлил мезонлари ҳамда илмий-назарий ёндашувлари аниқланган;
Тед Хюз ва Ибрайим Юсупов шеъриятида ҳайвон образлари поетикаси илк бор қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг мифопоетик ва экопоетик хусусиятлари очиб берилди ҳамда инсон руҳияти ва табиат муносабатини ифодалашдаги типологик аналогия ва фарқлар далилланган;
ҳайвон образларининг ижтимоий-фалсафий мазмуни қиёсий таҳлил қилиниб, Тед Хюз ижодида ҳайвон тимсоли табиат қудрати ва инстинкт метафораси, Ибрайим Юсупов шеъриятида эса миллий руҳ, ватанпарварлик ва маънавий уйғониш рамзи сифатида талқин қилиниши илмий жиҳатдан далилланган;
инглиз ва қорақалпоқ шеъриятида анималистик образларнинг миллий ва умуминсоний қатламлари аниқланиб, ҳар икки адабиётда инсон ва табиатнинг онтологик бутунлик сифатида талқин қилиниши, бироқ Ғарб поетикасида экологик-экзистенсиал, Шарқ поетикасида эса маънавий-ахлоқий йўналишлар устунлиги илмий асосда кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаммони ўрганиш давомида олинган натижаларга асосланиб:
ХХ аср инглиз ва қорақалпоқ шеъриятида анималистик образларнинг генезиси ва эволюцияси тадқиқи, бу образларнинг адабий жараёнда тутган ўрни, уларни таҳлил қилиш мезонларига оид илмий хулосалардан 2020-2022-йилларда Британия Кенгаши (Бритиш Cоунcил) кўмагида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети “Лингвистика ва инглиз адабиёти” кафедрасида амалга оширилган Энглиш ас а Счоол Субжеcт (№ 1683580) халқаро илмий-тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 7-октябрдаги 04-04-1/5879-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа инглиз ва қорақалпоқ шеъриятида анималистик образларнинг бадиий хусусиятларини тадқиқ этиш йўналиши бўйича янги илмий-назарий ғоялар ва таҳлилий ёндашувлар билан бойитилган;
Тед Хюз ва Ибрайим Юсупов шеъриятида ҳайвон образларини яратишда қўлланилган бадиий усуллар, ифода воситалари ва образ яратиш йўлларининг қиёсий таҳлилидан, шунингдек, икки шоир ижодида ҳайвон образларининг метафорик, мифопоетик функсияларига доир маълумотлардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети А-1-61 рақамли Эрасмус+ дастурининг “ИCМ, КА-107-Интернатионал Cредит Мобилитй бетwеен Эуропеан Унион анд Узбекистан ҲЕИс, 2020-1-УК01-КА107-078419” номли халқаро амалий лойиҳасида самарали фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 7-октябрдаги 04-04-1/5880-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа мазмуни такомиллаштирилиб, анималистиканинг рамзий-фалсафий хусусиятлари ҳамда гуманистик мазмуни билан танишиш имконияти юзага келган;
Тед Хюз шеъриятида ҳайвон образлари табиий куч ва инстинктлар метафораси, Ибрайим Юсуповда эса миллий руҳ, ватанпарварлик ва маънавий уйғониш рамзи сифатида талқин этилиши ҳамда инглиз ва қорақалпоқ шеъриятидаги анималистик образлар инсон ва табиатнинг ягона онтологик бутунлигини ифодалаши билан бирга, бадиий идрокда Ғарбда экологик-экзистенсиал, Шарқда эса маънавий-ахлоқий йўналишларнинг устунлиги ҳақидаги умумилмий хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиоканалининг “Ассалаwма алейкум Қарақалпақстан!”, “Кеwил лираси” кўрсатуви ҳамда Қорақалпоғистон радиоканалининг “Куъш билимде”, “Жаслар wақти” эшиттиришларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2025-йил 19-сентябрдаги 05-22/523-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув материаллари янги илмий-назарий манба ва маʼлумотлар билан бойитлган.