Раджапова Интизор Эгамбергановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Таржимада бадиий тасвир воситаларининг сақланиши (Шарлотта Бронтенинг “Жейн Эйр” асари таржимаси мисолида)”, 10.00.06 - “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil6259.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Норбаева Шукуржон Хайитбаевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмоилович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Машарипова Наргиза Отахоновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таржимада бадиий тасвир воситаларининг сақланиши ва таржима адекватлигидаги аҳамиятини Шарлотта Бронтенинг “Жейн Эйр” асарининг инглиз тилидан ўзбек тилига таржимаси мисолида кўрсатиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маданиятлараро таржимада бадиий тасвир воситаларининг семантик ва стилистик қийматларини сақлаб қолиш, инглиз ва ўзбек маданий кодларининг кесишиш нуқталарини аниқлаш ҳамда уларнинг фарқларини бартараф этиш учун кўп босқичли таҳлил тизимини ўз ичига олган янги назарий-амалий асосларга эга комплекс методологияси илмий жиҳатдан далилланган;
Виктория даври инглиз адабиётидаги психологик портретни яратишда қўлланиладиган бадиий воситаларнинг ўзбек тили таржимасида ифодаланиш усуллари тизимли такомиллаштиришни таъминловчи тасниф мезони ишлаб чиқилиб, илмий жиҳатдан асосланган;
инглиз тилидан ўзбек тилига билвосита таржимада аслиятнинг ҳиссий таъсир кучини сақлаб қолиш, эпизоддаги атмосфера эса ўзбек китобхонида ҳам шу каби ҳис-туйғуларни уйғотиши учун тўғридан тўғри таржима қилинмайдиган ҳолатларда унинг ҳиссий функсиясини бошқа воситалар орқали компенсация қилувчи махсус ёндашувлар “Жейн Эйр” асарининг ўзбекча таржимаси мисолида асослаб берилган;
семантик мазмун, стилистик функсияси ва маданий мақбуллик мезонларини уйғунлаштирган, таржима сифатини баҳолашга хизмат қилувчи, матннинг эмоционал ва ифода қудратини мужассамлаштирган таржима стратегик усуллари ҳамда самарадорлигини аниқлашга хизмат қиладиган электрон дастур яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Жейн Эйр” асарининг инглиз тилидан ўзбек тилига таржимасида бадиий тасвир воситаларининг сақланиш хусусиятларини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
маданиятлараро таржимада бадиий тасвир воситаларининг семантик ва стилистик қийматларини сақлаб қолиш, инглиз ва ўзбек маданий кодларининг кесишиш нуқталарини аниқлаш ҳамда уларнинг фарқларини бартараф этиш учун кўп босқичли таҳлил тизимини ўз ичига олган янги назарий-амалий асосларга эга комплекс методологиясига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасининг назарий қисмини қамраб олишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2025-йил 2-сентябрдаги 525/2-сон маʼлумотномаси). Натижада, лойиҳада таржимашунослик тараққиёти учун муҳим илмий-назарий хулосалар чиқариш имконияти пайдо бўлган;
Виктория даври инглиз адабиётидаги психологик портрет яратишда қўлланиладиган бадиий воситаларнинг ўзбек тили таржимасида ифодаланиш усулларини такомиллаштиришни таъминловчи тасниф мезонига оид илмий хулосалардан Эрасмус + дастурининг 561574-ЭПП-1-2015-1-ЭС-ЭППКА2 - CБҲЕ-ЖП - ЭCCУМ: “Эстаблишмент оф Cомпутинг Cентерс анд Cурриcулум Девелопмент ин Матҳематиcал Энгинееринг Мастер программе” лойиҳасида фойдаланилган (Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетининг 2025-йилдаги 18-августдаги 06146/2-сон маълумотномаси). Натижада, бадиий ифода воситаларини профессионал даражада қайта яратиш таржиманинг сифати ва асл матнга яқинлигини белгиловчи, ҳал қилувчи омил сифатида лойиҳа илмий базасини бойитишга хизмат қилган;
инглиз тилидан ўзбек тилига билвосита таржимада аслиятнинг ҳиссий таъсир кучини сақлаб қолиш, эпизоддаги атмосфера эса ўзбек китобхонида ҳам шу каби ҳис-туйғуларни уйғотиши учун тўғридан тўғри таржима қилинмайдиган ҳолатларда унинг ҳиссий функсиясини бошқа воситалар орқали компенсация қилувчи махсус ёндашувларга оид хулосалардан “Хоразм” телерадиоканалининг “Ассалом Хоразм”, “Нажот - билимда” радиоешиттириши дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 31-июлдаги 612-сон маʼлумотномаси). Натижада, бадиий таржима соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш ва таржима сифатини яхшилашга эришилган;
семантик мазмун, стилистик функсияси ва маданий мақбуллик мезонларини уйғунлаштирган, таржима сифатини баҳолашга хизмат қилувчи, матннинг эмоционал ва ифода қудратини мужассамлаштирган таржима стратегик усуллари ҳамда самарадорлигини аниқлашга хизмат қиладиган электрон дастур Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурідагі інтеллектуал мулк
агентлігі томонідан Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунига асосан “Таржима сифатини баҳолаш тенденсиялари” номли электрон дастур маълумотлар базасининг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 9-сентябрдаги №54947-сон гувоҳномаси). Натижада, фойдаланувчилар учун бадиий тасвир воситаларининг таржимада семантик мазмуни, стилистик функсияси ва маданий мақбуллик мезонларини уйғунлаштирган, матннинг эмоционал ва ифода қудратини мужассамлаштирган таржима стратегик усуллари самарали қўллаш ва таржима сифатини баҳолашга имконини берган.